tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Сайтимз хакида фикрингиз
Барча жавоблар: 344


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------






[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Форум » Аёллар учун » Пазандачилик » ҲАЙИТ ПИШИРИҚЛАРИ
ҲАЙИТ ПИШИРИҚЛАРИ
Mohigul77Дата: Пайшанба, 11.03.2010, 23:15 | Сообщение # 1
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline

ЛОЧИРА

Ун — 150 г, қўй ёғи — 10 г, сут — 50 г, пахта ёғи
5 г, хамиртуруш — 1 г, туз — таъбга кўра.
1 дона пишган лочиранинг оғирлиги — 200 г.

1. Илиқ сутга ийланган хамиртуруш қўшиб юмшоқроқ қилиб хамир қорилади ва илиқжойга қўйиб 2-3 соат оширилади.
2. Хамирдан 230 г оғирликда зувалалар узилади.
3. Ҳар бир зувалани 1/2 см қалинликда ёйиб, зич қилиб чакичланади.
4. Шу тариқа ясалган лочиралар тандирга ёпилади ёки тунука ликопча ёҳуд листга териб духовкада пиширилади.
Лочирани оширилмаган хамирдан хам пишириш мумкин. Бунда хамир қўй ёғи қўшиб қорилади.
Пишган лочиралар бир оз шамоллатиб совитилгач дастурхонга тортилади.

БЎҒИРСОҚ

Ун - 500 г, сут — 1/2стакан, сарёғ ёки эритил-ган қўй ёғи — 50 г, шакар — 1 ош қошиқ, хамир-туруш - 15 г, омихта ёғ - 500 г, тухум -1 дона, туз — таъбга кўра.

1. Бўғирсоқ хамирини қоришда хамиртурушни илиқсут-да ивитиб қўйиб, кейин сут, ун, ёғ, тухум, шакар ва тузни солиб биратўла хамир қорилади.
2. Хамирдан ўқлоқдек узун зувалача ясалади ва ёнғоқ катталигида кесиб чиқилади.
3. Ҳар бўлак хамирни бармоқлар орасида салгина яссилантириб, ғалвир ёки човлининг орқа томонига босиб шакл берилади.
4. Сўнгра бўғирсоқлар қизиб турган ёғда пиширилади.

ҚОВУРМА ЧУЧВАРА

Гўшт — 110 г, ун — 50 г, тухум — 1 дона, пиёз ~ 30 г, ёғ — 20 г, озгинадан мурч ва туз.

1. Қиймалагичдан гўшт пиёз билан биргаликда ўтказилиб, қийма тайёрланади. Қиймани мурч, туз қўшиб мижиғланади.
2. Сувга тухумни чақиб, туз солиб хамир қорилади. Хамирни муштлаб пишитилади.
3. Хамирни юқа қилиб, ёйиб 4x4 см катталикда жилдлар кесилади.
4. Ҳар бир жилднинг ўртасига 1 чой қошиқ қийма қўйиб, чучваряпар тугилааи,
5. Тугилган чучвараkар қозонда доғ қилинган ёғда бир неча донадан қовуриб олинади.

ЮПҚА

Ун - 90 г, қўй гўшти — 100г, пиёз - 20 г, зиравор - 2 г, ёғ — 17 г, туз - 3 г.

1. Қовурилган чучвара хамиридек хамир қорилади ва тиндириб қўйиладк.
2. Гўшт пиёз билан биргаликда гўшт қиймалагичнинг майда панжарасидан ўтказилади. Қиймага зиравор ва гуз қўшиб аралаштирилиб, енгилгина қовуриб олинади ва совутиб қўйилади.
3. Тиндириб Қўйилган хамирдан 100-120 г оғирлигида зувалачалар узилиб, юпқа қилиб ёйилади,
4. Ҳамма зувалачалар ёйиб бўлингач, қозон ёки това қиздирилади, мой суртилади ва юпқалар бирин-кетин қозон ёки товага ёпиб пиширилади. Пишган юпқалар устма-уст тахланиб, усти ёпиб қўйилади. Сўнгра хар бир юпқлнинг ўртасига қовурилган қиймадан солиб, конвертсимон буклаб лаганга тахланади.

ҚАТЛАМА

Ун — 500 г, сув — 200 г, сарёғ ёки маргарин - 150 г, туз —таъбга кўра. озгина қандупа. Қатламани қовуриш учун ёғ - 100 г.

1. Сувга тузни содиб, хамир қорилади ва зувала қилиб 15 минут тиндириб қўйилади.
2. Зувала юпқа қилиб ёйилади ва юзига сарёғ суртилади. Сўнгра хамрни ўқлоққа ўраб, ўқиоқнинг бошидан охиригача пичоқ тортиб кесилади. Бўнда энлик тасмалар ҳосил бўлади. Бу тасмалардан эни 2 см бўлган тасмалар кесилади. Ҳарбир тасмани бир четидан ғилдирак қилиб ўралади. Ҳосил бўлган ғилдирак зувалачиларни ўқлоқ ёки каггароқ жўва ёрдамида ёйиб, 1 см қалинликдаги қатламаларясалади.
3. Това ёки қозонга оз-оздан ёғ суртиб қатламалар қизартириб пиширилади. Пишган қатламаларнинг устиса қандупа сепиб дастурхонта тортилади.

СУТЛИ ЎРАМА

Ун — 500 г, сут — 50 г, тухум — 5 дона, шакар -15 г, қандупа - 125 г, сода - бир чимдим, сарёғ — 50 г, таъбга кўра туз. Урамани қовуриш учун ўсимлик мойи — 500 г.

1. Сирли идишга сутни қуйиб, тухумларни чақиб солинади, шакар, туз, сода, юмшатилган сарёғ ва унни солиб хамир қорилади.
2. Зувачани бир оз тиндиргач, 2-3 мм қачинликда ёйилади ва ейилган хамирдан буранда ёки пичоқ ёрдамида эни 3-4 см бўлган тасмалар қирқилади.
3. Ҳар бир тасмани ингичка жўванинг бир учига ўраб олиб, қозондаги қизиб турган ёққа тиқиб туриб пиширилади. Урама пишиши оддидан жўвани тасма ўрамасига тескари равишда оҳиста айлантириб, юқорига кўтарилса, ўрама жўвадан тушади. Ўрама қизғишроқ бўлиб пишгач, човлида олиб совитилади. Сўнгра вазага териб, устига қзшупа сепилади ва дастурхонга тортилади.

ОДДИЙ (АРЗОН) ЎРАМА

Ун - 500 г, шакар — 1 чой қошиқ сув -- 100 г, тухум - 2 дона, сарёғ - 50 г, туз -таъбга кўра. Қовуриш учун ўсимлик мойи - 500 г.

1. Сирли идишга сувни қуйиб туз ва шакарни солиб, сўнгра тухумни чақиб солинади ва юмшатилган сарёғ хамда унни солиб, хамир қорилади ва бироз тиндирилади.
2. Тиндирилган хамирни 1 мм қалинликда ёйиб, ундан буранда ёки пичоқ ёрдямида эни 5-6 см бўлган тасмалар кесилади.
3. Тасмаларни «Сутли ўрама»даги каби ингичка жўвага ўраб, қовурилади ва қизғишроқ бўлиб нишгач, човлида олиб совитилади. Совиган ўрамаларни вазага тернб, қандупа сепилади ва дастурхонга тортилади.

«АТИРГУЛ»

Ун - 500 г, сут - 50 г, тухум — 5 дона, шакар -15 г, сарёғ — 50 г, қандупа — 125 г, бир чимдим чой содаси, таъбга кўра туз. Қовуриш учун ўсимлик мойи — 500 г.

1. «Сутли ўрама»даги каби хамир қорилади («Оддий ўрама»даги каби масалликларни олиб, ўшандай хамир қориб ҳам «атиргул» пишириш мумкин!).
2. Тиндирилган зувалани юпқа қилиб ёйилади,
3. Ёйилган хамирдан думалоқ форма ёки юпқа стакан ёрдамида доирачалар кесиб олинади. 3-4 та доирачани устма-уст тахлаб, марказига бармоқ билан қаттиқ босиб, доирачалар бир-бирига ёпиштирилади ва 5-6 жойидан четидан марказига қараб 1,5 см чуқурликда кертилади (кесйлади).
4. Сўнгра «атиргул»лар ёғда (сарёғда қоаурса янада мазали бўлади) қовурилиб, човлида сузиб олиниб совитилади.
Совиган «атиргуллар»ни вазага териб, қандупа сепилади ва дастурхонга тортилади.

«ҚУШТИЛИ»

Ун - 500 г, сут - 50 г, тухум - 5 дона, шакар -15,г, сарёғ — 50 г, қандупа - 125 г, бир чимдим чой содаси, таъбга кўра туз. Ковуриш учун ўсимлик мойи - 500 г.

1. Хамир «Сутли ўрама»даги каби қорилади ва тиндирилади («Оддий ўрама»даги каби масаллиқтардан ўшандай хамир қориб ҳам «қуштили» пиширса бўлади!).
2. Хамирни юпқа қилиб ёйиб, буранда ёки пичоқ ёрдамида эни 2-3 см бўлган тасмалар кесилади. Тасмалардан узунлиги 4-5 см бўлган ромбчалар кесилиб қизиб турган ёғда (ёки сарёғда) пиширилади. Пишган «қуштили»ларни човлида сузиб олиб совитилади ва ваза ёки ликопчаларга солиб, усти-дан қандупа сепиб, дастурхонга тортилади.

ЧАК-ЧАК

Ун - 900 г, тухум - 10 дона, сут - 100 г, сарёғ -1 кг, аса! - 900г, шакар - 100 г, таъбга кўра туз.

1. Сирли тоғорачага тухумларни чақиб, сут туз ва унни солиб юмшоққина хамир қорилади.
2. Хамирни угра хамиридан қалинроқ қилиб ёйиб, эни 3-4 см бўлган тасмглар кесилади ва бу тасмалар уградан йирикроқ қилиб кесилади
3. Уфалар қиздирилган сарёгда қизғиш сариқ қилиб қову-рилади (сарёққа ўсимлик мойи қўшиш қам мумкин). Бир текисда пишиши учун уфаларни аралаштириб туриш лозим.
4. Алоҳида идишда асалга шакарни қўшиб, тўхтовсиз аралаштлриб тургак қолдг. қайнатилади. Асалнинг етилганини билиш учун гугурт чўпига озгина илиб олиб совитилади. Совигандан сўнг чирс этиб синса, асал етилган ҳисобланади. Асални қизаргунича узоқзақт қайнатиш ярамайди. Бундай асал чак-чакнинг мазасини бузади.
5. Сўнгра қовурилган уфани сирли хатта тоғорача ёки бо-шқа катта идишга солиб, устидан асални қуйган ҳолда тўхтовсиз аралаштирилади. Бунда асал совиб қолмаслиги лозим. Бунинг учун бир киши асални қуйиб туриб, иккинчи киши аралаштиргани маъқул. Аралаштираётганда уфа қўлга ёпишмаслиги учун қўлни тез-тез сувга оотириб туриш лозим.
6. Мой суртилган лаганга (ёки шунга ўхшаш исталган идишга) асалли уграни солиб, ҳўл қўл билан босиб-босиб зичлаштирилади. Шу вақтда чак-чакка исталган (думалоқ, юлдузсимон ва ҳ.к) шаклни берилади ва совитиш учун совиткичга қўйилади.

ПАҲЛАВА

Ун - 500 г, тухум — 6 дона, сут - 120 г, ёнғоқ мағизи — 200 г, сарёғ — 200 г, шакар — 200 г, асал — 250 г, туз — таъбга кўра.

1. Сирли идишга тухумларни чақиб солиб, бир оз ийланади, сўнгра сут, туз ва унни қўшиб қаттиққина қилиб хамир қорилади. Хамирдан 100 гли зувалачалар узиб, думалоқлаб оштахтага териб қўйилади. Паҳлава 5-6 қатли, хамир кўп бўлганда эса 8-10 қатли қилиб ҳам пиширилади. Паҳлава неча қатли бўлса, зувалачалар сони ҳам шунча бўлиши лозим.
2. Ёнғоқ мағизини товада салгина қовуриб олиб, қуритилади ва майда қилиб туйиб, шакарга аралаштириб қўйилади.
3. Битта зувалачани юпқа қилиб ёйиб, мой сургилган това ёки листга ёзйлади ва юзига сарёғ суртиб, шакарли мағиз сепилади. Сўнгра иккинчи зувалачани ёйиб, товадаги биринчи қлтлам устига ёзилади ва яна сарёғ суртиб ёнғоқли сепма сепилади. Қолган зувалачалар билан ҳам шу жараён такрорланади. Энг устки ёйманинг юзига озгина сув томизиб суюлтирилган тухум сариғи суртилади.
Шундан сўнг паҳлава ўткир пичоқ билан тўрт бурчак ёки ромб шаклида кесиб чиқилади ва пичоқнинг изига зритилган сарёғ қуйилади Сўнгра паҳлавани духовкаға қўйилади.
4. Алоҳида идишга асални солиб эритилади ва паҳлаванинг пишишига яқин қолганда това духовкадаи олиниб, паҳлаванинг устига асал қуйилади ва яна духовкага қўйилади.
30-40 минутдан кейин това духовкадан олиниб, паҳлава бўлаклари бир-биридан ажратилади ва совитилади. Совиган пахлаваларни лаганча ёки вазага чиройли қилиб тахлаб дастурхонга тортилади.

ХОЛВАЙТАР

Ун - 250 г, шакар - 300 г, ёғ - 100 г, сув 50-60 г

1. Қизиб турган қозонга ёғни солиб қиздириладп. Сўнгра қозонни оловдан олиб ёғни бир оз совитиб, унинг солинади ва қозонни яна оловга қўйиб, унни қизартириб қовурилади.
2. Сўнгра устига олдиндан тайёрлаб олинган шакар шарбатини қуйиб, оловни пасайтириб, тўхтовсиз кавлаб турилади.
Холвайтар бир оз қайнагач анча қуюлади. Қуюлган холвайтарни ликопчаларга сузиб, бир оз совитиб, дастурхонга тортилади.

Прикрепления: 4727484.jpg (27.3 Kb)


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Форум » Аёллар учун » Пазандачилик » ҲАЙИТ ПИШИРИҚЛАРИ
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010