??????? » 2010 » Январь » 7 » Кака: «Испания Бразилиядан кучлими? Ҳаммасини ЖАРда кўрамиз»
|
|
|
|
Мадриднинг «Реал» ва Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Кака ўз миллий жамоасининг ўйинларини амалдаги Европа чемпионлари билан қиёслади. «Испанларга ҳурмат билан ёндашаман. Айни вақтда улар Бразилия терма жамоасидан кучли эканликлари ҳақида бирор аниқ фикр билдириш қийин. ЖАРда кўрамиз ҳаммасини», деди Кака. «Улар ростдан ҳам ажойиб ўйин кўрсатишади. Барча чизиқлар юқори маҳоратли ўйинчилар билан тўлдирилган», дея қўшимча қилди Бразилия терма жамоаси ярим ҳимоячиси. «Жаҳон чемпионатининг ҳар бир босқичида бизни кучли рақибларга қарши ўйинлар кутиб турибди. Ўзининг юқори савиясига асосан Бразилия терма жамоаси ўзининг барча рақибларини ортда қолдира олади. Бизнинг терма жамоамиз сўнгги икки йилда яхши ривожланди», дея Каканинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «France Football».
|
|
|
|
|
|
|
????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[
??????????? |
???? ]