САБЗАВОТЛИ КОТЛЕТ Масаллиқлар: 2 бўлак нон, 2 та пиёз, 2-3 ош қошиқ ёғ, 1 дона саримсоқпиёз, 1 та булғор қалампири, 700 гр. ёғсиз қийма, 1 та тухум, 10 гр. сариёғ, 150 гр. пишлоқ, туз, зира, муруч.
Буханка нонни қаттиқ ерини ажратиб оламиз. Тўғраб, сувда озгина юмшатамиз. Пиёзни майда қилиб тўғраймиз. Булғор қалампирини ҳам майда тўртбурчак шаклида тўғраймиз. Товага озгина сариёғ солиб, пиёз ва булғор қалампирини қовурамиз. Озгина қизаргач, саримсоқпиёз билан биргаликда қовурамиз ва ўн дақиқага димлаб қўямиз. Қиймани тоғорачага солиб, қўлимиз билан эзғилаймиз. Қовурган масаллиқни қийма билан қориштириб унга нон ва тухум солиб тузини ростлаймиз. Қўлни ёғлаб қиймани 8-10 бўлакка бўламиз. Пишлоқни кесиб, котлетни ўртасини қўл билан тешиб, ўша ерга жойлаймиз. Тайёрлаб бўлгач, қизиб турган ёғда котлетларни қовуриб оламиз. Ушбу таомни меҳмонларга тайёрлашни кўзда тутган бўлсангиз, ёнига қовурилган ёки қайнатилган картошка, гречка, гуруч билан тўлдирсангиз ҳам бўлади. Устига кўкат сепсангиз, таомингиз янада кўркам бўлади.ГУЛ
КАРАМЛИ ЖАРКОП
Масаллиқ: 800 гр. картошка, 1 та гул карам, 1 чўмич ўсимлик ёғи, майдаланган қора муруч, 200 гр. лаҳм гўшт, туз, зира.
Картошкаларни тўртбурчак шаклида тўғраймиз ва тузли сувда 15 дақиқа давомида қайнатамиз. Гул карамни чайиб майда бўлакчаларга бўламиз, қайнаб турган картошка устига солиб қайнатишни давом эттирамиз. Чўмич ёрдамида картошкани алоҳида, карамни алоҳида қилиб сузиб оламиз. Картошкани сариёғ билан аралаштирамиз, эзилиб кетмаслиги лозим. Туз, муруч озгина майдаланган ёнғоқ, карамни солиб аралаштирамиз.
Гўштни майда паррак шаклида тўғраб қизиб турган ёғда қовурамиз ва тагини ўчириб, димлаб қўямиз. Ликопчанинг бир томонига картошка, бир томонига карам солиб устига гўштни қўямиз. Овқатни устини ўзимиз хуш кўрган кўкат билан безатишимиз мумкин. Бир-икки паррак лимон бўлакчаларидан қўйсак, унданда кўркам бўлади.