tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Ким биз билан ?
Барча жавоблар: 192


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------






[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Форум » Дилимизда Ислом » Ислом » Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга мубоҳ қилинган аёллар
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга мубоҳ қилинган аёллар
Mohigul77Дата: Пайшанба, 11.03.2010, 22:45 | Сообщение # 1
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кечада аёлларини айланиб чиқар эдилар. Ўша кунларда у Зотнинг тўққизта хотинлари бор эди».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қи-линади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида тўққизта хотинлари бор эди».

Оиша розияллоҳу анҳо:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ у Зотга аёллардан хоҳлаганларича уйланишларини ҳалол қилганидан кейингина вафот этдилар», деганлар».
Икковини Насаий ривоят қилган.
Шарҳ: Ушбу ривоятдан кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оддий мусулмонларга берилган рухсат–бир йўла тўрт хотинни ўзида ушлаб туриш ҳукмидан ортиқча ижозатга эга бўлганлар. У Зот бирданига никоҳларида тўққизта хотин ушлаб турган вақтлари ҳам бўлган. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам бу дунёдан Рафийқи Аълога риҳлат қилганларида ҳам орқаларида тўққиз хотинлари қолган.
Бу ҳукм Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бир ҳукмдир, у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошқа ҳеч кимга берилмагандир.
Аллоҳ таоло турли ҳикматларга кўра, баъзи бир ҳукмларни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёлғиз ўзларига хос қилиб қўйганлиги маълум ва машҳур.
Мисол учун, рўзани улаб тутиш оддий мусулмонларга ман қилинган. Яъни, қасддан саҳарлик қилмай, рўзани улаб тутиш оддий мусулмонлар учун жоиз эмас. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам учун эса, жоиздир. У Зот рўзани улаб тутаверсалар жоиз бўлган.
Кўп хотинлик масаласи ҳам шунга ўхшаш. Оддий мусулмон эркакка ўз никоҳида тўртта хотинни олиб туриш жоиз. Ундан орттириш, мисол учун, бешта хотинни бирданига ўз никоҳида тутиб туриши мумкин эмас. Аммо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга тўрт хотиндан кўпни ҳам бир йўла ўз никоҳларида ушлаб туришлари жоиз бўлган.
Юқоридаги ривоятларда айтилганидек, у киши бирдан тўққиз хотинни жамлаб турганлар.
Исломда кўп хотинликка рухсат берилгани душманлар томонидан уюштирилган кўпгина иғво, туҳмат ва бўҳтонларга сабаб бўлганидек, Пай-ғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўрттадан кўп хотинлик бўлганлари ҳам кўплаб иғво ва туҳматлар тарқатилишига сабаб бўлган.
Ислом душманларининг бу борадаги бўҳтонларининг хулосаси қуйидаги маънодадир:
«Муҳаммад шаҳвоний одам бўлган, у лаззат ортидан, шаҳват учун ҳар нарсани қилишга тайёр эди. Шунинг учун ҳам битта хотин билан кифояланмай, ўзига эргашганларга жорий қилган тўрт хотинга ҳам кифоя қилмай, ўнта хотин олган», дейдилар.
Бу туҳматларга уламоларимиз жуда ҳам қониқарли жавоблар берганлар.
Аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари у Зот олтмиш ёшга яқинлашиб қолганларида кўпайган. Бу ҳол ҳам маълум ҳикматлар юзасидан бўлган.
Қолаверса, оналаримизнинг кўплари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан катта ёшда бўлганлар.
Энди ўйлаб кўрайлик, олтмишга яқинлашиб қолган одам шаҳвоний бўлса, ўзидан катта ёшдаги кампирга уйланадими?!
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлик чоғларида уйланган биринчи аёллари Хадича онамиз у Зотдан ўн беш ёш катта бўлганлар. У Зотнинг ёшликлари худди шу онамиз билан ўтган. Хадича онамиз вафот этганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам 50 ёшда эдилар. Қани бу ерда шаҳват ортидан юриш?
Оиша онамиздан бошқа оналаримиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломга завжа бўлишларидан аввал бир ёки бир нечта эрга теккан. Шаҳватга берилган одам шундоқ қиладими?
Энди аёллар саноғига келайлик. Аввал айтганимиздек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умрларининг кўп қисмини Хадича онамиз билан ўтказдилар. У киши билан йигирма беш йил бирга умр кўрдилар. Хадича онамиз вафотларидан сўнг яна уч йил Маккаи мукаррамада яшадилар. Сўнгра ҳижрат қилдилар. Ҳижратдан кейин ҳам дарҳол аёллари кўпайгани йўқ. Турли ҳодисалар ўтгандан кейин илоҳий ҳикматларга кўра, оналаримизга уйланиш содир бўлди.
Зайнаб бинти Жаҳш онамизга уйланишлари ҳам ҳикматга биноан, Аллоҳнинг амри билан тахминан 58 ёшларида содир бўлди.
Пайғамбарлар учун кўпхотинли бўлиш фақат Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга хос эмаслигини яхши биламиз. У Зотдан аввалги Пайғамбарлар ҳам кўпхотинли бўлишган. Пайғамбарлик мақоми шуни талаб қилган бўлса ажаб эмас. Довуд алайҳиссаломнинг юзта, Сулаймон алайҳиссаломнинг уч юзта хотинлари бўлган.
Турли ижтимоий, сиёсий, таълимий, қонуний ва бошқа ҳикматларга кўра, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари тўққизтага етган бўлса, ҳеч ажабланадиган жойи йўқ.
Нима учун тўртта эмас, тўққизта?
Аввало, дин таълимотлари ва ҳукмларини мусулмон умматининг аёлларига етказиш ва пай- ғамбарлик хонадонини бошқариб туриш учун тўққизта бўлишлари маъқул.
Қолаверса, Исломдан олдин хотинлар саноғи чегараланмаган эди. Ким нечта хоҳласа, шунчага уйланаверар эди. Бир эр киши бир вақтнинг ўзида тўрт аёлдан ортиққа эр бўла олмаслиги Ислом ҳукми бўлди. Бу чегарани Қуръони Карим қўйди.
Бу ҳақда Нисо сурасидаги оят нозил бўлганида Расулуллоҳнинг завжаи мутаҳҳаралари тўққизта эдилар. Уларнинг ҳар бирлари мўминларнинг онаси, деб Аллоҳ томонидан аталган, бунинг устига мабодо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улардан баъзиларини тўрттадан ортиқлиги учун талоқ қилсалар, бошқа эрга тегишлари мумкин эмас эди. Аллоҳ буни ман қилган эди. Уларга уйланишларидан кўзланган ҳикмат ҳам ботил бўлар эди. Шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васалламни мазкур тўрт хотинли бўлиш чегарасидан истисно қилди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларининг кўп бўлиши турли ҳикматларга биноандир. Бу ҳикматлар икки турга бўлинади: умумий ва хусусий ҳикматлар.
Умумий ҳикматлар қуйидагилардан иборат:

Биринчи–таълим-тарбияга боғлиқ ҳикматлар.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларининг сони кўп бўлиши асосан, Ислом уммати аёллари учун дин-диёнат ва шариат аҳкомларини ўргатувчи муаллималар тайёрлаш билан боғлиқ бўлган.
Маълумки, Ислом жамият ҳаётининг барча соҳасини илоҳий қонун асосида қайтадан қуриб чиқди. Жамиятнинг ярми эса аёллардан иборат эди. Умумий нарсаларни Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим берсалар ҳам, кўпгина нарсаларни аёлларга аёл киши айтиши зарур эди. Хусусан, аёлларга тегишли масалаларни уларга аёл киши айтиб бериши керак эди.
Шу сабабдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан шариат таълимотларини қабул қилиб олиб, аёлларга етказиш вазифаси оналаримиз зиммасига тушди. Улар бу ишни шараф билан уддаладилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан энг кўп ҳадис ривоят қилган киши Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бўлсалар, иккинчи ўринда Оиша онамиз турадилар. Буни зикр қилишнинг ўзи кифоя бўлса керак.
Бунинг устига Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари фақат гапдан иборат эмас, қилган амаллари ва иқрорларидан ҳам иборатдир. Оналаримиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга яшашлари давомида у Зотдан кўрган нарсаларини ҳам Ислом умматига етказганлар.

Иккинчиси–шариат қонунларини жорий қилишга боғлиқ ҳикматлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёллари кўп бўлишининг ҳикматларидан бири баъзи шаръий ҳукмларни жорий қилиш эди.
Бунга Аҳзоб сурасидаги оятлар ёрқин мисол бўлади. Жоҳилиятда кенг тарқалган «асранди фарзанд тутиш» одатини ботил қилиб, унинг ўрнига исломий ҳукмни жорий қилиш борасида ва асранди ўғилнинг талоқ қилган хотинига уйланиб бўлмайди, деган одатни йўқ қилиш учун Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўзларининг аввалги асранди ўғиллари Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу талоқ қилган Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳога уйланишни амр қилди.
Бу никоҳда ҳеч қандай шаҳват масаласи бўл-май, бош масала жоҳилият қонунини ботил қилиб, Ислом қонунини жорий қилиш эди.

Учинчиси–ижтимоий ҳикматлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлларининг кўп бўлишининг умумий ҳикматларидан яна бири ижтимоий масаладир.
Мисол учун, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша онамизга уйланишларини олайлик. Бунда ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш ҳикмати бор. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг Ислом учун, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам учун бўлган фидокорликларини тақдирлаш ҳамда у Зот билан алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида у кишининг қизларига уйланганлар.
Худди шу гапни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг қизлари Ҳафса онамизга уйланишлари ҳақида ҳам айтишимиз мумкин.

Тўртинчиси–сиёсий ҳикматлар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзи аёлларига уйланишларида сиёсий ҳикматлар ҳам бор. У киши бу оналаримизга уйланишлари оқибатида айрим қабилалар, жамоа ва тоифалар Исломга кириб, мусулмонларга қувват бўлганлар.
Мисол учун, Бани Мусталақ қабиласи билан бўлган урушда Жувайрия бинти Ҳорис онамиз асирга тушадилар. У киши тўлов тўлаб, асирликдан озод бўлмоқни истайдилар. Бу ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёрдам сўрайдилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ўрнига тўловни тўлаб, сўнгра ўзлари уйланиш ниятлари борлигини айтадилар. Жувайрия онамиз рози бўладилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алай-ҳи васалламнинг Жувайрия онамизга уйланганларини кўрган мусулмонлар у Зот куёв бўлган қавмни асир ушлаб турамизми, деб барча Бани Мусталақлик асирларни озод қиладилар.
Бундоқ олижаноблик, мардликни кўрган Бани Мусталақ қабиласи бир йўла Исломга киради.

Энди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутаҳҳаралари ҳақида қисқача тўхталайлик:

1. Хадича бинти Хувайлид розияллоҳу анҳо.
У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг биринчи аёллари бўлиб, у Зот Хадича онамизга уйланганларида йигирма беш ёшда эдилар. Ўша пайтда бу онамиз қирқ ёшда эдилар.
Кўриниб турибдики, бу никоҳдан кўзланган бош мақсад шаҳвоний мақсад эмас. Аллоҳ таоло Ўз ҳикмати ила Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбарликни қабул қилиб олишга тайёрлар эди.
Дарҳақиқат, Хадича онамиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга Жаброил алайҳиссалом биринчи бор ваҳий келтирганида у Зот қўрқиб кетганларида, у кишини тингларканлар, Пайғамбарликка мушарраф бўлганларини тушуниб, биринчи бўлиб иймон келтирганлар.
Кейинчалик ҳам Хадича онамиз Пайғамбаримизга энг оғир пайтларда энг ишончли ёрдамчилардан бўлдилар. Ўзларининг мол-мулкларини, жамиятдаги обрўларини ва бор имкониятларини Ислом йўлида сарфладилар.
Ўша пайтда Хадича онамиз ўринларида тажрибасиз ёш келин бўлганида бундоқ оқилона ишларни қила олиши мумкин эмас эди.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг гуллаган ёшлик чоғларини Хадича онамиз билан ўтказдилар. У киши билан йигирма беш йил умр кечирдилар. Хадича онамиз вафот этган йилни хафачилик йили, деб эълон қилдилар.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича онамизнинг устиларига хотин олмаганлар. У кишини ўта яхши кўрганлар ва қадрлаганлар.
У Зот Хадича онамиз ҳақларида:
«Аллоҳга қасамки, Аллоҳ менга унинг ўрнига ундан яхшироқ бадални бермади. Одамлар менга куфр келтирганида у менга иймон келтирди. Одамлар мени ёлғончи қилганларида у мени тасдиқлади. Одамлар мендан нарсаларини беркитганида у молини мен учун сарф қилди. Аллоҳ таоло бошқа аёллардан эмас, ундан менга фарзанд берди», деганлар.

2. Савда бинти Замъа розияллоҳу анҳо.
Савда онамиз аввал Сакрон ибн Амр ал-Ансорий исмли кишига теккан эдилар. У кишининг ёшлари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ёшларидан катта эди.
Савда онамиз эрлари билан Ҳабашистон ҳижратига борган Ислом фидойиларидан эдилар. У ердан қайтиб келишганда эрлари вафот этади. Катта ёшли аёл, Ислом учун фидокорлик қилган инсон ёлғиз ва қаровсиз қолди. Ана ўшандоқ кекса аёлни Расули Акрам кўнглини кўтариш учун ҳамда онасидан етим қолган кичкина Фотима онамизга қараб туриши учун, ўзларига никоҳлаб олдилар.
Агар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шаҳват учун уйланадиган бўлганларида дунёдаги энг гўзал қизларнинг ота-оналари у кишига қудаликни орзулаб турган бир пайтда олтмишнинг атрофидаги бева аёлга уйланар эдиларми?
Ривоят қилинишича, Савда онамиз семизгина аёл бўлганлар. У кишининг кичик Фотимага қарашда, уй ишларига уринишда қулайсизланишларини кўриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилиб қўяр эканлар.

3. Оиша бинти Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳо.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиз уйланган бирдан-бир аёллари Оиша онамиздир. У киши оналаримиз ичида энг заковатли, энг ёдлаш қобилияти кучли, энг илмлилари эдилар. Улуғ ва олим саҳобалар ҳам ўзлари еча олмаган масалаларда Оиша онамиздан ёрдам сўрар эдилар. Оиша онамиз Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан кейин энг кўп ҳадис ривоят қилган зотдирлар. У киши фиқҳ, тиб ва шеър илмида ҳам тенги йўқ эдилар.
Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Оиша онамизга уйланишларида у кишининг оталари Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг Ислом учун, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам учун қилган чексиз фидокорликларини тақдирлаш бор эди.

4. Ҳафса бинти Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳо.
Ҳафса онамизнинг аввалги эрлари Ҳунайс ибн Ҳузофа розияллоҳу анҳу бўлиб, у киши энг жасур ва шижоатли паҳлавонлардан бўлиб, Бадр жангида шаҳид бўлган эдилар.
Бундан кейин оталари Ҳазрати Умар у кишини Ҳазрати Абу Бакр ва Ҳазрати Усмонларга бермоқчи бўлганлар. Аммо Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини тақдирлаб, Ҳафса онамизга ўзлари уйланганлар.
Ҳафса онамиз ҳам олима бўлганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар ривоят қилганлар.

5. Зайнаб бинти Хузайма розияллоҳу анҳо.
У кишининг биринчи эрлари Ислом йўлида биринчи шаҳид бўлган паҳлавонлардан Убайда ибн Ҳорис эдилар. У киши Бадр уришидаги биринчи яккама-якка олишувда шаҳид бўлган эдилар.
Бу пайтда Зайнаб онамиз ярадор бўлган мужоҳид саҳобаларга ёрдам бераёган эдилар. У ки-ши эрлари шаҳид бўлганига қарамасдан то мусулмонлар урушда ғолиб келгунларича бу ишда давом этавердилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зайнаб бинти Хузайма онамизнинг жиҳодлари, сабр-лари, жасоратлари, Аллоҳнинг дини йўлидаги фи-докорликларини ва эрлари шаҳид бўлиб, боқувчисиз ёлғиз қолганларини билганларидан кейин у кишини ўз никоҳларига олдилар.
Ўша пайтда Зайнаб онамиз олтмиш ёшда эдилар. Бу никоҳни шаҳват учун, деб айтса бўладими?! Икки йилдан сўнг Зайнаб онамиз вафот этдилар, Аллоҳ у кишидан рози бўлсин.

6. Зайнаб бинти Жаҳш розияллоҳу анҳо.
У киши аввал Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуга турмушга чиққанлари, кейин қандоқ бўлиб ва нима учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга завжа бўлганлари ҳақида юқорида батафсил гапирдик.
Зайнаб бинти Жаҳш онамизнинг Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳуга никоҳланишлари ҳам Аллоҳнинг амри билан бўлган эди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга никоҳланишлари ҳам Аллоҳ таоло нозил қилган оят билан бўлди.

7. Умму Салама Ҳинд бинти Умайя ал-Махзумия розияллоҳу анҳо.
Умму Салама онамиз ўзларининг биринчи эрлари Абдуллоҳ ибн Абдул Асад розияллоҳу анҳу билан Ҳабашистонга ҳижрат қилиб, Ислом дини йўлидаги фидокорлар сафидан ўрин олишган эди. Эрлари Уҳуд жангида шаҳид бўлиб, у киши тўрт боласи билан тул ва қаровсиз қолдилар.
Ана шу ҳолатларни эътиборга олиб, Расулуллоҳ у кишини ўз никоҳига олмоқчи бўлганларида узр айтиб, «етимларим бор, ўзим қари ва рашкчиман», дедилар. Лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етимларга қарамоқчи эканликларини, ёшнинг аҳамияти йўқ эканини ва рашк кўтарилиши учун дуо қилишларини айтдилар.
Умму Салама онамизнинг бошқа оналаримиз каби фазллари, яхши хислатлари ва хизматлари жуда кўп. Айниқса, тўғри фикр билан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга маслаҳат берганлари, Ҳудайбия сулҳида тутган ўринлари маълум ва машҳур.

8. Умму Ҳабиба Рамла бинти Абу Суфён розияллоҳу анҳо.
Бу онамиз ҳам Ҳабашистонга ҳижрат қилган фидокорлардан эдилар. Эрлари Убайдуллоҳ ибн Жаҳш Ҳабашистонда вафот этди. Узоқ юртда ёлғиз кишисидан айрилиб, ваҳшат ичида қолган мўмина-муҳожиранинг кўнглини кўтариш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳабашистон подшоҳи Нажошийдан Умму Ҳабибага ўзлари номларидан совчи бўлишни илтимос қилдилар. Нажоший бу илтимосни амалга оширди ва Умму Ҳабиба онамизга тўрт минг дирҳам маҳр бердилар.
Умму Ҳабиба онамизнинг оталари Абу Суфён Исломнинг ва Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг ашаддий душманларидан эди. У душманларнинг бошлиғи бўлишига қарамай бу никоҳдан хурсанд бўлди. Албатта, бу иш Абу Суфённинг душманлигини кесиш йўлида хизмат қилганига шубҳа йўқ.

9. Жувайрия бинти Ҳорис розияллоҳу анҳо.
Жувайрия онамиз Бани Мусталақ қабиласи бошлиғи Ҳорис ибн Зирорнинг қизи эдилар. У кишининг биринчи эри ибн Софвон номли киши эди.
Жувайрия онамиз қандоқ қилиб урушда асир тушганлари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини озод қилиб, ўз никоҳларига олганлари ва шу сабабдан Бани Мусталақликлар ҳаммаси мусулмон бўлганлари ҳақида аввал айтиб ўтдик.

10. София бинти Ҳайй ибн Ахтоб розияллоҳу анҳо.
Хайбар урушида у кишининг эрлари мусулмонларга қарши урушда қатл этилиб, ўзлари асирга тушган эдилар. Мусулмонлар бу аёл Бани Қурайза қабиласининг улуғи Ҳай ибн Ахтобнинг қизи, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб, деб Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келишган.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига икки нарсани таклиф қилганлар. Биринчиси, София онамизни асирликдан озод қи-либ, ўз никоҳларига олиш, иккинчиси, шундоқ озод қилиб юбориш ва у киши бориб ўз қариндошларига қўшилиш.
София онамиз биринчи таклифни қабул қиладилар. Аввалдан Исломга кирмоқчи бўлиб юрганларини айтадилар.

11. Маймуна бинти Ҳорис ал-Ҳилолия розияллоҳу анҳо.
Бу онамизнинг исмлари Барра бўлган, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Маймуна, деб атаганлар. У кишининг аввалги эрларининг исми Абу Роҳм ибн Абдул Узза бўлган.
Маймуна онамиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз никоҳларига олган охирги аёл бўлиб, у кишини ҳазрати Аббоснинг тавсияларига биноан, Расулуллоҳнинг ўзларига катта ёрдам кўрсатган Бани Ҳилол қабиласини тақдирлаш учун олганлар. Маймуна онамиз оналаримиз ичида энг тақводорлари ва силаи раҳмни кўп қиладиганлари эдилар.
Юқорида зикр қилинган қисқа маълумотлардан Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ўз никоҳларида бир вақтда бир неча аёлни тутиб туришлари ҳақида Ислом душманлари тарқатган бўҳтонлар асоссиз эканини англаб олиш қийин эмас.
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ёлғиз ўзлари учун истисно тариқасида тўрттадан ортиқ аёлни ушлаб туришга бўлган рухсат шаҳват учун эмас, Ислом умматининг манфаати учун эди.
Муҳаммад алайҳиссаломнинг умматларига оила қуриш қаттиқ тарғиб қилингани аввал батафсил ўрганилди. Энди ўша шаръий кўрсатмага амал қилиб оила қурмоқчи бўлганлар ишни нимадан бошлашлари кераклиги ҳақидаги маълумотлар ила сўзни давом эттирамиз.

Прикрепления: 9459333.jpg (14.8 Kb)


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Форум » Дилимизда Ислом » Ислом » Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга мубоҳ қилинган аёллар
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010