tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Сиз бу йерда мезбон ! Узингизни кандай билябсиз ?
Барча жавоблар: 243


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------






[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Форум » Мавзулар » Эркин мавзу » ODAMLAR NIMA DEYDI....?!
ODAMLAR NIMA DEYDI....?!
Mohigul77Дата: Сешанба, 16.03.2010, 13:00 | Сообщение # 1
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline
Assalamu alaykum. Afsuski, hozirda ko'pgina musulmonlar uchun Allohning roziligidan ko'ra odamlarning roziligi muhim bo'lib qoldi. Har bir qilinayotgan ishda insonlarning roziligiga, fikriga qaraladi. Quyida keltirilgan maqola biroz uzun bo'lsa ham lekin juda ham ibratli yozilgan, hozirgi kunimizga juda ham mos keladi. InshaAlloh o'qib ko'rib, ba'zi joylarda o'zimiz uchun to'g'ri xulosa chiqaramiz....

Ҳамма нарса одамлар учун
Мени одатим шундайки, пиёда юришга қудратим етса, бирор нарсага минмайман. Офтобда юришга қодир бўлсам, сояда юрмайман. Бунда (яъни офтобда юришда) мен учун Ливанни октябри ва Хиндистонни июлидаги офтоби ҳам баробар.

Кеча кун жуда хам иссиқ бўлди. Шунинг учун бўйнимдаги галстукни ечиб, сўнгра ўраб чўнтагимга солиб қўйдим. Ёнимдан мен уни яхши кўрадиган ва хурмат қиладиган бир дўстим ўтиб қолди. Лекин мен уни бир ишини ёқтирмайман. У урф-одатларни обид киши динни ушлаганидан зиёдароқ ушлайди. Зоҳид киши (авлиё одам) Аллоҳнинг розилигига қанчалик интилса, у бундан-да қаттиқроқ зўр бериб одамларни розилигига интилади (Худони розилиги билан одамларни иши йўқ хозир. Одамлар рози бўлса бўлди). Салом берар-бермас жиддий аҳамиятли юз билан менга қарадида “Нима учун бундай қиласиз?” деди. Мен қўрқиб кетдим “Нима қилибман?” дедим ва эслай бошладим. “Исломда бирор янгилик пайдо қилдиммикан ёки қандайдир жиноят мендан содир бўлдимикан?” ҳеч нарса эслай олмагач унга “Эй дўстим. Очиқроқ сўзла мен хақимда сенга нима гап етиб келди. Мумкин етказганлар фосиқ ёки ёлғончидир” дедим.У эса менга “Хеч ким етказгани йўқ. Ўзим кўриб турибман” деди ва менга имлади.
“Нима бўлибди” дедим. У деди: “Галстук. Қандай қилиб галстуксиз юрибсиз? Бундай қилиш давлат маслахатчисига ярашмайди. Одамлар нима дейди?” деди.

Сўзлашувни ва жавоб беришни тўхтатдимда ўйланиб ўтириб қолдим. Демак биз хамма нарсани одамлар учун қиламиз. Арғамчига ўхшатиб бўйнимизга боғланган галстук билан ўзимизни бўғамиз. Ёзнинг иссиғида унинг дастидан тоқат қилиб бўлмайдиган нарсаларга одамлар учун сабр қиламиз (ўзимизга қолса тақмаймиз).

Аёллар дахшатли, қўрқинчли баланд пошнали туфлилар киядилар ваҳолангки у билан юриш дарбознинг дорини устида юришдан ҳам қийинроқ. Эркаклардан бунга ишонмаганлари бўлса марҳамат оёқларининг учида юз қадам юриб кўрсинларчи. Аёл уни кийишлигида на маъно бор ва на гўзаллик. Лекин мана шундай бўлишини одамлар хохлайдилар (мода хақида гап кетяпти) яъни бу хам одамлар учун.

Бир мартта трамвайда ўриндиқлар бўш бўлса-да тик туриб кетаётган аёлни кўрдим. Ўтиришга уни таклиф қилсалар у кўнмас эди. Кейин билдимки у жуда ажиб тор кийим кийиб олган бўлиб...

Йигитларнинг шундайлари борки сочини тараб тартибга келтиришга моҳирлик билар бир ярим соат оввора бўлади (причоскасига). Сўнг ҳавода шаббода эсишидан ёки автобусда адашган бирор қўл яқин келиб буни инженерлик санъатини барборд қилиб қўйишидан кун бўйи қўрқиб юради. Гоҳида сочининг ости қичишиб қолса кундузи билан унинг аламига сабр қилади. Қўлини чўзиб уни қашлай олмайди. Бу нима учун? Бу ҳам одамлар учун (ўзига қолса қашларди-да).

Аёлни гўзаллиги, оройиши, чиройлилиги, сўзамоллиги, лутфи ҳам одамлар учун. Меҳмонларини, дугоналарини нур сочиб турган юз, табассумлик лаб, мулойим оханг, чиройлик одоб билан кутиб олади. Эр учун эса хўмраймоқ, ер остидан қарамоқ, қўпол сўзламоқдан бошқа нарса йўқ (Дугоналарига қилган лутфининг ўндан бирини хам эрига қилмайди).

Эр ҳам худди шундай. Кўчадаги бегона фосиқ биродарларига қилиб юрган ошини уйидагиларига қилиб бермайди.

Аёлни зийнати одамлар учун. Ташқарига чиқса бегоналар учун зийнатланади, ҳушбўйланади, либосларининг энг гўзалини кияди. Эрига эса сочлари хурпайган, қош-қовоғи солинган холда рўбарў келади. Ўзидан олдинроқ эрининг димоғига ёғ билан саримсоқ пиёзнинг ҳиди етиб келади (эри учун халиги кўчадаги атирларнинг бирортаси йўқ).

Эрининг иши ҳам худди шундай. Кўчадаги бегона қизларга кўринганда жуда ўзини зебу зийнатлаб “Хали бўйдоқман, уйланмаганман” деб кўрсатади. Хотинига келганда ундай зийнатлар йўқ.

Овқатланиш хонасидаги тартиб бериб безатилган дастурхон хам одамлар учун одамлар келса тавоғу ликоплар, гулу райҳонлар саф-саф қилиб терилади. Агар хеч ким бўлмаса ошхонада овқат ейилаверилади. Уйқу хонасидаги тартибга келтирилган диванлар, кашта тикилган ёпинчиқлар ҳам одамлар кўриши учун. Эгалари эса бошқа ҳонадаги темин каравотда эски кўрпа-тўшакни ёпиниб ухлайдилар.

Ўзимизни қийнаймиз, одамлар учун оёқларимизни кишанлаб бўйинларимизни бўғамиз. Ҳамма яхшилик бизда хуллас одамлар учун.

Қизимизни эрга бермоқчи бўлсак унинг ва эрининг манфаатига қарамаймиз. Қизни ва йигитни хаётини бахтли қилиш хақида фикр қилмаймиз. Ёлғиз тўй кунлари хақида фикр қилиб ўйланамиз. Бизда хамма саъю харакатларимиз одамларни хурсанд қилиш учун бўлади. Баъзи кишиларни мустасно қилиб айтаманки биз йигитнинг аҳлоқ ва табиатидан сўрамаймиз (“Дини қандай экан? Намзхон эканми ишқилиб?” демаймиз), балки аксинча одамларга қизимизни мана шунча минг дейишимиз учун унга бериладиган махр хақида сўраймиз. Одамлар кўриб маша Аллоҳ жуда зўр жихозлар-ку дейишлари учун сеп сидирғадан сўраймиз (“Қанча нарса келаркан? Қўйнинг сал семизроғи келармикан” деймиз). Никох маросими, яъни тўй томошосидан сўраймиз (“Қайси ресторанда бўларкан?” деб). Шу ва шунга ўхшаш молларни зое, увол қилиш билан, шайтонни рози ва хурсанд қилишга бир-бирларимиз билан мусобоқалашамиз.

Бир кечагина кийиладиган келин либосига минглаб пул сарфлаймиз. Баъзиларнинг писта-бодомига харжланган пулинин ўзига бир камбағалнинг тўйи битади (бу бор нарса). Бошқа сарф харажатлар ҳам шунга ўхшаш. Булар хаммаси нима учун? Келинни ёки кувни манфаати учунми? Аллоҳга қасамки йўқ. Савоб ёки жаннат учунми? Йўқ. Мол топиш учунми? Йўқ. Унда нима учун? Буям одамлар учун (Хеч ким Худо учун қилгани йўқ бу ишни). Одамлар шундан кейин ҳам сендан шод бўлмайдилар. Чунки сен хар қанча кўп сарфлаб тўй қилсанг хам одамларнинг ичидан сендан кўп сарфлайдиганлари топилаверади. Одамлар нима дейди? “Ха бу нима тўй? Бу нима қанд? Фалончи дастурҳонга мана бунча сўмлик қанд қўйган эди. Тўй ҳам бундан каттароқ бўлган эди” деяверишади.

Мотамларимиз хам тўйларимиздек. Хаммаси молни зое қилишга мусобоқалашмоқдан бошқа нарса эмас. Қани эди бу ишлар тўй эгалари ёки майитнинг оиласи билан чекланиб қолса. Йўқ бундай эмас. Хар-бир тўй ва хар-бир вафот этишда ўттизта хонадоннинг фалокати бор. Битта тўйнинг сарф-харажати ўттизта хонадоннинг бўйнига тушади.

Бечора мискин эр бир ойга солиштириб режаларни таёрлаб қўйган бўлади. Кечаларини бедор ўтказди. Шунақа қилиб бир ойда 300 лирадан ортмайдиган маоши билан зўрға оиласининг хожатини бутлашга қодир бўлди. Елкасини ёпаман деб ёпинчиғини тортса оёғи очилиб қолади. Оёғини беркитаман деб тортса елкаси очилиб қолади. У мана шу аҳволда қийналиб турганида хотинини тоғасини аёлини аммасини хаёлига тўсатдан ўлиш келиб қолади (яъни кутилмаганда ўлиб қолади). Шунда аёли келадида эридан шу захотиёқ кечиктирмасдан максимал тезлик билан ўлим маросимига кийиладиган қора кўйлак учун қирқ лира пул талаб қилади. Эр айтадики “ эй хотин қулоқ сол, бизда режа ва шароитимиз буни кўтармайди” аёл эса йиғлаб уввилаб “марҳума азиза, марҳума афсус ёшғина ўлиб кетган тоғамни хотинини аммасини маракасига қандай қилиб қора кўйлаксиз бораман одамлар нима дейди?” Гоҳида ўша “азиза ёшгина ўлиб кетган” марҳума эндигина 79 га кирган бўлади. Гоҳида эса аёл ўша аммани зиёратига 6 йилдан бери бормаган ҳам бўлади. Лекин гапнинг ҳаммаси шундаки: ОДАМЛАР НИМА ДЕЙДИ?

Вақтики, бошлиғинг ёки ўқитувчингни дўстини ўғлини хотини бола туғса, нонингни пулига етмайдиган ойлик маошингдан ажратиб бошқалар каби сен хам унга муносиб совға тақдим этишинг керак. Агар бундай қилмасанг сен хақингда одамлар нима дейди?

Агар мактабда дарсингни таёрлаш билан, дўконда мижозингни хисоб-китоби билан ёки ўлимга юз тутган қизингни касалига қараш билан, хуллас сен учун тиллодан қимматроқ бўлган иш билан машғул бўлсанг-у кутилмаганда бемаврид бекорчи дангасалардан бири беҳуда гаплар билар сени вақтингни олиш учун келса унга машғулман дема. Харгиз қўлим тегмайди дема. Агар бундай десанг сен хақингда одамлар нима дейишини ўзинг яхшироқ биласан.

Агар қўшнинг ёки божанг миллионларга эга бой бўлса, сен эса ойлик маошидан бошқа даромади йўқ оддий бир киши бўлсанг, у минг лиралик қандил, музлатгич, кир ювадиган машина, узунлиги саккизу эни беш мертлик гилам сотиб олса. Хозироқ бор-да сен ҳам сотиб ол. Агарчи ўғирлик қилиб, талон-тарож қилиб, йўл тўсарлик қилиб бўлса ҳам. Агар бундай қилмасанг одамларни оғзига тушиб кетасан.

Фалончи савдогар пукунчи бойнинг хотини тўй қилиб, қандайдир маросим қилиб сенинг аёлингни ҳам чақирса, дастурҳонини товусларнинг гўшти, қораялоқларнинг тили, алохида тайёрада келтирилган Римда таёрланган ҳалволар билан безатган бўлса сен ҳам хотининга шунга ўхшаш нарсаларни келтириб беришинг керак. Бўлмаса сен хақингда одамлар гапириб юборишади.

Ҳулоса шуки, сени туришинг, ўтиришинг, ёйишинг, кийинишинг, уйингни тўшак кўрпачалари, кундалик сарф харажатларинг одамлар ҳоҳлаганидек бўлиши керак.

Одамлар доимо мана шу одамлар. Эй одамлар биз қачон ўзимиз учун яшаймиз? Биз қачон шариат ва ақлнинг чегарасида тура оламиз? Бизни орамизда мана шу исканжаларни синдирадиган ақлли ва бақувват кишилар қачон чиқадилар? Аммо мен Аллоҳга қасамки буларнинг бирортасига парво қилмайман. Менга насихат керак деган кишига шундай насихат қиламанки. Хар ким аввало динига эргашсин. Бирор ҳаром иш қилмасин. Сўнг ақлига эргашсин. Сўнгида нимани яхши кўрса шуни амалга оширсин. Ёпинчиғини миқдорига қараб оёғини чўзсин. Зарурий харажатларга пул сарфласину исрофни тарк қилсин. Агарчи бойларни бойи бўлса ҳам одамларни гапларидан қўрманглар мадомики бирор ҳаром шаръан ножоиз ишни қилмасаларингиз бўлгани.

Одамларнинг гапирмоқдан бошқа яна нима иши бор? Пайғамбаримизники, пайғамбарларнинг ҳотами Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни мажнун (жинни) деганлар шу одамлар-да. Жанобу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни сеҳрган, каззоб деганлар ҳам мана шу одамлар-да. Сиз у кишини, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламни айтганини қилсангиз сиз хақингизда нима деса дейишаверсин.

(Али Тантовий, Ёрқинжон қори таржимаси)


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Форум » Мавзулар » Эркин мавзу » ODAMLAR NIMA DEYDI....?!
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010