tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Енг фаол админ ёрдамчи ким ?
Барча жавоблар: 112


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------

Барча Онлайн : 1
Мехмонлар : 1
Фойдаланувчилар : 0


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------








??????? » 2010 » Февраль » 11 » "Йўл танламайдиган “LAND ROVER” "


 
 

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда Британия автосаноати пўлат танқислиги туфайли инқирозга юз тута бошлаганди. Бироқ "Rover” компанияси ҳукумат билан келишиб, арзон ва оммабоп автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.
Ҳукумат кўмагида "Meteor Works” заводини қўлга киритган компания йўл танламайдиган жиплар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Уруш даврида бу завод танк ва самолётлар учун двигателлар ишлаб чиқарарди.
Янги оммабоп автомобилнинг лойиҳасини компанияда ижрочи директор лавозимида ишлайдиган ака-ука Уилкслар ишлаб чиқишганди. Шунинг учун ҳам "Rover” компаниясининг янги автомобили "Centre Steer” ака-укаларга қарашли "Willys” автомобилларига ўхшаб кетарди. Бироқ янги машинанинг кузови алюминий тунукадан ишланганди. Чунки 1947 йилга келиб қирувчи ва бомбардимончи самолётларга талаб камайиб кетган, шунинг учун жуда катта миқдорда алюминий маҳсулотлар йиғилиб қолганди. Алюминийнинг чиримаслиги ҳам автомобилсозларга қўл келганди.
1948 йилнинг баҳорида Амстердамда ўтган автошоуда компания янги автомобили билан қатнашди. Шу автошоудан сўнг бу автомобилга "Land Rover” деб ном берилди. "Land” сўзининг қўшилишига сабаб эса автомобил энг ноқулай йўлларда ҳам юра олишига шама қилинганди. "Rover” сўзи эса "қароқчи” маъносини англатарди.
"Land Rover” жиплари қишлоқ хўжалик техникасини ҳам судраб юришга мўлжаллангани ва имтиёзли тижорат категорияга эгалиги сабабли ҳам компания солиқдан озод қилинган, шунинг учун машинанинг нархи бор-йўғи 450 фунт стерлинг эди.
Биринчи "Land Rover”лар жуда камтарона тарзда ишлаб чиқариларди. Эшикларининг ташқи томонида ушлагичлари, ички иситкич тизими ҳам йўқ эди. Йўловчиларни эса ёмғир-қордан брезент қоплама ҳимоя қиларди, холос. 1,5 литрли бензинли двигател эса 50 от кучига эга эди.
Тўрттала ғилдираги ҳам ҳаракатлана оладиган "Land Rover”лар саёҳатни хуш кўрадиганлар, ҳарбийлар, полиция ва бошқа хавфли соҳа вакиллари орасида тез оммалашиб кетди. Бу автомобил базасида бир қанча махсус – зирҳли, занжирли, артиллерия ускуналари ўрнатилган машиналар ишлаб чиқарилди. Юк ташиш, ўт ўчирувчилар учун мўлжалланган машиналар ҳам чиқарилган.
Компания қироллик оилалари, расмий доиралар ва ҳатто Рим Папаси учун ҳам маросим автомобилларини яратиб берган.
50-йилларнинг охирларида компания дизел двигателли автомобилларни ҳам ишлаб чиқара бошлади. Бу орада автомобилларнинг бир қанча маркалари ишлаб чиқарилди. Илк "Land Rover”лар рессорли бўлган бўлса, кейинчалик рессорли пружинага алмаштирилди. Машинанинг илк шакли 1990 йилгача деярли ўзгармади. Бу шаклга 1990 йилда "Defender” деб ном берилди.
ХХ асрнинг охирги ўн йиллигида "Land Rover” қишлоқ хўжалигига мослаштирилган автомобилдан казо-казолар автомобилига айланди.
Компания автомобилларининг нуфузли доирага кириши 1970 йилда бошланганди. Худди шу йилдан барча замонавий қулайликларга эга "Range Rover” жиплари ишлаб чиқарила бошланган. Бу машина Америка бозорини забт этиш учун ўйлаб топилганди. "Range Rover”лар шу даражада оммалашиб кетдики, ҳатто замонавий санъат асари сифатида Лувр музейига ҳам қўйилди.
1989 йилда компания жаҳон автобозорига "Discovery” моделини тақдим этди. Ҳозиргача бу моделнинг тўртта серияси ишлаб чиқарилган. 1997 йилда эса "Freelander” минижиплари дунё юзини кўрди. Бу минижиплар ўн йил давомида конвейердан тушмади.
60-йиллардан бошлаб "Land Rover” бир нечта автоконцернлар қўлига ўтган. Масалан, 1968-1988 йилларда "British Leyland”, 1988-1994 йилларда "British Aerospace”, 1994-2000 йилларда "BMW”, 2000-2008 йилларда "Ford” концернлари қўлига ўтган. 2008 йилда эса Ҳиндистоннинг "TATA” концерни "Land Rover” ва "Jaguar” компанияларини "Ford”дан 2,3 миллиард долларга сотиб олди.
2008 йил Детройтдаги автосалонда "Freelander” базасида яратилган тўрт эшикли LRX концепти намо-
йиш этилди. Бу модел дизел ва электромоторли гибрид бўлиб, ҳиндлар уни 2011 йилдан сотувга чиқаришни мўлжаллашмоқда.



 
 
O'qiganlar: 753 | Qo'shdi: Мехмон | Sana: 21.01.2019
 


????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[ ??????????? | ???? ]

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010