tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Сиз бу йерда мезбон ! Узингизни кандай билябсиз ?
Барча жавоблар: 243


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------






[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Форум » Дилимизда Ислом » Ислом » АРШ ЛАРЗАГА КЕЛУР...
АРШ ЛАРЗАГА КЕЛУР...
Mohigul77Дата: Пайшанба, 11.03.2010, 23:13 | Сообщение # 1
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline
Исломда оилани мустаҳкамлаш ҳақида сўз борар экан, шариатимиз оиладаги барча муносабатлар қатори ундаги келишмовчиликларни ҳам ҳисобга олади, уларни шаръий йўл билан бартараф этиш тадбирларини белгилаб беради. Ноилож қолинганда эса никоҳ билан асос солингани каби, энди уни талоқ билан бузишга ҳам ижозат беради.
Талоқ Исломдаги энг нозик масалалардан бири ҳисобланади. Буни яхши англаган Ислом душманлари унга қарши ғаразли мақсадларини рўёбга чиқаришда кўпинча талоқни рўкач қилишади, шу йўл билан Исломга таъна тошларини отишади. Уларнинг гапига қулоқ солсак, Исломда оила қуришдан мақсад фақат талоқ қўйишдан иборатга ўхшаб туюлади. Ваҳоланки, бу муаммога чуқурроқ ёндошилса, динимиз талаблари амалда бўлган диёрларда оила мустаҳкамлиги, қўйди-чиқдиларнинг камлиги яққол кўзга ташланади. Буни мухолифларииз матбуоти ҳам тан олиб ёзишга мажбур бўлмоқда.

Динимиз талоқни оиладаги келишмовчиликларнинг энг сўнгиси, ноилож нуқтаси, деб қарайди.
Пайғамбар алайҳиссалом: «Аллоҳ энг ёмон кўрган ҳалол-талоқдир», деганлар.
Ислом нуқтаи назарида бирор ерда талоқ содир бўлса, Аллоҳнинг арши ларзага келади. Демак, эр сал жаҳл чиққанда, хотини билан ғижиллашиб қолганда ёки мастликда бўлар-бўлмасга талоқ қилиши мумкин эмас. Талоқ-бу эркакларнинг аёлларга зулм ўтказиш воситаси эмас, балки энг сўнгги чорадир.
Ислом нега талоққа ижозат берган? Маълумки, Исломий никоҳ-фароғат ва осойиш, барқарорлик алоқасидир. Исломий оила аъзолари бир-бирининг айбини беркитади. Ўзаро эҳтиромда бўлади, эркагу аёлнинг шаҳвоний хоҳишларини поклайди, инсоний даражага кўтаради. Шу тариқа никоҳ орқали бирлашган икки вужуд ва икки руҳнинг ўзаро уйғунлашуви юзага келади.
Лекин ҳамма оилаларда ҳам ҳамиша уйғунлик, меҳр-муҳаббат, тотувлик бўлавермайди-ку! Инсончилик экан, гоҳида эр-хотин ўртасига совуқчилик тушади, муросалари келишмайди, фарзанд бўлмайди. Ана шундай сабаблар оқибатида эр-хотин оилавий ҳаётни даво эттиришга имкон тополмай қолишлари мумкин. Нима қилиш керак? Бунда икки йўл бор: ё ажралишга рухсат бермаслик ёки талоққа ижозат бериш. Масиҳий мазҳабларига кўра талоққа ижозат йўқ. Шунинг учун бундай юртларда эр-хотин расман ажрашмайди. Амалда эса бирга яшамай, иккови ҳам ўзига ўйнаш тутади, зино, фаҳш ишлар билан машғул бўлади.
Мусулмонлар учун шариат талоққа ижозат берган. Аммо талоқ ҳаққини кимга беришда ҳам турли ихтилофлар бор. Бир гуруҳ кишилар талоқ қози томонидан бўлиши керак, дейишади. Бунинг мумкин эмаслиги яққол кўриниб турибди, чунки талоқ эр-хотиннинг ўзаро оилавий сиридир. Бунинг сабабини бошқаларга, хусусан қозига айтиш ҳамиша ҳам инсоний ахлоқ-одоб қоидаларига тўғри келмайди. Бундай ҳолатда қайси томон юзсиз, баҳаё бўлса, ёлғонни тахлаб, гапга чечанлик қилса, ўша томон ютиб кетади. Буни ҳозирги кунда ҳамма кўриб-билиб турибди.
Яна бир гуруҳ одамлар «талоқ ҳуқуқини аёлларга бериш керак», деб даъво қилишади. Бу ҳам нотўғри! Сабаби аёлларимиз латиф, эҳтиросга бой, ҳис-ҳаяжонлари жуда нозик, аччиқлари тез чиқади, қўполлик, уруш-жанжални ҳазм қилиша олмайди, аччиқни дарров юта қолмайдилар. Энди тасаввур қилинг: уларга талоқ ҳуқуқи берилса, эрларини неча марта қўйиб юборишган бўлар эди.
Талоқ қилиш ҳуқуқини эркакларга берилгани-инсон табиатини эътиборга олишдан келиб чиққан илоҳий ва Исломий ечимдир. Одатда оилани барпо қилиш учун асосан эркак кўпроқ елиб-югуради: мол-пул сарфлайди, тўй харажатларини кўтаради, қаллиғига маҳр беради. Оила обрўйи унинг шахсий обрўйидан устун бўлиб қолади, фарзандлар ҳам отасига нисбат берилади. Хуллас, ана шундай сабабларга кўра эркак талоқ қилишдан олдин ҳамма нарсани ҳисобга олишга, етти ўлчаб бир кесишга мажбур бўлиб қолади. Шу боисдан ҳам, Исломда талоқ қилиш ҳуқуқи эрга берилган.
Лекин Аллоҳ хуш кўраган бу ишни рўкач қилиб, хотинларга зулм қилиш ярамайди. Озгина келишмовчилик бўлса оғиздан дарров «талоқ» сўзи чиқмаслиги керак. Шариат талоқ қилишдан олдин кўпгина енгил чоралар кўришни тавсия этади.
Борди-ю аёл кишида эрига нисбатан ҳурматсизлик, итоатсизлик пайдо бўлди, дейлик. Бунда энг аввал унга насиҳат қилади, бу қилиғининг ёмонлиги, Исломга тўғри келмаслиги, оқибати чатоқ бўлишини ётиғи билан тушунтиради.
У фойда бермаса, эр жойини бошқа қилиб ётади, аёлига гапирмайди.
У ҳам кор қилмаса зарар етмагундек қилиб урушгача рухсат берилган.
Эр-хотиннинг ораси бу билан ҳам тузалмаса, эр ва хотиннинг қариндошларидан бир кишидан ҳакам сайланиб, уларни яраштириш чора-тадбирларини кўрадилар.
Булар ҳам фойда бермай, эр-хотиннинг бирга яшаши ҳар иккови учун чексиз азоб-уқубатга айлангандагина талоққа ижозат берилади.
Исломдан аввалги даврларда талоқ масаласида аёллар хорланар эди, уларни инсон ўрнида кўришмасди. Баъзилар хотинини ёқтирмай қолдирса, ўзи бошқага уйланиб олар, аммо хотинини қаровсиз қолдирарди. На ўзи хотин қилар, на бошқага эрга чиқишига рухсат бермай қийнарди. Ёки талоқ қилиб, иддаси тугашга яқин қолганда яна қайтиб уйланар, ана шундай қилиб ўйинчоқ қиларди. Ислом шунга ўхшаш бемаза қилиқларга чек қўйди. Эр кишига фақат уч талоқ ҳаққини берди, аёлни қийнамасликка буюрди. Айни чоқда аёлга «хулуъ» ҳуқуқини берди. Яъни, аёл киши эр билан яшашни хоҳламаса қозига арз билан бориб, ажралиб кетишга изн сўрайди.
Талоқ сўзининг луғавий маъноси «бўшатиб қўйиш» га тўғри келади. Шариатда эса эр-хотинлик боғланишини очиқ ёки киноя иборалар билан бўшатишга айтилади. «Сен талоқсан», ёки «сени талоқ қилди» иборалари эру-хотиннинг ажралишини очиқ англатгани учун очиқ иборали талоқ деймиз. Киноя иборалари эса «сен менга ҳаромсан» каби ифодалардир.
Ҳақ субҳанаҳу ва Таоло Талоқ сурасида: «Эй, набий! Қачонки аёлларингизни талоқ қиладиган бўлсангиз, уларнинг иддаларида талоқ қилинг ва иддани тўлиқ ҳисобланг ва Аллоҳдан қўрқинг», деб буюради.
Оятдаги «иддаларида» дегани-идда бошлашга муносиб вақтда талоқ қилинг, деганидир. Идда шариатда эридан ўлим ёки талоқ туфайли ажраб қолган аёлнинг бошқа эрга тегмай кутиб турадиган оралиқ муддати бўлиб, бу уч ҳайз кўргунга қадар вақтдир. Иддадан мақсад-талоқ қилинган аёлга насл-насаблар аралашиб кетмаслигидир. Шу муддат ичида ҳомила бор-йўқлиги маълум бўлади ва аёл энди эрга тегиши мумкин. Идда пайтида эр қилишидан пушаймон бўлиб ярашишни истаса, у аёлини яна қайта никоҳига олишга ҳақлидир.
Аёллар учун идда ўтиришни бошлашга муносиб вақт ҳайздан пок бўлганларидан сўнг жинсий яқинлик қилмай туриб талоқ қўйишдир. Бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. Шундан келиб чиқиб, талоқ иккига бўлинади: сунний талоқ ва бидъий талоқ.
Сунний талоқ эр киши ўз хотинини ҳайздан пок пайтида, жинсий яқинлик қилмай туриб талоқ қилиши ёки ҳомиладорлиги аниқ бўлган аёлни талоқ қилишидир.
Ушбу шартларнинг қўйилиши ҳам талоқнинг олдини олиш учун тутилган йўлдир. Эр киши хотинини ҳайздан пок бўлишини кутиб, ҳовридан тушиши, талоқ ниятидан қайтиб қолиши мумкин. Ёки ҳомиладорлиги аниқланганидан сўнг меҳри кучайиб, талоқни унутиши ҳам мумкин.
Бидъий талоқ юқорида саналган шартлар вужудга келмаган пайтдаги талоқдир. Яъни, ҳайз пайтида, поклик пайти-ю, аммо жинсий яқинлик содир бўлганда қилинган талоқдир. Бидъий талоқ қилган киши гуноҳкор ҳисобланади. Лекин ўртага талоқ тушаверади.
Идда ўтириш никоҳдан сўнг эру хотин сифатида яшаб туриб, сўнг талоқ қилинган хотинлар учундир. Баъзи ҳолатларда никоҳдан сўнг қўшилмай туриб ажралиш ҳам бўлади. Бундай пайтда идда ўтиришнинг ҳожати йўқ. Кейин Қуръони Карим хотинини талоқ қилган эркакни Аллоҳга тақво қилишга, аёлга зулм қилмасликка ва иддаси тугамагунча уйдан чиқариб юборасликка буюради.
Www.muslimaat.uz dan olindi!


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Форум » Дилимизда Ислом » Ислом » АРШ ЛАРЗАГА КЕЛУР...
Страница 1 из 11
Поиск:

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010