tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Ким биз билан ?
Барча жавоблар: 192


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------

Барча Онлайн : 1
Мехмонлар : 1
Фойдаланувчилар : 0


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------








??????? » 2010 » Январь » 12 » RIVALDO xaqida ma'lumotlar.


 
 

Rivaldo Vítor Borba Ferreira (талаффузи: Ривалдо Витор Борба Феррейра 1972-йил 19-апрел куни Паулиста, Бразилияда туғилган кўпроқ Ривалдо исми билан машҳур) – в — Бразилиянинг энг яхшҳи профессионал футболчиларидан бири ҳисобланади, ҳозирда Ўзбек Олий Лигасида Бунёдкор футбол клуби учун тўп сурмоқда. У беш йил давомида испан клуби FC Barcelona таркибида ўйнаб, 1998 ва 1999-йилларда Испаниянинг Ла Лига чемпионатида ва 1998-йилда Copa del Rey чемпионатида ғолиб бўлган. 2004-йили FIFA мукофотлари тақдимотида у Пелé томонидан ҳозирги кундаги 125 та Энг Яхши Футболчи рўйхатига киритилди.


Ривалдо: оқ-қора қисмат

...1989 йил 6 январда рўй берган ҳодиса ҳамма нарсани остин-устун қилиб юборди. Шу куни унинг отаси бир неча ойдан буён берилмаётган маошини олиб, уйига ошиқаётганда, автобус тагида қолиб кетди. Ривалдо эса 6 январ куни эрталаб штаб ўсмирлар терма жамоаси таркибига олинмаслигини эшитиб, отасига энди нима дейиши ҳақида ўйларди. Уйига келгандан кейин эса...

Марваридлар ўлкаси

Бразилия – ўзининг гўзал табиати, шаҳарлари, пляжлари, телесериаллари билан танилган мамлакат. Аммо дунё Жанубий Америкадаги ушбу улкан давлатни унинг футбол ва футболчилари орқали кўпроқ таниган ва тан олган. Амазонка дарёси ўз томирларини ёйган далаларда, пума йиртқичи чорвага оралаган яйловларда, Атлантика океани соҳилини ювган олтин қумларда ўсиб-улғайган минглаб чарм тўп усталари ана шу қум зарралари сингари Ер юзасининг турли бурчакларига сочилиб кетишади. Тақдир шамоли уларни шу кўйга солади. Сабр-бардош ғалвиридан ўта олганларигина йўлида давом этадилар. Бразилияда бу қадриятга айланган. Вақти келиб ана шу қумларнинг орасида, туб-тубида яшириниб ётган марваридларни ҳам шаббода юзага чиқарадики, улардан таралган ёрқин нур нафақат кўзни қамаштиради, балки қалбга ҳаяжон бахш этади. Уни учириб кетишга шамолнинг қурби етмайди, чунки бу каби марваридларда салмоқ ва баҳо бўлади, шунинг учун уларни қидирадилар, топганлар қувонади, топмаганлар хўрсинади, қўлга киритганлар хурсандлигидан дўпписини осмонга улоқтиради, уни бир марта бўлса ҳам ўз кўзи билан кўрмаганлар — ушлай олмаганлар армонда қолади. Юлдуз даражасига кўтарилиш учун тинимсиз ҳаракатларнинг ўзи кам, унинг учун туғма иқтидорни омад ва бахт билан уйғунлаштира олиш керак. Аслида юлдуз бўлиш учун махсус рецепт йўқ. Ривалдо билан суҳбатлашган инсон шунга ишонч ҳосил қилган ҳолда, барча қонуниятлар машҳурлардан кейин пайдо бўлганига амин бўлишади. Ундан гап олишнинг ўзи қийин, етти ўлчаб сўнг сўзлайдиган қаҳрамонимизнинг португал тили билан испанчани аралаштириб гапириши суҳбатдошни ноқулай аҳволга солиб қўяди. Шунда футболчининг ўзи ҳамма яхши кўрадиган мавзуга мурожаат этади: "Менинг хотирам ҳали яхши ишлайди. 10—15 йил олдин мени ҳеч ким ўз жамоасида кўришни истамас, мени гўё ҳамма тарк этганди. Ўз-ўзимга дўст, ўз-ўзимга душман эдим ўшанда. Ҳатто Пернамбуку штатининг Ресифи шаҳри ўсмирлар жамоасида тўп сурган пайтларимда ҳам мухлислар мени "маймоқ ўрдак” деб ҳақорат қилишдан чарчашмасди”. Шундай қилиб, Ривалдо Европага йўл олгунча кўп саргардон бўлганди.

Ширин – аччиқ болалик

Ривалдонинг ғамгин буғдой ранг юзида ҳамон унга қийинчиликларни енгишни ўргатган ҳаётни севувчи бир беғубор болакай яшайди. Болалигида унинг келажаги йўқ эканини кўп таъкидлашган, мураббий ва бошқарувчилар ҳам Ривалдонинг ўйинларига қизиқиш билан қарашмаган. Унинг чин дўсти, истиқболи ҳақида қайғурган ягона инсон отаси эди. Ресифи ҳокимининг котиби, туғилишидан то вафотигача футбол билан яшаган Ромилдо Витор Гомег Феррейра уч ўғлига қофиядош қилиб Рикардо, Риналдо ва Ривалдо деб исм қўйди. Кенжатой 1972 йил 19 апрел куни дунёга келганди. Ота фарзандларининг ҳар учаласи ҳам футболчи бўлишини истаган эди. Орзуни амалга оширишга фақатгина учинчи ўғил бел боғлади. Энг нимжон, касалманд, ғамгин Ривалдо қаерга бормасин отаси олиб берган тўп унинг сирдоши ва овунчоғи эди. "Отам мени нима учундир жуда яхшҳи ўйнайди, деб ҳисобларди, —дея жилмайиб эслайди у. Аслида жамоадаги ҳамма бола деярли мендан яхшҳи ўйнарди. Ўн ёшимда отам менга оиламиз билан мухлислик қиладиган штатнинг "Санта Крус” клуби майкасини совға қилди, яна буци ҳам. Ўшанда қувончдан ўзимни қўярга жой тополмагандим”. 1989 йил 6 январда рўй берган ҳодиса ҳамма нарсани остин-устун қилиб юборди. Шу куни унинг отаси бир неча ойдан буён берилмаётган маошини олиб, уйига ошиқаётганда, автобус тагида қолиб кетди. Ривалдо эса 6 январ куни эрталаб штаб ўсмирлар терма жамоаси таркибига олинмаслигини эшитиб, отасига энди нима дейиши ҳақида ўйларди. Уйига келгандан кейин эса... Дафн этиш маросимидан сўнг, кўзларида ёш қолмаган кенжа ўғил футболни бутунлай тарк этишга чоғланди. Она ўғлини бағрига босиб, одатий машғулоти билан бирга қолишга кўндирди. Шундан сўнг, у волидасини рози қилиш учун ўзи истиқомат қиладиган Хардим Паулист қўрғонидаги жуда ҳам кучсиз жамоа "Баиа” таркибига олишларини сўради. 19 ёшида мактабни битириб, "Баиа”да тўп тепиб юрган ўсмирни Бразилиянинг иккинчи дивизионида иштирок этаётган "Санта Крус” клуби нима учундир ўз таркибига чақириб қолди. У ерда ҳам Риви берган сўзининг устидан чиқиш учун ҳақорат ва дашномларга чидади. "Ҳар доимгидек болалар мендан ҳамма томонлама кучли эди”, — дейди у кейинчалик. Ривалдони 1992 йили "Санта Крус”дан унчалик ҳам танилмаган "Можи-Мирим” клуби деярли текинга сотиб олди. Унга янги жойда чой пулидан бошқа ҳеч нарса беришмади. Ҳужумчи 27 ўйинда бор-йўғи 9 та гол урди. Шунинг учун янги найнов ўйинчини гимнастика залига жўнатишди.

Ота ишончи ва она дуоси бағишлаган куч

Спорт мажмуаси уни бутунлай ўзгартириб юборди. Уни залдан олиб чиқишнинг ўзи мушкул вазифага айланди, Риви мускулларини чиниқтиришда мадори қуригунча давом этди. Болаликнинг қувончли ва аламли хотиралари, отасининг сўнгги сўзлари, онасининг дуолари Ривалдога мадад берди. Қисқа вақт ичида машқлар самара бера бошлади. Ўйиннинг чиройи очилди, кетма-кет голлар киритила бошланди. Машҳур клуб "Коринтианс” раҳбарияти вақтинчалик таваккалга қўл урмаслик учун, уни 1993 йилда 250 минг доллар эвазига ижарага олиб турди. Кунлар ўтиб кучли, самарали ва моҳир ўйинчига айлана бошлаган Ривини янги клубда яна ярим йилга қолишга кўндиришди. У 41 марта майдонга тушиб 17 бор рақибларини "хафа қилди”. Бахти чопиб, миллий терма жамоага кўрикка таклиф қилинди. Ривалдонинг олдинги клуби мутасаддилари ишонч билан шундай дейишди: "Ривалдо керак бўлса, аввал 4 миллион тўлаб қўйинг”. "Коринтианс”, табиийки, таклифни рад этди. Одатдагидек саҳнага чиққан унинг асосий рақобатчиси "Палмейрас” узоқ тортишувлардан сўнг Ривалдони 2,4 миллион доллар эвазига ўз сафига қўшиб олди. Ўшанда Ривалдонинг севинчи юрагига сиғмай: "Бу "Барса” Фигуни қўлга киритиш учун сарфлаган пулдан кўпроқ маънога эга!” деганди. Мазкур сўзлар болаликнинг аччиқ хотиралари сари элтгувчи жароҳатларга сал бўлса-да малҳам бўлди, юракдаги ғуборлар тарқади. 1994—1996 йилги мавсумларда 104 ўйинда 53 та гол уриб, мамлакат биринчилигида клубининг энг юқори ўринни олишига улкан ҳисса қўшган бўлса-да, 1994 йилда АҚШда ўтказилган навбатдаги жаҳон чемпионатига жалб этилган таркибда нима учундир унинг исми йўқ эди.

"Ривалдо — Пеле”

1996 йилда у Бразилиянинг энг яхшҳи ўйинчиси деб топилди. Футболчининг машҳурлиги ва маҳорати европалик селекционерларнинг бошини айлантириб қўйди. "Кавасаки”дек компания ҳомийлик қилган "Парма” Ривини ўзиники қилиб олишга шошилди, италияликларнинг бу борадаги асосий рақиби Ла-Корунянинг "Депортиво”си эди. Ривалдо ҳам турмуш ўртоғи билан нафақат Роналдо, Ромарио, Бебето каби юлдуз ўйинчилар, балки оддий ва ўртамиёна футболчилар тўп сураётган кўҳна қитъага йўл олиш ҳақида орзуларди. Фақат у, онаси айтганидек, ўз вақтини кутди. Қисқа вақт ўтиб, Атланта шаҳри ёзги олимпиада ўйинларига мезбонлик қилди. Бош мураббий Марио Загало терма жамоага Ромариони олмай, унинг ўрнига Ривалдони таклиф этди. Мухлисларнинг бу ҳаракатдан қониқмаганини эшитган Загало шундай деганди: "Ривалдо — Пеле. Ким буни кўрмаётган экан, демак, унинг кўзлари ожиз”. Мураббийнинг мазкур хатти-ҳаракати Ривалдонинг аҳволига маймунлар йиғлашига сабаб бўлди. Ярим финалга чиққан "сариқ девлар” нигерияликларга Ривалдонинг хатоси туфайли имкониятни бой берди. Газеталар ва телевидение унга танқид ва маломат тошларини ёғдиришди. Хардим Паулистда эса бечора она ва қариндошлар бир неча кун ҳақоратларни эшитмаслик учун эшикдан ташқарига чиқишмади. Бразилияда мана шунақа. Хуллас, кенжатой кетишнинг энг қулай имконияти пайдо бўлганини сезиб, ундан фойдаланди. Бебетонинг таклифига кўра, Ривалдо 1996 йилда Испаниянинг "Депортиво”сини танлади. Бир йилда 41 матчда иштирок этиб, 21 гол киритди. Дастлабки мавсумдаги омадсизликка қарамасдан, у ўзининг жуда ҳам бахтли эканини яширмади. Клуб раҳбарияти билан алоқалар бошқалардан фарқли ўлароқ ижобий эди. "Барселона”га уни 16,5 миллион фунт-стерлинг эвазига юлдуз сифатида таклиф этишди.

"Олтин тўп”нинг олтмиш бўлаги

1997 йилдан табиатан чўрткесар ва самимий Ривалдо "Ноу Камп” аренасида мезбон сифатида тўп суришга киришганида, голландиялик мураббий — диктатор билан кўплаб можаролар келтириб чиқаришини хаёлига келтирмаган бўлса керак. Чунки Луи ван Галга шогирдларидан ҳеч бири юрак бетлаб эътироз билдира олмасди. Шундан бўлса керак, маълум муддат ўтиб, кутилмаганда мураббийдан ўзига биринчи рақамли футболчи сифатида муносабатда бўлишини талаб қилиши катта портлаш эди. Сабаби "Барса”нинг чемпион бўлишида 24 гол муаллифи Ривалдонинг ҳиссаси катта эди. "Тун қироли” Ромарио турли можароларга аралашиб қолган, "реклама боласи” Роналдо эса пул ва киносъёмкалар ҳақида кўпроқ ўйлай бошлаган, Жованни ресторанлардаги асосий жанжалкашлардан бирига айланган бир пайтда ўзига нисбатан муомалани ўзгартиришни сўрашга Ривалдонинг тўла ҳаққи бор эди. Чунки у юқоридаги қусурлардан холи, машғулотларга ҳаммадан олдин келар, рақс тушишни ёқтирмас, атрофига текинхўрларни ҳам йиғиб олмаган эди. Кўп вақт ўтмай, у ФИФАдан ўзининг "Олтин тўпи”ни қабул қилиб олди ва совринни таниш заргарга узоқ тортишиб 60 бўлакка бўлдирди. Ҳар бир қисмга исмлар ёзилган кумуш парчаларни ёпиштириб, парчаланган "Олтин тўп”ни жамоадагиларга бўлиб берди. Унинг фикрича, эришган ютуғида жамоадошлари, мураббийи, шифокор, массажчи, жамоа косиби, ҳатто кийиниш хонасидаги фаррошнинг ҳам бирдек ҳиссалари бор экан. У бойликка жуда ҳам муккасидан кетмаган, балки унинг асосий мақсадларидан бири Бразилияда ўзининг футбол мактабини очиш ва моддий жиҳатдан қийналиб қолган оилалар фарзандларини ўқитишдан иборат. Мураббий бўлиш орзуси умуман йўқ. "Менинг ишим менежмент. Қачонлардир математика фани жону дилим эди”, — дейди у.

Қолипга сиғмайдиган гўзаллик

Ривалдо узоқ давом этадиган тактик муҳокамаларни ҳам ёқтирмайди, бу унинг усули эмас. "Мен ўйинчиман ва майдондаги аниқ вазиятларда қандай ҳаракат қилишни тасаввур қила олишим керак”, — дейди у. Футболчининг шарм тўпни ўйнатиш борасида кўп нарсага қодирлигини кўпчилик билади. Унинг бошқалардан ажралиб турадиган жиҳати ҳам мураббий томонидан қатъий тайёрланган схемани яхши томонга "бузиш”га ҳаракат қилишдан иборат ва бу иш кўпинча уддаланади. Ўйинга ўзининг дунёқарашидан келиб чиқиб чирой бағишлайди, янги вазиятлар яратади. У шу билан ижод қилади, ҳаяжонланади, боши оча бутун танаси бўйлаб ана шу коптокни "сайр”га олиб чиқади. Бироқ айрим мутахассисларнинг қарашича, бугунги тижорий футболда Ривалдога ўшҳаган эски фирқалар учун жой йўқ. Биргина 2001 — 2002 йилги мавсумдаги "Барселона” — "Валенсия” матчида "кўршапалаклар” сардори Рубин Бараханинг дублига Ривалдонинг жавобан йўллаган "хет-трик”и ана шу мутахассислар доим ҳам тўғри сўзлайвермасликларини исботлаб қўйди. Учинчи гол 90-дақиқада "велосипед” ёки "қайчи” усулида чамаси 16—18 метрлардан дарвозага йўлланганди. Ўшанда у "Барса”ни нафақат Европа чемпионлар лигаси саралаш босқичига олиб чиққанди, балки кучли дарвозабон Канисаресни уч марта доғда қолдириб, ўз голлари билан футбол кўрсатувларини безагани, ҳамон эсимизда. Шу боис, футбол солномасига Ривининг номи зарҳал ҳарфларда битилгани ҳақиқат. 2002 йилгача у "Барселона” таркибида 157 ўйинда майдонга тушиб, 86 гол муаллифига айланди.

Қоянинг қулаши

Айни чўққидан қулаш ҳам айнан шу йилга тўғри келди. Замон ва макон одам онгу шуурида турли ўзгартиришлар қилиши табиий. Ривалдо ҳам Европага келиб айёрлик, актёрликни ўрганди ва бу кейинчалик унинг парвози ниҳоясини тезлаштириб юборди. 2002 йилда Япония ва Жанубий Корея майдонларида ўтказилган жаҳон чемпионатида Бразилиянинг Туркияга қарши ўтказган матчи бу борада кулминация бўлди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида турк ҳимоячиси Ҳоқон Унсалнинг бурчак сари тепиб юборган тўпи Ривалдонинг сонига теккан бир пайтда, у қўллари билан юзини чангаллаганча, чим устига йиқилган ва бу кейинчалик кўп мунозараларга сабаб бўлганди. Видеотасвирлар қайта кўриб чиқилгач, Ривалдога айёрлиги учун ФИФА интизом қўмитаси 10 минг швейцария франки (6900 доллар) миқдорида жарима солди. Муносабатлар ҳам асосан қаҳрамонимизнинг зарарига ишлади. Испан футболчиси Иван Элгера ўша пайтда Ривалдонинг бу қилиғини кечириб бўлмаслигини айтган, германиялик афсонавий чарм тўп устаси Франц Беккенбауер эса футбол оламига бундай саҳнавий кўринишлар ярашмаслигини таъкидлаганди. Мухлислар афсусда эдилар. Шундан сўнг Ривалдодан омад юз ўгирди, дейиў мумкин. Аввалига Каталонияни тарк этиб, Миланга йўл олди. Кейин терма жамоа либосида 74 марта майдонга тушиб, 34 та гол киритган Риви "сариқ девлар” таркибидаги ўрнини йўқотди. Италиянинг "Милан” жамоаси таркибида заҳирада ўтиравериб чарчади, лекин Европа чемпионлар лигаси ғолиби бўлди. Апенниндан Ватанига қайтиб, Бела Горизонтенинг "Крузейро”си сафига келиб қўшилди — 11 ўйин, 2 гол. 2004 йилда яна кўҳна қитъага қайтиб, Юнонистоннинг "Олимпиакос” клуби аъзосига айланди ва уни грек фанатлари фавқулодда хурсандчилик билан кутиб олишди. Бу ерда у 2006 йил ниҳоясигача 46 ўйинда рақиблар дарвозасини 26 марта ишғол қилишга эришди. Заргар-футболчи Бразилиянинг бир карра (1994 йил), Испаниянинг икки карра (1998 ва 1999 йил), Грециянинг икки карра чемпиони (2005 ва 2006 йил) ва икки карра маҳаллий кубок эгаси (2005 ва 2006 йил), Италиянинг бир карра кубок соҳиби (2003 йил), ЖЧ – 2002 ва ЕЧЛ – 2003 нинг олтин медаллари кўксида порлаган, шунингдек, терма жамоа таркибида Америка кубогини баланд кўтарган Ривалдонинг мувафаққият ва омадсизликлари фақат шулардангина иборат эмас. Сабаби – Пеле томонидан дунёнинг энг машҳур 125 футболчиси сафига қўшилган Ривалдо ҳали-ҳануз чарм тўп билан заргарона муомалада, демакки, футбол афсоналаридан бири ҳали ҳам яшил майдон, ишқибоз билан ҳамнафас. Шунинг учун ҳам уни мухлислар оқу қораси, фазилати ва камчилиги билан яхши кўришади



 
 
O'qiganlar: 1382 | Qo'shdi: Мехмон | Sana: 20.04.2024
 


????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[ ??????????? | ???? ]

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010