tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Сайтимз хакида фикрингиз
Барча жавоблар: 344


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------






[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Форум » Дилимизда Ислом » Ислом » Бир ёки икки қиз боққан киши
Бир ёки икки қиз боққан киши
Mohigul77Дата: Пайшанба, 11.03.2010, 22:47 | Сообщение # 1
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline
Ушбу бобдан ота-онанинг фарзанд олдидаги бурчлари, уларнинг фарзандларига нисбатан маданияти ҳақида сўз юритилади. Албатта, болага меҳр-муҳаббат кўрсатиш, унга нисбатан ўзини масъулиятли деб билиш нафақат инсон зоти балки, барча ҳайвонотларга ҳам Аллоҳ таоло ато қилган хислатлардан бири. Аммо бу туғма туйғуни бошқалари каби тўғри ривожлантириш ва ундан тўғри фойдаланиш керак.

Ана ўша масалада Ислом таълимотлари бошқалардан устун туради. Фарзандга нисбатан ота-она қилиши лозим бўлган ишлар Исломда одат мартабасидан ибодат мақомига кўтарилади.
Инсоният тарихининг Исломдан олдинги босқичи жоҳилият даврида бу масала ҳам бошқалари каби инсон зотига ор-номус бўладиган шармандали ҳолатга келиб қолган эди. Бу борада фақат биргина мисол билан кифоялансак етарли бўлар деган умиддаман. Жоҳилият аҳли қиз фарзандни ор рамзи деб билар ва уни тириклай кўмиб юборишни ўзига эп кўрар эди.
Мазкур жоҳилий одатга қарши ўлароқ Ислом жумладан қуйида ўрганиладиган ривоятларда келадиган таълимотларни тақдим этди.
Турли сабабларга кўра ҳаётимизда бир оз эътиборсизликка учраган бу масалани аҳамият билан ўрганишга ҳаракат қилайлик.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг учта қизи бўлса, уларни сабр билан ўстирса, топганидан уларни кийинтирса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлади», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадисда фарзандга, айниқса қиз фарзандларга яхши қараш, уларни сабр билан ўстириш, едириб, кийинтиришнинг катта савоблиги айтилмоқда. Қизлар кўп бўлса уларни тарбиялаб, вояга етказиб, жой-жойига қўйиш қийин. Қиз болага тўғри тарбия бериб, одоб бериб, иймон-исломни танитиш, едириб, ичириб, кийинтириш катта машаққатдир. Бунинг учун ота-онадан улкан сабр талаб қилинади.
Шунинг учун ҳадиси шарифда ким бунга сабр қилса, дейиляпти. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бунга сабр қилган одамларга жаннатни ваъда қиляптилар.
Албатта, уч қизни туғиб, тарбиялаб вояга етказиш осон иш эмас. Аммо бу машаққатли иш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ваъда қилаётган мукофотлар ҳам оз эмас.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Уч қизни тарбиялаш катта савобли иш экани.
2. Қизларни тарбиясида сабр кераклиги.
3. Қизларни кийинтириш савобли иш эканлиги.
4. Қизлар қиёмат куни уларни боқиб катта қилган ота-оналари учун дўзах ўтидан парда бўлишлари.

Шурҳабил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Бир мусулмон кишига иккита қиз берилган бўлса ва у киши қизларига гўзал тарбия берса, бу икки қиз албатта уни жаннатга киритади», деганларини эшитган эканлар».
Шарҳ: Аввалги ҳадисда учта қизни тарбияласа дейилган эди, бу ҳадисда иккита дейиляпти. Демак, иккита қизни тарбиялаб, вояга етказиб, ўз вазифасини гўзал равишда бажарган ота-она иншааллоҳ жаннати бўлар экан.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг учта қизи бўлса, уларни жойласа, кифоясини қилса, раҳм-шафқат қилса, ўша одамга албатта жаннат вожиб бўлади», дедилар».
Шунда қавмнинг ичидан бир одам:
«Эй Аллоҳнинг Расули, иккита бўлса-чи?» деди.
«Иккита бўлса ҳам», дедилар».
Шарҳ: Бу ҳадис ҳам фарзандларни, айниқса қиз фарзандларни яхши парвариш қилган, яхши тарбия берган, нафақасини ўрнига қўйган кишига жаннат ваъдаси борлигини таъкидлаб келмоқда.
Бу ҳадиси шарифда ҳам биринчи, ҳам иккинчи ҳадисдаги маънолар бирданига таъкидланмоқда.

УЧТА СИНГИЛНИ ТАРБИЯЛАГАН КИШИ

Аввалги ҳадисларда қиз фарзандлар зикр қилинган бўлса, бу ҳадис сингилларни тарбиялаш ҳақида келган. Яъни, ота-она йўқ болган чоғда уларнинг ўрнини босишнинг фазли ҳақида сўз юритилган.

Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Учта қизи ёки учта синглиси бўлиб, уларга гўзал эҳсонлар қилган одам, албатта жаннатга киради», дедилар».
Шарҳ: Ҳаётда нималар бўлмайди дейсиз. Гоҳида, опа-сингиллар ака-укаларнинг қарамоғида қолиши ҳам бор. Ота бор бўлса у масъул бўлар эди. Аммо ота йўқ. Бу отаси йўқ аёл зоти қаровсиз қолади дегани эмас. Ота бўлмаган чоғда ака ёки ука опа-сингилни қарамоғига олиши шариат ҳукми бўйича собит бўлади.
Бу опа-сингил ака-уканинг мурувватига муҳтож бўлиб қолади дегани эмас. Балки, бу опа-сингилга Аллоҳ таоло томонидан берилган ҳақдир. Ака-ука бу масъулиятдан қочиши мумкин эмас. Агар улар, номардлик қилиб, бу масъулиятдан қочадиган бўлсалар, жамият қонун кучини ишга солиб опа-сингилларнинг ҳақларини олиб беради.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Уч қизига яхшилик қилган одам жаннатга кириши.
2. Уч синглисига яхшилик қилган одам жаннатга кириши.



Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Форум » Дилимизда Ислом » Ислом » Бир ёки икки қиз боққан киши
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010