tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Ким биз билан ?
Барча жавоблар: 192


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------






[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Форум » Дилимизда Ислом » Ислом » Албатта Шайтон душмандир
Албатта Шайтон душмандир
Mohigul77Дата: Пайшанба, 11.03.2010, 22:46 | Сообщение # 1
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline

Шайтон бани Одамнинг ҳаммасига душманлик қилишга сўз берди. Шундан бери одамзотга янги туғилган пайтдаёқ биринчи ҳужумини қиладики, бу билан уни сулҳ-келишувсиз, шафқатсиз урушдан огоҳ этади.

Абу Ҳурайра (р.а.) ривоятларида Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар: «Бани Одамнинг ҳаммаси туғилган пайтда икки ёнига шайтон икки бармоғини ниқтайди. Магар Исо ибн Марямга ниқтамоқчи бўлганда, бармоғи йўргакка тегади». Бухорий ривоятлари.
Шундан чақалоқ чинқириб йиғлайди. Абу Ҳурайра (р.а.) нақл қилишларича сарвари олам (с.а.в.) айтадилар: «Туғилган ҳар бир болани шайтон ниқтайди, бас бу ниқтовдан у чинқириб йиғлайди. Бундан фақат Ибн Марям ва онаси мустасно.
Яна Абу Ҳурайра (р.а.) Расулуллоҳ (с.а.в.)дан қуйидаги ҳадисни ривоят қиладилар: «Туғилгандаги чақалоқнинг чинқириши шайтоннинг васвасасидандир». Муслим ривоятлари.
Шайтоннинг ниқтовидан фақат Исонинг ўзлари омон қолганларми ёки ҳамма пайғамбарлар ҳам шундайми?
Нававий раҳимаҳуллоҳ, қози Иёз айтишларича барча пайғамбарлар бу хусусиятда Исога шерикдирлар, дейдилар.

Тун намозига бепарволик

Инсон тонг отгунча ухласа, озгина вақт бўлсада тунда туриб қойим бўлмаса, шайтоннинг унга бўлган ҳукмронлиги янада зиёда бўлади. Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг ҳузурларида тонг отгунга қадар ухлаган кишини гапирилганда: «Бу одамнинг икки ё бир қулоғига шайтон бавл қилиб қўйибди» - дедилар. Мазкур ҳадис «Саҳиҳайн»да Ибн Масъуд (р.а.)дан ривоят қилинган.
Ҳофиз айтадилар: «Шайтоннинг бавли хусусида ихтилоф қилинган. Қуртубий: «Бу ҳақиқий маънода ва бунга монеъ йўқ. Чунки шайтон ейди, ичади ва никоҳланади. Шундай экан бавл қилишига ҳам ишонса бўлади» - деганлар.
Шайтоннинг бавли киноя экани ҳақидаги фикрлар қуйидагича;
- Намозга турмай ухлаган кишининг қулоғини шайтон тўсиб қўядики, ҳатто зикрни эшитмайди.
- Шайтон унинг қулоғини ботил нарсалар билан тўлдириб қўйганидан зикр қулоғига кирмайди.
- Шайтоннинг тақхирлаши, масхаралаши.
- Шайтон унга эга чиқиб, менсимасдан, ҳатто уни бавл учун тайёрлаб қўйилган идишдек санаши. Зеро қадрсиз деб билинган нарса устидан бавл қилинади.
«Албатта унинг бавли, Аллохга қасамки, жуда оғир», дейдилар Ҳасан Басрий.

Уйқуни бузиш

Шайтоннинг найрангларидан бири, инсонни хафа қилиш ва унга озор бериш мақсадида ёмон, қўрқинчли тушларни кўрсатишдир. Имом Муслим Жобир (р.а.)дан ривоят қилган ҳадисда бир аъробий набий (с.а.в.)нинг олдиларига келиб: «Ё расулаллоҳ, тушимда менинг бошимга гўё урилди ва у юмалаб кетди. Бунинг таъсиридан оғирлашиб қолдим» - деди. Шунда сарвари коинот аъробийга шундай дедилар: «Шайтоннинг сен билан тушингда ўйнашганини одамларга сўзлаб юрма».
«Саҳиҳайн»да эса Абу Ҳурайра (р.а.)дан шундай ривоят бор: «Тушлар уч хилдир: 1. Солиҳ тушлар, улар Аллоҳдан башоратдир. 2. Шайтоннинг хафа қиладиган тушлари. 3. Кишининг ўзидан бўладиган туш. Бирингиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, ўрнидан турсин ва намоз ўқисин. Бу тушни одамларга сўзламасин».
Яна «Саҳиҳайн»дан бир ривоят. Бу гал расулуллоҳ (с.а.в.)дан Абу Қатода (р.а.) ривоят қиладилар: «Солиҳ тушлар Аллоҳдан, ёмон туш шайтондан. Агар бирингиз ёқтирган нарсасини кўрса, фақат ўзи севган кишисига сўзласин. Агар ёқимсиз туш кўрса, унинг ёмонлигидан Аллоҳга сиғинсин, Ундан паноҳ тиласин, чап томонига уч марта туфласин ва уни ҳеч кимга сўзламасин. Шунда у зарар бермайди».
Мазкур ҳадисларни жамлаганда тушнинг қуйидаги одоблари маълум бўлади:
Агар туш солиҳ бўлса, бунинг учун Аллоҳга ҳамд айтилади, ундан мужда олинади ва севган кишисига сўзлаб берилади.
Агар у ёқимсиз бўлса, унинг шарридан, шайтоннинг ёмонлигидан Аллоҳга сиғинилади, сўнг чап томонга уч марта туфланади, уни ҳеч кимга сўзланмайди ва бошқа томонга ўгирилади, ҳамда ўриндан туриб намоз ўқилади.
Ҳофиз айтадилар: Уламолар бу ишларнинг ҳикматини қуйидагича зикр қиладилар: Унинг шарри тўғрисида Аллоҳдан паноҳ тилашнинг сабаби маълум, ёқимсиз ҳар бир ишда шундай қилиш машруъ амал. Туфлаш қози Иёзга кўра, ёқимсиз тушларни юзага келтирган шайтонни тахқирлаб, устидан кулиб, қувиш учун буюрилган. Туфлашга чап томонни хосланганининг боиси, у қазорат ва нопок нарсаларнинг ўрнидир. Бошқа томонга ўгирилиш, олдин ўгирилган томонни ўзгартириш некбин бўлиш учундир. Намоз эса ҳар ишда Аллоҳга таважжуҳ ва сиғиниш кераклигидандир.

Эснаш шайтонни кулдиради

Чунки эснаш дангасаликдан пайдо бўлади. Киши бу ҳолатда тоат-ибодатни мукаммал суратда адо этишга қодир бўлмайди. Шайтоннинг кулишига яна бир сабаб, одам эснаганда жуда хунук бўлиб кетади. Бу мавзуда расулуллоҳ (с.а.в.) шундай деганлар: «Аллоҳ акса урганни севади, эснаганни ёқтирмайди. Агар бир одам акса уриб Аллоҳга ҳамд айтса, уни эшитган ҳар бир мусулмонга ташмит (яъни, «Ярҳамукаллоҳу яшфийка») айтиш лозим бўлади. Аммо эснаш эса шайтондан бўлиб, киши уни кучи етганича қайтарсин. Агар у «Ўо-о» деса (яъни эснаса) ундан шайтон кулади». Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Ибн Можжанинг «Сунан»ларида Абу Ҳурайра (р.а.)дан мана бу ҳадис ривоят қилинади: «Бирингиз агар эснасангиз, қўлингизни оғзингизга қўйинг, увилламанг. Чунки шайтон устидан кулади».
Ҳофиз айтадилар: ¤зига эрк бериб эснаган кишини жирканиб, ёмон кўриб итнинг увиллашига ўхшатилмоқда. Чунки ит бошини кўтариб, оғзини очиб увиллайди. Эснагувчи ушбу ҳаракатида ҳаддан ошса сабаб бўладиган нуқта шуки, эснаш билан киши кўринишини ҳунук этиб, унга ўйин бўлади.

Шайтон адовати ва инсон адовати ўртасидаги фарқ

«(Эй Муҳаммад), марҳаматли бўлинг, яхшиликка буюринг ва жоҳиллардан юз ўгиринг! Агар сизни шайтоннинг васвасаси йўлдан урмоқчи бўлса, Аллоҳдан паноҳ сўранг! Албатта, У эшитгувчи, билгувчидир». (Аъроф, 199-200-оят). «Сиз (улар қилаётган) ёмонликни энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! Биз улар (сизни масхаралаб) айтаётган гапларни жуда яхши билгувчидирмиз. Ва айтинг: «Парвардигорим, мен Сендан шайтонларнинг васвасаларидан паноҳ беришингни сўрайман. Яна мен Сендан (ё) Парвардигорим, улар менинг ҳузуримга келишларидан паноҳ беришингни сўрайман». (Мўминлар, 96-98-оятлар).
«...Сиз (ҳар қандай ёмонликни) энг гўзал сўзлар билан дафъ қилинг! (Шунда) банагоҳ сиз билан ўрталарингизда адоват бўлган кимса қайноқ- содиқ дўст каби бўлиб қолур. Унга (ёмонликни яхшилик билан дафъ қилиш хислатига) фақат сабр-тоқатли зотларгина эришурлар, унга фақат улуғ насиба эгасигина эришур. Агар сизни шайтон томонидан бирон васваса йўлдан оздириб (мазкур хислат эгаси бўлишдан қайтармоқчи бўлса) у ҳолда Аллоҳдан паноҳ сўранг. Зеро у эшитгувчи, билгувчи зотдир». (Фуссилат, 34-36-оятлар).
Ҳофиз Ибн Касир раҳимаҳуллоҳ айтадилар: Бу уч оят маъносидаги тўртинчи оят йўқ. Буларда Аллоҳ таоло инсий душман билан муроса қилиш, унга гўзал муомала этишни буюрадики, тоинки, бу инсон ўзининг асл эзгу табиатига қайтсин, ўртада дўстлик, самимият юзага чиқсин. Шу билан бирга шайтоний душмандан паноҳ тилашга амр этади. Чунки бу душман муросани ҳам, яхшиликни ҳам билмайди. Ўзи ва Одам ўртасидаги адоватнинг қаттиқлигидан Бани Одамга ҳалокатдан бошқани хоҳламайди.

Тавҳидда шакка солиш
Тавҳид—Исломнинг асоси, мустаҳкам қўрғонидир. Аввалги мусулмонларнинг зафарлари сирри удир. Исломий империялар ҳам унга барпо бўлган. Чунки эрларни у етиштиради ва Исломнинг мағзи ҳам удир. Шундан шайтоннинг энг кўп ва энг қаттиқ ҳужумлари ҳам бу асос ва ушбу қўрғонга бўлади.
«Саҳиҳайн»да Абу Ўурайра (р.а.)дан шундай ривоят келтирилади: Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Сизлардан бирингизга шайтон келиб, буни ким яратди, буни ким яратди?, дейди. Ўатто охири Раббингни ким яратди, дейишгача боради. Шунга етганда (бу банда) Аллоҳдан паноҳ тилаб, тўхтасин».

Шайтоннинг тугуни ва уни ечиш йўли
Бухорий ва Муслимда ҳазрати Абу Ўурайра (р.а.)дан шундай ривоят бор: «Расулуллоҳ (с.а.в.) айтдилар: «Шайтон сизлардан бирингиз ухлаб ётган пайтида гарданига учта тугун тугади. У ҳар бир тугунга ура туриб: «Ўали тун узоқ, ухлайвер», дейди. Агар (банда) уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, иккинчи тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, учинчи тугун ҳам ечилади, ҳамда у тетик ва хушҳол бўлиб қолади. Акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади».
Имом Нававий раҳимаҳуллоҳга кўра, уламолар бу тугун тўғрисида ихтилоф қилганлар. Айримлари у инсонга қилинган сеҳр тугуни маъносидаги ҳақиқий тугун бўлиб, уни тўшакдан туришдан тўсади, дейишади. Демак, у сеҳрнинг таъсири каби, уйқудаги кишини оғирлашишига таъсир этадиган шайтон сўзидир.
Баъзиларининг фикрига кўра эса, у – тугунларга дам солувчиларнинг амалидек қилинадиган амалдир. Яна бошқалари эса, у -- қалбнинг боғланиши ва кўр бўлишидир, гўё шайтон банданинг ичида васваса қилиб, «ҳали тун узоқ, ухлайвер», деб пичирлайди ва уйғонишдан кечиктиради, дейишади. Мазкур тугун мажозий тугун бўлиб, тун намозига туришга шайтоннинг қаршилик кўрсатишидан киноя этилган, деган раъй ҳам мавжуд.
Ўофиз Ибн Ўажар айтадилар: Ўадисдаги «...ура туриб»дан мурод, яъни шайтон таъкидлаш ва маҳкамлаш мақсадида мазкур сўзларни айтиб тугунга қўл уради.
Шундан ҳам баъзилар уни «гарданга уриш ҳадиси» дейдилар.
Бу учта зарба Аллоҳни зикр қилмай ёки «Оятул-курсий»ни ўқимай ётган ғофилга етади. Агар бир киши ҳадис лафзи ҳаммага тегишлику, дейдиган бўлса, жавоб шулки, бу ҳадисдаги умумийликни Абу Ўурайра (р.а.)нинг ухлаш пайтида «Оятул-курсий»ни ўқиш тўғрисидаги ҳадисни хослайди.
Имом Нававий «... у тетик ва хушҳол бўлиб қолади» жумласининг маъносини шундай шарҳлайдилар; яъни у Аллоҳи карим муваффақ қилган тоатга савоб беришдаги ваъдасига, шунингдек, ўзи ва тасарруфларидаги баракага, ҳамда шайтоннинг тугуни ва оғирлаштиришдан қутулганига хурсанд бўлиб юқоридаги ҳолга тушади.
«... акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади». Бунинг маъноси шайтоннинг тугуни, оғирлаштириши ва миниб олиши сабабидан шу ҳолга тушади.
Ўадиснинг зоҳири шунга далолат қиладики, ким мана бу уч иш; зикр, таҳорат ва намозни жамламаса «ланж ва танбал инсонлар» сирасига киради.
Мазкур ишлардан шайтоннинг кўзлаган мақсади, бандани тундаги намоздан қайтариш ва бу билан унга кун бўйи эгалик қилиб йўлдан чалғитишдир.

Нашрга тайёрланаётган «Албатта Шайтон душмандир» китобидан.

Прикрепления: 2113188.jpg(32Kb)


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Форум » Дилимизда Ислом » Ислом » Албатта Шайтон душмандир
Страница 1 из 11
Поиск:

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010