??????? » 2009 » Декабрь » 30 » "Бунёдкор” йанги йилни йангича нишанламоқчи
|
|
|
|
"Бунёдкор” йанги йилни йангича нишанламоқчи
Барчамиз 2009 йил билан хайрлашиб, унинг ўрнига келаётган Янги йилни қарши оляпмиз. Шу аснода, ортга нигоҳ ташлаб, ўтиб бораётган йил "Бунёдкор” футбол клуби учун қандай воқеалар билан эсда қолганлигини бир ёдга олсак. Аввало, 2009 йилда "Бунёдкор” ҳозирда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси эканлигини яна бир бор исботлади ва қаторасига иккинчи йил чемпионат олтин медалларини қўлга киритди. Дунёга машҳур бразилиялик мутахассис Луиз Фелипе Сколари июль ойидан юртимизда иш бошлагани эса жаҳонни ларзага солди. Чемпионат якунлари бўйича жамоамиз сардори Ривалдо энг яхши тўпурар унвонига сазовор бўлди. Бу муваффақиятга "Бунёдкор” футболчилари қаторасига учинчи мавсум эришаётган бўлсалар, иккинчи йилдирки, жамоамиз ЎФФнинг "Ҳалол ўйин” ("Fair Play”) совринига эга бўлмоқда. Яна, 2009 йилда "Бунёдкор” ОФК томонидан "Осиёда энг кенг ёритилган клуб” сифатида эътироф этилди. Жамоамиз йил давомида қайд этган рекордларнинг эса сон-саноғига етиб бўлмади. Улар ичида "қалдирғочлар” чемпионат учрашувларида кетма-кет 23та ўйинда фақат ғалабалар қозонганлари яққол ажралиб турибди. Бир сўз билан айтганда, ўтиб бораётган йилда мухлислар "Бунёдкор” ФКнинг кўплаб қувончли онларига гувоҳ бўлишди. Мамлакат футболи байроқдори номини астойдил қўлга олган "Бунёдкор” бундан кейин ҳам фаолиятини асло сусайтирмоқчи эмас. Жамоамиз Янги йилда ўз ишқибозларини ўзининг янги-янги ютуқлари билан албатта хушнуд этади. Мусобақалардаги натижалардан ташқари, "қалдирғочлар” Янги йилда янги арена – улкан "Sport Park Tashkent” спорт мажмуасига кўчиб ўтишлари режалаштирилган… Байрам арафасида, "Бунёдкор” футбол клуби Сизни ҳамда Сиз орқали барча яқинларингизни Янги – 2010 йил билан чин юракдан муборакбод этади!
|
|
|
|
|
|
|
????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[
??????????? |
???? ]