tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Сайтимз хакида фикрингиз
Барча жавоблар: 344


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------






[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
  • Страница 1 из 1
  • 1
Форум » Дилимизда Ислом » Ислом » Дажжол ҳақида нима биласиз?
Дажжол ҳақида нима биласиз?
Mohigul77Дата: Пайшанба, 11.03.2010, 22:54 | Сообщение # 1
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline
Оламнинг роббиси бўлган Аллоҳга ҳамду- санолар бўлсин. Унинг расули Муҳаммадга салот ва саломлар бўлсин. У зоти шариф раббисининг ваҳийсини одамларга етказди, умматини Дажжолдан огоҳлантирди. Унинг хатари мўминларга катта бўлгани учун қаттиқ огоҳлантирди ва ундан қутилиш йўлларини кўрсатди.

Аммо баъд:
Дажжолнинг иши ўта хатарли бўлгани учун ҳар бир пайғамбар ўз умматини ундан огоҳлантирган. Ҳар бир уммат эса ундан хабардор бўлган. Дажжол ким ўзи ? Биз қўлингиздаги китобда Аллоҳ қодир қилганича бу лаънати ҳақида батафсил ёритишга харакат қиламиз. Энг аввало шуни айтиб ўтишим керакки мен қурбим етганича бу лаънатининг дунёсига яқинлашмоқчи бўлдим. Лекин имконим етмади. Чунки унинг дунёси Аллоҳнинг лаънатига гирифтор бўлган Бану Исроил яҳудлари дунёси билан боғлиқ экан. Ҳа, уларнинг олами ёмонлик, фақат ёмонликдан иборат бўлган олам.
Бану Исроил оламига яқинлашсангиз тарих варақларида қора доғ бўлиб қолган, уларнинг яқин ва ўтмишдаги тарихини, Аллоҳнинг динини ўзгартириб, унга ўзлари томондан тухмат ва бўхтонларни қўшиб юборганларининг гувоҳи бўласиз.
Биз юқорида Дажжолнинг Бану Исроилга яқинлигини айтиб ўтган эдик. Ҳақиқатда Дажжолнинг замони келганда уларга йўлбошчилик қилади. Дажжолнинг бузуқ ниятини амалга ошириш, ер юзини фасодга тўлдириб, фитна тарқатиш учун, Бану Исроил унинг ҳақиқий тобеълари бўлади.
“ Ер юзида фасод тарқатиб юрадилар.” (“ Моида”: 33)
Шунингдек Бану Исроил оламига яқинлашсангиз узоқ ўтмишдан ҳозирги замонамизгача бўлган даврлар мобайнида улар қўл урган хиёнатлар аҳд-вафони бузишлар, улар содир этган жиноятлар гувоҳи бўласиз.
Фасод ва бебошликнинг тарқалишида Бану Исроилнинг роли жуда катта. Улар Дажжол келишига замин тайёрлайдилар. Хатто унинг замони келганида ҳаммаёқни фитна қоплаган, дин унитилган ва фасод тарқаган бўлади. Шу сабабли Дажжолнинг тарихини ўрганиш жуда қийин. Лекин яқин ва узоқдан унга ишора қилишимиз, пайғамбарларнинг суннатларига эргашиб, одамларни ундан огоҳлантиришимиз даркор.
Биз бу китобда Дажжол ҳақида саҳиҳ хадисларни келтириб, унинг сувратини чизишга ҳаракат қилдик. Дажжол чиқишидан олдин бўладиган аломатлар, унинг қаердан чиқиши, қаерга етиб бориши, қайси шаҳарларга кира олмаслиги, нимага дават қилиши, унинг фитналари, Масих Исо ибн Марям билан учрашуви ва тобеъларининг тақдири ҳақида ҳикоя қиламиз. Эътиборга лойиқ жойи шуки, Дажжол ҳақидаги гаплар ҳамма асрларда ҳам одамларни бефарқ қолдирмаган. Ҳар бир замонда одамлар Дажжол билан ўз асрлари ўртасидаги боғлиқликни топишга харакат қилганлар. Бизнинг давримизда ҳам “ учар ликопчалар” билан Дажжол ўртасини боғлашга харакат қилаётганлар чиқяпти. Албатта, бу далил-хужжатсиз, бир тахмин холос. Лекин-сахих хадисларда келганидек, Дажжолнинг ғайриоддий ишлари борлигини инкор қилмаймиз. Бу ғайриоддийлик замонавий технологиянинг энг янги ютуқлари билан боғлиқ бўлиши ҳам мумкин. Яна Аллоҳ билгувчироқ.
Амал саҳифалари рўпара қилинадиган кунда бу китобимизни саҳифамизга ёзишлигини Аллоҳ таолодан сўраймиз. Омин.

Доктор: Отиф Ламоза

Дажжол –саҳиҳ ҳадисларда

Дажжолнинг охир замонда чиқиши, Расулуллоҳ ( С.А.В) дан ривоят қилинган сахих хадисларда келган.
Биринчи хадис.*
Хузайфа (Р.А) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ( С.А.В) айтдилар : “ Дажжолнинг чап кўзи ғилай, сочи кўп. Унинг жаннати ва дўзахи бор. Аслида дўзахи жаннат, жаннати эса дўзахдир”.
Яна Хузайфдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ( С.А.В) шундай дедилар: “ Мен Дажжолда бўладиган нарсаларни ўзидан ҳам яхшироқ биламан. Унинг оқиб турувчи икки анҳори бўлиб, бири кўзга оппоқ сув бўлиб кўринса, иккинчиси алангаланиб турган олов бўлиб кўринади. Агар бирон киши унга дуч келса, олов бўлиб кўринаётган анҳорга келсин. Кўзини юмиб, бошини эгсин ва ундан ичсин. Ҳақиқатда у совуқ сув бўлади. Дажжолнинг кўзи ўчиб кетган бўлиб, устида ортиқча эт бор. Икки кўзи ўртасига “кофир” деб ёзилган. Ўқишни биладиган ва билмайдиган ҳар бир мўмин уни ўқий олади.
*(Бухори 3450, Муслим 2934, Ахмад 5/ 383)

Иккинчи хадис.**
Абдуллоҳ ибн Умар ( Р.А) дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ( С.А.В) бир куни одамлар орасида Масихи Дажжолни зикр қилиб шундай дедилар: “ Аллоҳ ғилай эмас. Билиб қўйингалар Масихи Дажжолнинг ўнг кўзи ғилай бўлиб; бўртиб чиқган узумга ўхшайди”.
Расулуллоҳ ( С.А.В) яна айтдилар: Кечаси, тушимда Каъбанинг ёнида турганимни кўрибман. Шу вақт буғдой ранг бир кишини кўрдим. У гўёки сиз кўрган буғдой ранг кишиларнинг энг чиройлиси эди. Сочи икки елкасига тушган, сочини тараган. (бошидан сув томиб турарди) Қўлларини икки кишининг елкасига қўйиб, Байтуллоҳни тавоф қилар эди. Мен: “ Бу киши ким ?”-деб сўрадим.” Масих ибн Марям”-деб жавоб беришди. Яна бир кишини кўрдим. Сочи қисқа ва жингалак. Ўнг кўзи ғилай. Мен кўрган одамлар ичида Ибн Қатанга жуда ўхшаб кетади. Қўлларини икки кишининг елкасига қўйиб; Байтуллоҳни тавоф қилар эди. Мен: “ Бу ким ?”-деб сўрадим. “ Бу Масихи Дажжол”- деб жавоб беришди.
**(Бухори 4/164, Муслим 169, Ахмад 2/ 937)

Учинчи хадис.*
Ибн Аббосдан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ( С.А.В) айтдилар: “ Дажжол-ғилай, сочи жингалак, ранги оппоқ, боши гўёки дарахт шохларига ўхшайди. У Абдул-Уззо ибн Қатан ал-Хузоийга жуда ўхшаб кетади. Ҳақиқатда ҳалок бўлувчилар ( Ўша вақтда) халок бўладилар. У ғилайдир. Аллоҳ ғилай эмас”.
*( Ахмад 1/240. Ибн Хиббон 8/281. Таборони 1/118)

Тўртинчи хадис.**
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган хадисда, Расулуллоҳ ( С.А.В) шундай дедилар: “Аммо залолатдаги Масих (Дажжол)га келса, унинг кўзи ғилай, пешонаси кенг, бурун тешиги катта, Абдул-Уззога ўхшаб, қомати озгина эгилган.”
“Эй Расулуллоҳ ( С.А.В) ! Унинг менга ўхшаши менга зарар қиладими ?”-деб сўради Қатан.
“Йўқ. Сен мусулмонсан. У кофир”- деб жавоб бердилар пайғамбаримиз.
**(Ибн Аби Шайба 15/132. Таборони 18/335)

Бешинчи хадис.***
Абу Каъб айтади: Набий ( С.А.В) ҳузурларида Дажжол эсга олинди. Ёки Набий ( С.А.В) Дажжолни эсга олиб, дедилар: “Кўзларининг бири яшил шишага ўхшайди. Аллоҳдан қабр азобидан паноҳ беришини сўраймиз.”
***(Тайолиси 544. Ахмад 5/123)

Олтинчи хадис.****
Абу Бакр Сиддиқ ( Р.А)дан: Расулуллоҳ ( С.А.В) айтдилар: “ Дажжол машриқдан, Хуросон деган ердан чиқади. Юзлари, тери қоланган совутга ўхшайдиган гуруҳлар унга эргашади”.
(Термизи 2237. Ибн Можа 4072.)

Еттинчи хадис.*****
Саид ибн Жумҳон Сафийнадан ривоят қилади: Расулуллоҳ ( С.А.В) бизга хутба ўқиб, шундай дедилар: ”Ҳар бир Набий умматини Дажжолдан огоҳлантирган. Огоҳ бўлинглар, унинг чап кўзи ғилай. Ўнг кўзининг устида ортиқча эти бор. Икки кўзининг ўртасига “кофир” деб ёзилган. У билан икки водий чиқади. Бири жаннат, бошқаси дўзах. Аслида дўзах жаннат, жаннат эса дўзах бўлади. Дажжол одамларга: “ Мен сизларнинг раббингиз эмасманми ? тирилтираман ва ўлдираман”-дейди. У билан икки фаришта бўлиб, улар иккита пайғамбарга ўхшайдилар. Мен у пайғамбарларнинг исмини, оталарининг исмини ҳам биламан. Ҳоҳласам уларнинг исмини айтишим мумкин. Бири Дажжолнинг ўнг томонида, бошқаси чап томонида бўлади. У: “Мен сизларнинг раббингиз эмасманми? Титилтираман, ўлдираман”-дейди. Фаришталардан бири айтади: “ Ёлғон айтдинг”. Лекин шеригидан бошқа биронта инсон унинг ( гапини) эшитмайди. Иккинчиси (биринчи фариштанинг гапини тасдиқлаб)” Рост айтдинг”-дейди.(Унинг гапини ҳамма эшитади.) Бу фитна бўлади. Сўнгра йўлида давом этиб, Мадинага етиб келади. “ Бу ўша кишининг ( Муҳаммад С.А.В) шаҳрими ?”-дейди.
Мадинага киришга унга рухсат берилмайди. Сўнгра йўлида давом этиб, Шомга етиб келади. Аллоҳ уни Афиқ довонида ҳалок қилади.”
*****( Тайолиси 1106. Ахмад 5/221.)
Юқоридаги маъноларни ифодалайдиган, ҳар хил ривоятлар билан келган, бошқа сахих хадислар ҳам бор. Иншааллоҳ ўрни келганда, лаънати Дажжол ҳақидаги суҳбатимиз асносида бошқа хадисларни ҳам келтириб ўтамиз.

Дажжолнинг сифати

Унинг жуссаси жуда катта бўлади. Худоликни даъво қилади. Шунинг учун, Дажжолнинг гавдаси катта бўлишига қарамай, ожизлиги, ва кўзидаги нуқсонга ишора қилиб, Набий (С.А.В) : “ Албатта Аллоҳ ғилай эмас”-деб айтганлар.
Даажжол- инсон боласи. У жин ҳам, фаришта ҳам эмас . Демак унда эр кишиларда бўлганидек гавда ва қомат бўлади. Одамлар сингари ейди, ичади, ухлайди, бедор бўлади, хожатга боради, ер юзида юради ва улов минади. Хачирининг икки қулоғи ўртасидаги масофа қирқ зироъ* (зироъ-қўл учидан тирсаккача бўлган қисм) келади. Набий (С.А.В) сахих хадисларида Дажжолни шундай сифатладиларки, биз уни кўзимиз билан кўриб тургандекмиз. Умумий хадисларда келган васфига кўра, Дажжол- жуссаси бахайбат, бўйи баланд, семиз эркак киши. Унинг қисқа, қуюқ ва жингалак сочи бўлиб, қомати озгина эгилган. Ранги оқ, икки кўзи ўртасига “ кофир” деб ёзилган. Бу ёзувни ўқишни биладиган ва билмайдиган ҳар бир мўмин ўқий олади. Икки кўзи ғилай. Лекин ўнг кўзидаги ғилайлик кучли бўлганидан, у нурсиз бўлиб кўринади. Чап кўзининг устида ортиқча эти бор. ( У кўзни қоплаб турадиган бир парча тери ёки кўзни четидан ўсиб чиқган гўштга ўхшайди.) Чап кўзи ҳам ғилай. Демак у яхши кўра олмайди. Деярлик кўр ёки кўрга яқин. Шундай бўлишига қарамасдан у ер юзини айланиб чиқади ва ҳамма ерни фасодга тўлдиради.
Бу Дажжолнинг тахминий сурати. Аллоҳ унинг ёмонлигидан бизни асрасин.

Дажжол чиқиши олдидан бўладиган аломатлар

Дажжол тўсатдан, бирон-бир белгисиз чиқиб келмайди. Чунки унинг чиқиши жуда хатарли бўлиб, қиёматнинг яқинлашганини ва ернинг умри тугаганини билдиради. Унинг чиқиши катта фитна бўлади. Жуда кўп инсонлар Дажжол макрининг қурбонлари бўладилар. Ҳақ билан ноҳақ аралашиб кетади. Инсонларнинг динлари ҳам бузилиб кетади. Шунингдек бу лаънати илоҳликни даъво қилиб одамларга, “Мен сизларнинг раббингизман “-дейди. Шунинг учун, унинг чиқиши тасодиф бўлмайди. Балки ундан олдин аломат ва белгилар бўлади.
Хузайфа ибн Яман (Р.А)дан ривоят қилинади: Мадинада, девор соясида ўтирган эдик. Расулуллоҳ ( С.А.В) хоналарида эдилар. Бизни олдимизга чиқиб дедилар:
“ Нима қилиб ўтирибсизлар?”
Биз айтдик: ”гаплашиб ўтирибмиз”.
- Нима ҳақида гаплашяпсизлар ?
- Қиёмат ҳақида.
- Сизлар, ундан олдин ўнта аломатни кўрмагунингизча қиёмат бўлмайди. Аввалгиси қуёш мағрибдан чиқиши, сўнгра тутун, сўнгра Дажжол, сўнгра ер ҳайвони, сўнгра уч марта ер ютиши, машриқда бир марта, Араб жазирасида бир марта ( учинчиси айтилмаган) Исонинг чиқиши, Яъжуж ва Маъжужнинг чиқиши, охирги аломат Ямандаги, Аданнинг чуқур қаъридан чиқадиган олов. У биронта одамни қолдирмай махшарга ҳайдаб боради”.*
*(Муслим 2901. Термизи. 2274)
Шу маънода, Хузайфадан бошқа хадис ҳам . ривоят қилинган
Расулуллоҳ ( С.А.В) хужраларидан чиқдилар. Биз қиёмат ҳақида гаплашиб ўтирган эдик.
“ Ўнта аломатни кўрмагунингизча қиёмат қоим бўлмайди.”-дедилар. “Қуёшнинг мағрибдан чиқиши, Дажжол, тутун, ер ҳайвони, Яъжуж ва Маъжуж, Исо ибн Марямнинг чиқиши, уч марта ер ютиши- машриқда, мағрибда ва Араб жазирасида, Аданнинг қаъридан чиқадиган олов. У одамларни махшарга ҳайдайди. Одамлар тунда ухласалар ҳам, кундуз куни мизғисалар ҳам ,олов улар билан бирга бўлади. ( яъни улардан ажрамайди.)*
*(Муслим 2901. Термизи. 2274)
Имом Қуртубий айтади: “Юқоридаги хадисда, қиёмат аломатлари умумий равишда, тартибсиз келтирилган. Биринчи хадисда эса “ сўнгра” лафзини ишлатиш орқали тартиб ифодаланган. Лекин Ҳузайфанинг яна бошқа хадисида тартиб аниқ баён қилинган.
“Расулуллоҳ ( С.А.В) хужраларида эдилар. Биз пастроқда ўтирган эдик. Бизни олдимизга чиқиб,
“ Нимани эсга оляпсизлар?” – деб сўрадилар.
“Қиёматни” – жавоб бердик биз.
“ Ўнта аломатни кўрмагунингизча қиёмат бўлмайди.”- деб (санай бошладилар)
Машриқдаги ер ютиш , мағрибдаги ер ютиш, Араб жазирасидаги ер ютиш, тутун, Дажжол, ер ҳайвони, Яъжуж ва Маъжуж, қуёшнинг мағрибдан чиқиши, Адан қаъридан чиқадиган олов. У одамларнинг орқасидан ( қувиб) юради.*
*(Тузкира китобидан)
Хадиснинг баъзи ровийлари: “Ўнинчи аломат- Исо ибн Марямнинг тушиши”- десалар, бошқалари: “Одамларни денгиз томон ҳайдайдиган шамол”- дейдилар.
( Муслим ривояти)
Бу аломатларнинг энг аввалгиси уч марта ер ютиши. Уларнинг бири Набий ( С.А.В) замонларида рўй берган.
Абул-Фараж ибн Жавзий шундай ҳикоя қилади : “ Ироқда жуда қатиқ зилизила ва ер ютиш содир бўлди. Бу офат туфайли кўп халқлар ҳалок бўлди”.
Қуртубий айтади : “ Устозларимизнинг биридан эшитган эдик. Андалуснинг шарқидаги Қатартанда деган қишлоқда зилзила бўлган ва тоғ қулаб қишлоқни бутунлай босиб қолган.
Дўстларимизнинг бири хабар беришича Тарсаҳ қишлоғида ҳам қаттиқ ер силкиниши рўй берган. Уйларнинг девор ва шифтлари босиб тушган. Қишлоқ аҳлидан жуда оз сонли кишилар саломат қолганлар.”
Хадисда, ер ҳайвони Яъжуж ва Маъжуждан олдин чиқиши айтилган. Аслида, қиёматнинг биринчи аломати- Дажжолнинг чиқиши бўлиб, сўнгра Исо ибн Марям тушади. Кейин Яъжуж ва Маъжуж чиқади. Аллоҳ таоло уларни бўйнига “нағаф”*(нағаф-туя ва қўларнинг бурнига тушадиган қурт) қуртини тушириб, ҳалок қилгач, пайғамбар Исо ибн Марям ( С.А.В)ни ҳам жонини олади. Исо алайҳис саломдан кейин, одамлар секин-аста ислом динини унута бошлайдилар. Инсонлар ўзларининг аввалги жоҳилий одатларига секин аста қайтадилар.. Ҳар сафар Аллоҳ бандаларига огоҳлантирувчи ( Элчи) юбориб, хужжат қоим қилгандан кейин рўй берганидек, одамлар яна куфр ва фосиқликка қайтадилар. Шунда Аллоҳ ердан бир ҳайвонни чиқаради. У мўминни кофирдан ажратади. Кофирларни куфрдан, фосиқларни фисқу – фужурдан қайтаради. Сўнгра ер ҳайвони ғойиб бўлади. Одамларга эса озгина мухлат берилади. Агар улар ўз туғёнларида давом этсалар, қуёш мағрибдан чиқади. Бундан кейин кофир ва фосиқдарнинг тавбаси қабул бўлмайди. Жинлар ва инсонлардан ибодат масъулияти бекор бўлади. Чунки Аллоҳ таоло айтади :
“Мен жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим.” (“Ваззориёт” 56)
Агар ибодат қилиш масъулияти улардан соқит бўлса, ер юзида уларнинг туришларини маъноси қолмайди. Уламолар шундай деб айтганлар. ( Валлоҳу аълам.)
Ўн аломатдан бири бўлган-тутун ҳақида Али, Ибн Умар, Абу Ҳурайра, Ибн Аббос, Ибн Аби Мулайка ва Хасан: “ Аллоҳ таолонинг ушбу оятида келган тутун- ўша аломатлардан биридир” деб айтганлари ривоят қилинган.
“ Бас, (Эй Муҳаммад), сиз осмон очиқ ( яъни барчага кўринадиган) тутунни келтирадиган Кунга кўз тутинг! У (тутун барча) одамларни ўраб олур. Бу аламли азобдир. ( “Духон” 10-11)
Ер ҳайвони ҳақида Аллоҳ шундай дейди: “Қачон ( кофирларнинг) устига сўз-азоб тушганда ( яъни қиёмат яқинлашиб қолганида) Биз улар учун ердан жонивор чиқарурмиз. У уларга одамлар Бизнинг оятларимизга ишонмайдиган бўлиб қолганлари ҳақида сўзлар. ( “Намл” 82)
Муфассирлар ер ҳайвонини шундай таърифлайдилар: “У жуда баҳайбат бўлиб Сафо тоғининг ёриғидан чиқади. Ёнидан ўтган ҳар бир киши, мўмин бўлса, ҳайвоннинг юзи ёришиб, пешонасида “ мўмин” деган ёзув пайдо бўлади. Кофир ўтса, юзи қораяди ва пешонасига “ кофир” деб ёзилади.
Абдуллоҳ ибн Умарнинг айтишича “ Ер ҳайвони жассосанинг ўзидир” ( жассоса ҳақида китобимизнинг кейинги саҳифаларида тўхталиб ўтамиз)
Аломатларнинг охиргиси Ямандан чиқадиган олов. Бир хадисда “ Адан қаридан”- дейилган бўлса, бошқа хадисда “ Хижоз еридан деб айтилган.
Қози Иёз айтади : Эҳтимол иккита олов одамларни махшарга йиғиши мумкин ёки олов аввал Ямандан чиқиб , кейин Хижозда зохир бўлиши мумкин.
Қуртубий айтади : Хижоздан чиқадиган олов, чиқиб бўлган. Одамларни махшарга ҳайдайдиган олов ҳали чиқмади. У Ямандан чиқади. Қуёшнинг мағрибдан чиқиши ҳақида худо хохласа бошқа ўринда сўз юритамиз.
Аллоҳ таолонинг: “(Қиёмат) соати яқинлашиб қолди ва ой ҳам бўлинди.” ( “Қамар” 1)
Ояти каримаси ҳақида ривоят қилинишича, Макка аҳли Расулуллоҳдан мўжиза кўрсатишни сўраганларида, уларга ойни иккига бўлинган ҳолида кўрсатдилар. Ойлар тоғнинг икки томонида турар эди. Сўнгра Расулуллоҳ (С.А.В): “ гувоҳ бўлинглар”- деб айтдилар. ( Бухори ва Муслим ривояти)
Дажжол чиқишидан олдин бўладиган аломатлардан бири, уч йил қаҳатчилик бўлади. Одамлар қаттиқ машаққат, очлик ва фақирлик ичида қоладилар.
Хадиси шарифда шундай дейилади:
“...Дажжол чиқишидан олдин уч йил қаҳатчилик бўлади. Одамлар очарчиликка йўлиқадилар. Биринчи йил Аллоҳ осмонга ёмғирнинг учдан бирини ушлаб қолишни, ерга ҳам ўсимлигининг учдан бирини ушлаб қолишини буюради. Иккинчи йили Аллоҳ осмонга ёмғирнинг учдан иккисини ушлаб қолишни, ерга ўсимлигининг учдан иккисини ушлаб қолишини буюради. Учинчи йили келганда, Аллоҳ осмонга, ҳамма ёмғирни ушлаб қолишини буюради. Бир томчи ёмғир ҳам тушмайди. Ерга, ҳамма ўсимлигини ушлаб қолишини буюради. Биронта кўкат ердан униб чиқмайди. Биронта уй ҳайвони ҳам, ёввойи ҳайвон ҳам қолмай, ҳалок бўлади, магар Аллоҳ хохлагани бундан мустасно.”
“ Одамлар у замонда нимани истеъмол қилишади”-деб сўралди.
Таҳлил, такбир, тасбеҳ, тахмид (айтишади). Булар одамларга овқат ўрнига ўтади”-деб жавоб бердилар Набий ( С.А.В).*
*(Ибн Можа 4077. Абу Довуд 4322)


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Mohigul77Дата: Пайшанба, 11.03.2010, 22:55 | Сообщение # 2
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline
Дажжол-қаердан чиқиб, қаергача етиб боради?

Дажжол шарқдан, аниқроғи, Хуросондан... Исфахоннинг Яҳудийя номли қишлоғидан чиқади. Сўнгра Ироқ билан Шом ўртасидаги Хижоз ерига боради. Бу малъун, узоқ масофаларни тезлик билан босиб ўтишда, ерни тез суратда айланиб чиқишда ғайриоддий қудратга эга. Шунинг учун унга “ Дажжол” деб ном берилган. Дажжол сўзининг луғавий маъноларидан бири “ Ерни кесиб ўтувчи” деганидир. У ер юзини, хачирга ўхшайдиган, думсиз эшагига миниб айланиб чиқади. Аввалги сахифаларда айтиб ўтганимиздек, эшагининг икки қулоғи ораси қирқ зироъ келади. Дажжол, шамол ҳаракатлантирган ёмғирли булут каби, ер юзида, тез суратда ҳаракат қилади. Бу ҳам, Аллоҳ бандаларига юборадиган синовлардан ҳисобланади. Баъзи хадисларда зикр қилинишича, унинг эшаги босган ҳар бир қадам бир милга тенг келар экан. Эшак, на текисликни на дўнгликни ва на чуқурликни қолдирмай, ҳаммасини босиб ўтади.
Дажжол ер юзида қанча муддат туради ?!
У ер юзида қирқ кун туради. Аммо бу қирқ кун, Расулуллоҳ (С.А.В) сифатлаганларидек бизнинг қирқ кунимиз каби эмас.
“... Биз айтдик: “Эй Расулуллоҳ! У ер юзида қанча туради?”
У Зот айтдилар: “Қирқ кун туради. Бир куни бир йилдек, яна бир куни бир ойдек, яна бир куни бир ҳафтадек. Қолган кунлари, сизларнинг кунингизга ўхшаш.”
-“Эй Расулуллоҳ! Мана шу бир йилга тенг келадиган кунда, бир кеча-кундуздаги (5 махал) намоз бизга кифоя қиладими ?”
-Йўқ. Ўзингиз белгилаб (ўқийверинглар.)
-“Эй Расулуллоҳ !У, ер юзида қандай тезликда харакат қилади.
-Ортидан шамол эсган ёмғирли булут каби. У бир қавмга келиб, даъват қилади. Улар унга иймон келтириб, даъватини қабул қиладилар...*
*(Муслим 2937. Термизи 2240)
Дажжол, Байтул-Мақдисда, Масих Исо ибн Марям қўлида ҳалок бўлади.
Хадиси шарифда шундай келган:
Сўнгра Исо алайҳис-салом тушиб, сахар вақтида ( одамлар олдига) боради. Улар айтадилар : “ Бу киши ( ким?). “ Бориб қарасалар, Исо ибн Марям алайҳис-салом бўлади. Намозга такбир айтилгач “ (Имомлик қилиш учун) олдинга ўтинг, эй ( Аллоҳнинг) Рухи”-дейилади. У айтади: “ Имомингиз мархамат қилиб (олдинга ўтсин ) ва сизларга намоз ўқиб берсин. Бомдод намозини ўқиб бўлингач ҳаммалари Дажжолнинг олдига чиқадилар. Лаънати каззоб-Дажжол, Исо ибн Марямни кўрган захоти, туз сувда эриганидек эриб кетади. Сўнгра Исо Дажжолни ўлдиради. Хаттоки дарахт ва тошлар (тилга кириб) нидо қилади:
“ Эй Рухуллоҳ ! ( Исо ибн Марям) мана бу ( орқамга беркинган) яҳудий ( Дажжолнинг тобеларидан).. Исо алайҳис-салом улардан биронтасини қолдирмай, ҳаммасини ҳалок қилади.
Дажжолга харом қилинган
маконлар.
Айтиб ўтганимиздек , Дажжонинг қадами барча шаҳар ва қишлоқларга етади. Лекин муққаддас шаҳарлар бўлган Макка ва Мадина... бундан мустасно.
Макка-Аллоҳнинг шаҳри Унинг Ўзи шаҳрини ҳар қандай тажовуз ва ёмонликдан, босқинчи ва ҳиёнаткордан асрайди. Макка –тавхид байроғи ер юзида биринчи бўлиб кўтарилган макондир.
“Албатта одамлар ибодат қилишлари учун қурилган биринчи уй Маккадаги муборак ва бутун оламлар учун ҳидоят (маёғи) бўлган Каъбадурки, унда мақоми Иброҳим (яъни Каъбани қуришда Иброҳим алайҳис-салом оёқлари остида бўлган харсанг тош) ва унга киргач одам ҳар қандай хавф-хатардан омон бўлиши (каби) очиқ оят аломатлар бордир. Ва йўлга қодир бўлган кишилар зиммасида Аллоҳ учун мана шу уйни хаж-зиёрат қилиш бурчи бордир. Кимда-ким кофир бўлса ( яъни Каъбани зиёрат қилиш фарз эканини инкор қилса), бас албатта Аллоҳ бутун оламлардан беҳожат бўлган зотдир. (“Оли-Имрон” 96-97)
Мадина- Набий (С.А.В) ҳижрат қилиб борган макон. Аллоҳ уни ёқимли, хушбўй қилгани учун “Таййиба” номини олди. Бу шаҳар Набий (С.А.В) ҳижратлари туфайли мунаввар бўлди. Ул зотнинг қабрлари ҳам ўша ерда бўлгани учун шаҳарнинг нури, кўркамлиги, янада зиёда бўлди. Аллоҳ унинг тупроғини ҳам ҳушбўй, ёқимли қилди. Расулуллоҳ Мадинага барака сўраб дуо қилганлар. Аллоҳ унинг меваларига, тошу-тарозусига барака берган.
Хадиси шарифда келишича:
Бу икки муборак шаҳар малъун Дажжолга харом бўлиши хақиқат. Аллоҳ дунё ва охиратда уни хор қилсин.*
*(Ибн Ҳишом сиратидан)
Анас ибн Моликдан ривоят қилинган хадисда, Расулуллоҳ ( С.А.В) шундай дедилар:
“Бирон бир шаҳар йўқки Дажжолнинг қадами етмаган бўлса, магар, Макка ва Мадина бундан мустасно.”**
**(Бухорир 3/28. Муслим 2943.)
Анасдан ривоят қилинган бошқа хадисда, Расулуллоҳ ( С.А.В) айтдилар:
“ Дажжол Макка ва Мадинадан ташқари ҳамма шаҳарларга киради. Бу икки шаҳарнинг ҳар бир дара ва сўқмоқларида, фаришталар саф тортган холда, қўриқлаб турадилар. Дажжол ( шаҳар ташқарисидаги) тақир ерга тушганида, ер уч марта силкинади. Кофир ва мунофиқларнинг ҳаммаси (икки харамни ташлаб) Дажжолнинг олдига чиқадилар.”***
***(Муслим 2943. Ибн Хиббон 8/284.)
Бошқа хадисда :
“, Дажжолнинг оёғи, биронта маконга етмай қолмайди. Лекин Макка, Мадина, Байтул-мақдис ва Тур тоғи бундан мустасно. Чунки фаришталар уни бу жойлардан қувиб чиқаради”.****
****( Қуртубийнинг “Тазкира” китоби)
Маълумки, Байтул-мақдис, Каъбадан кейин ибодат учун қурилган иккинчи уйдир. Аксар пайғамбарлар шу ерга юборилган. Расулуллоҳ ( С.А.В) меърож кечасида, аввало Байтул-мақдисга борганлар. У шунингдек аввалги пайғамбарларнинг қибласи ҳамдир. Аллоҳ Каъбани қибла қилиб белгилагунига қадар, Расулуллоҳ ( С.А.В) ҳам Байтул-мақдисга юзланиб намоз ўқиганлар. Расулуллоҳ ( С.А.В) меърож кечасида, Байтул-мақдисда барча пайғамбарларга ( Одамдан Исо алаҳҳимус-саломгача) имом бўлиб намоз ўқидилар.
Тур тоғи- пайғамбар Мусо алайҳис-салом билан, Оламларнинг Раббиси Аллоҳ ўртасида бўлган бевосита суҳбатга гувоҳ бўлган тоғдир. Аллоҳ таоло айтади :
“Биз унга Тур ( тоғининг ) ўнг томонидан нидо қилдик ва уни муножат қилган ҳолида ( Ўзимизга) яқин этдик.” (“Марям” 52)
Аввал бошида пайғамбарликни, сўнгра хаддидан ошиб, илоҳликни даъво қилиб, “ Мен Аллоҳман”-деб айтишга журъат қиладиган каззоб-Дажжол юқорида зикр қилинган муқаддас маконларга кира олмаслиги аниқ ҳақиқатдир.
Бизга Дажжолни кўриш тақдир қилинадими, ёки йўқми, унинг ёмонлигидан паноҳ сўраймиз. Чунки, у фитна. Жуда катта фитна. Ёмонлик. Кенг тарқаладиган ёмонлик. Буюк Аршнинг соҳиби бўлган Аллоҳдан сўраймиз, Дажжолнинг ёмонлигидан қиёмат кунигача бизга кифоя қилсин. Омин.)

Дажжол одамларни нимага чақиради.

Дажжол ишининг бошида Аллоҳ тарафидан юборилган пайғамбарлигини даъво қилади ва одамларни ўзининг пайғамбарлигини тасдиқлашга чақиради. Ўзини пайғамбарларнинг охиргиси эканлигини даъво қилади.
Тўғри сўз Набийимиз (С.А.В) бизга шундай хабар берадилар:
“ Дажжол ишининг бошида шундай дейди: “Мен Аллоҳнинг Набийсиман. Мендан кейин биронта пайғамбар келмайди...”
Каззоб бу билан кифояланмай, нодонлиги ва аҳмоқлиги шу даражага етадики, ўзини Аллоҳлигини ва инсонларининг раббиси эканини даъво қилиб, “Мен сизларнинг раббингизман”-дейди.
Бу хусусда келган сахих хадислар мажмуасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
Сафийнадан ривоят қилинади: Расулуллоҳ ( С.А.В) шундай дедилар:”Мендан олдин ўтган Набий борки, умматини Дажжолдан огоҳлантирган. Унинг чап кўзи ғилай. Ўнг кўзининг устида ортиқча эти бор. Икки кўзининг ўртасида “кофир” деб ёзилган бўлиб, Аллоҳга имон келтирган ҳар бир мўмин уни ўқий олади. Унинг икки анҳори бўлиб, бири жаннат, бошқаси дўзахдир. У билан икки фаришта бўлиб, улар икки пайғамбарга ўхшаб кетади. Хоҳласам уларнинг ва оталарининг исмини айтиб беришим мумкин. Бири Дажжолнинг ўнг томонида, бошқаси чап томонида бўлади.
Дажжол: “Мен сизларнинг раббингиз эмасманми ? тирилтираман, ўлдираман”-дейди.
Фаришталардан бири айтади: “ Ёлғон айтдинг”. Лекин (унинг гапини) шеригидан бошқа биронта инсон эшитмайди. Иккинчи фаришта шеригига: “Рост айтдинг”-деб гапини тасдиқлайди. Одамлар унинг гапини эшитиб, Дажжолнинг гапини тасдиқлаяпти, деб ўйлайдилар. Бу фитна бўлади. Сўнгра йўлида давом этиб, Мадинага етиб келади. ( Шаҳарга киришга )унга рухсат берилмайди.
“Бу ўша кишининг ( Муҳаммад С.А.Вни назарда тутиб) шаҳрими ?”-деб сўрайди.
Сўнгра йўлида давом этиб, Шомга етиб келади. Аллоҳ уни Афиқ тепалигида ҳалок қилади.”*
*(Ахмад 5/221, 222)
Самура ибн Жундубнинг хадисида, Набий (С.А.В) шундай дедилар: “Дажжол-чап кўзи ғилай бўлиб, устида ортиқча эт(тери) бўлган ҳолда чиқади. У пес ва моховларни даволайди, ўликларни тирилтиради. Ва (одамларга қарата) “Мен сизларнинг раббингизман” –дейди. Кимда-ким: “Сен менинг раббимсан”-деса, Дажжол фитнасига тушади. Кимки: “ Менинг раббим Аллоҳ азза ва жалла”-деб, ўлгунича шу (эътиқодда) бўлса, унинг фитнасидан қутилиб қолади. Унга фитна ҳам, азоб ҳам бўлмайди. Дажжол ер юзида Аллоҳ ҳоҳлаганича туради. Сўнгра Мағриб томондан, Муҳаммад (С.А.В)ни ва динларини тасдиқ этиб Исо алайҳис салом келади. Бас Дажжолни ўлдиради. Сўнгра қиёмат қоим бўлади.**
**(Ахмад 5/13)
Самура ибн Жундубнинг хадисида. Расулуллоҳ (С.А.В) Даж-жолни эслаб, шундай дедилар: “У чиқган вақтда, ўзини “Аллоҳ” деб даъво қилади. Ким унга имон келтирса, гапини тасдиқлаб эр-гашса, аввал қилган солих амали унга фойда бермайди. Кимда-ким унга кофир бўлса ва “ёлғончи” деса (Аллоҳ хузурида) ўтмишда қилган гуноҳлари туфайли жазоланмайди. Дажжол ер юзига эгалик қилади, фақат Харами шарифга (Макка) ва Байтул-мақдисга кира олмайди. У Байтул-мақдисдаги мўминларни қамал қилади.
Ахмад ибн Ханбал ўз муснадида Жобир ибн Абдуллоҳ (Р.А.) дан қуйидаги хадисни келтиради. “Расулуллоҳ (С.А.В) дедилар:
“ Дажжол, дин заифлашган, илмдан юз ўгирилган вақтда чиқади. У қирқ кечада ер юзини айланиб чиқади. Унинг бир куни бир йилдек (узун), бир куни бир ойдек, яна бир куни бир ҳафтадек бўлади. Қолган кунлари эса, сизларнинг кунингизга ўхшаш. У, икки қулоғининг ўртаси қирқ зироъ келадиган эшагини миниб юради. Одамларга, “Мен сизларнинг раббингизман”-дейди. У ғилайдир, раббингиз ғилай эмас. Икки кўзи ўртасига “кофир” деб ёзилган бўлиб, ўқишни билган ва билмаган ҳар бир мўмин уни ўқий олади. Дажжол, қуруқлик бўлсин, сув бўлсин, ҳамма ерга етиб боради. Фақатгина Мадина ва Маккага киришни Аллоҳ унга харом қилади. Бу шаҳарларнинг эшикларида фаришталар (қўриқлаб) турадилар. Унинг нондан қилинган тоғи бўлади. Унга эргашмаган инсонлар қаттиқ машаққат (очарчилик)да бўладилар. Унинг икки дарёси бўлиб, уларни Дажжолдан кўра мен яхшироқ биламан. Бир дарёсининг номи “жаннат”, бошқасининг номи “дўзах”. У кимни “жаннат” деб номланган дарёга киритса, ҳақиқатда дўзахга кирган бўлади. Кимни “дўзах” деб номланган дарёга киритса, аслида жаннатга кирган бўлади. У билан шайтонлар жўнатилади. Улар одамларга гапирадилар. Дажжол билан жуда катта фитна келади. Осмонга буюрса, инсонлар кўз ўнгида ёмғир ёғади.У бир кишини ўлдиради, кейин инсонлар кўз ўнгида, уни қайта тирилтиради. Сўнгра инсонларга қарата “ Эй инсонлар шунга ўхшаш ишларни фақатгина яратувчи бажара оладику !”-дейди. Одамлар Шомдаги Духон номли тоғга қочадилар. Дажжол йўл босиб, уларнинг олдига келади, уларни қаттиқ қамал қилади ва холдан тойдиради. Сўнгра Исо алайҳис салом тушиб, саҳар вақтида инсонлар олдига келади.
“Эй инсонлар! Бу ёвуз каззобнинг олдига чиқишдан сизларни нима манъ қиляпти ?”- дейди у. Одамлар: ”Бу киши (ақлдан озган шекили)”- дейдилар. Ва олдига бориб қарасалар Исо ибн Марям алайҳис салом эканлиги маълум бўлади. Намозга такбир айтилгач, “(Имомлик қилиш учун) Олдинга ўтинг, эй (Аллоҳнинг руҳи”-дейилади.
У айтади: “Имомингиз марҳамат қилиб (олдинга ўтсин) ва сизларга намоз ўқиб берсин. (Сўнгра) Дажжолнинг олдига чиқадилар. Лаънати каззоб-Дажжол, Исо ибн Марямни кўрган захоти, туз сувда эриганидек эриб кетади. Хаттоки дарахт ва тошлар (тилга кириб) нидо қилади:” Эй Расулуллоҳ (Исо ибн Марям), мана бу ( орқамга беркинган) яҳудий ( Дажжолнинг тобеларидан).” Исо ибн Марям улардан биронтасини қолдирмай, ҳаммасини ҳалок қилади.*
*(Ибн Аби Шайба 15/151)

Дажжолнинг фитналари

Дажжол чиқгач, аввало пайғамбарликни даъво қилади. Кейин ўзини ибодат қилинадиган Аллоҳ деб эълон қилади. Одамларга “ Мен сизларнинг раббингиз эмасманми ?”-дейди. Дажжол бу даъвони қилишдан олдин ғайриоддий ходисалар ёки мўъжизалар рўй беради. Аслида улар, Аллоҳ таоло бандаларини синаш учун юборган фитна-синовлар бўлади. Бу ходисаларни кўриб, мўминнинг имони зиёдалашса, кофир залолатга чуқурроқ ботади. Унга эргашганлар эса халок бўладилар.
Дажжолнинг фитналаридан бири: Аллоҳ таолонинг иродаси билан-ўликларни тирилтириши. Ёш, бақувват бир йигитни чақириб, қиличи билан уни икки бўлакка бўлиб ташлайди. Сўнгра йигитни туришга буюради. Йигит гўё ҳеч нарса бўлмагандек, кулиб, туриб кетади.
Унинг фитналаридан яна бири: У осмонга ёмғир ёғдиришни буюради, бас осмондан ёмғир ёғади. Ерга ўсимлик ундиришни буюради, бас ердан кўкат униб чиқади. Хатто чорва моллар (яйловдан) олдингидан кўра семизроқ ва каттароқ бўлиб, елинлари сутга тўлиб қайтади. Сўнгра одамлар қошига келиб, уларни ўзига ибодат қилишга чақиради. Инсонлар бош тортиб, даъватидан юз ўгирадилар. Шунда ер, гўё унда аввал ўсимлигу-наботот ўсмагандек, харобазорга айланади. Одамлар қўлларида биронта мол-мулклари қолмай қайтадилар. Ер бўшаб, тақир бўлиб қолади. Мол-дунёлар йўқ бўлиб кетади.
Дажжолнинг фитналаридан бири: У харобазорлардан ўтиб кета туриб, унга хазиналарини чиқаришни буюради. Шу захоти хазиналар тўзғиган аридек чиқиб келади.
Унинг фитналаридан яна бири: Дажжол бир кишини чақириб, айтади: “Агар ота-онангни қайта тирилтирсам, менинг худолигимга гувоҳлик берасанми ?”
“Ҳа”- дейди киши. Шунда икки шайтон унга ота ва она суратида кўриниб, “ Эй ўғлим, унга эргашгин, у сенинг раббинг”- дейдилар.
Яна бир фитнаси: Унинг жаннати ва дўзахи бўлади. Аслида дўзахи жаннат ва жаннати эса дўзахдир. Ким унга эргашса, жаннат деб ўйлаган анҳорга киргизади. Лекин у дўзахга кирган бўлади. Кимда-ким унга осий бўлса, “дўзах” деб билган анҳорга отади. Аслида уни жаннатга киргазган бўлади.
Унинг бу фитна ва тузоқларнинг ҳаммаси, ишончли, сахих хадисларда келган. Дажжолнинг ( Аллоҳнинг лаънати бўлсин) кимлиги бизга янада равшан бўлиши учун, шунга ўхшаш фитналар ҳақида хабар берган баъзи хадисларни келтириб ўтамиз.
Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади :
Расулуллоҳ (С.А.В) дедилар:
Дажжол чиқганда, мўминардан бир киши унинг олдига боради. (Йўлда) қуролланган кишилар-Дажжолнинг кишиларига дуч келади. Улар: “ Қаерга боришни қасд қилдинг ?”-деб сўрайдилар. У : “Ўша чиқган киши ( Дажжол) нинг олдига боришни қасд қилдим”-дейди.
- Унинг раббимиз эканига ишонмайсанми ?
- Раббимизда махфийлик йўқ.
- Ўлдиринглар уни.
Баъзилар айтади: “Раббингиз ( яъни Дажжол) ўзи йўғида биронтасини ўлдиришингиздан сизларни қайтармаганмиди?” Бошқалар айтади : “ Юринглар, уни Дажжол олдига олиб борамиз”.
Мўмин киши Дажжолни кўрган захоти “ Эй инсонлар ! Ахир бу Расулуллоҳ (С.А.В) зикр қилган Дажжолку!”-дейди.
Дажжол (одамларига) буюради. Мўмин киши қорни билан ерга ётқизилади.
Дажжол: “Уни ушлаб, бошини ёринглар.”-дейди. Мўмин кишининг орқаси ва қорнига кўп урадилар. Дажжол: “Менинг (худолигимга) имон келтирмайсанми ?”-дейди.
Киши :”Сен каззоб, масихи Дажжолсан”-дейди.
Кейин у мўмин кишининг боши ўртасидан арра билан аралашга буюради. Уни икки оёғи орасигача аралаб, иккига бўлиб юборилади. Сўнгра Дажжол икки бўлакни ўртасига келиб “Тур”-дейди. У аввалгидек расо одам бўлиб ўрнидан туради.
Дажжол: “Энди менга имон келтирарсан ?”
Мўмин киши: “Сенинг (кимлигинг) ҳақида ақлим янада зиёдалашди.”
Сўнгра айтади : “ Эй инсонлар ! Дажжол мендан кейин биронта инсонни, мен каби холатга сола олмайди.”
Дажжол мўмин кишини сўйиш учун ушлайди. Унинг бўйни билан ўмрови ўртасига пичоқ қўяди. Лекин (сўйишга) қодир бўлмайди.
Дажжол мўмин кишининг қўл ва оёғидан ушлаб дарёсига улоқтиради.Одамлар, “Дажжол уни дўзахга улоқтирди”, деб ўйлайдилар. Аслида уни жаннатга ташлаган бўлади.
Расулуллоҳ (С.А.В) айтадилар :
“ Бу (мўмин киши) оламлар раббиси ҳузурида шаҳидларнинг энг улуғидир”.*
*(Муслим 2938. Бухори 3/28)
Бошқа хадисда Расулуллоҳ (С.А.В) шундай дедилар :
“Дажжол келади. Лекин у учун Мадинага кириш харом қилинган бўлади. Мадина яқинидаги гиёҳсиз тақир ерга етиб келади. (Мадинадан) одамларнинг яхшиси ёки яхшиларидан бири унинг олдига чиқиб шундай дейди :
“Гувоҳлик бераманки, сен Расулуллоҳ (С.А.В) хадисларида баён қилган Дажжолсан.”
Дажжол айтади:
“ Агар мен бу (кишини) ўлдирсам ( кейин тирилтирсам), менинг ишим ( яъни худолигим) ҳақида шубҳаланасизларми ?”
Одамлар: “ Йўқ” – дейдилар.
Дажжол уни ўлдириб, сўнгра тирилтиради.
Киши айтади :
“ Аллоҳга қасамки, сен ҳақингда фикрим ҳеч қачон хозирчалик қатъийроқ бўлмаган.
Дажжол уни яна ўлдиришни хохлайди. Лекин Аллоҳ ундан бу қудратни тортиб олади.**
**(Муслим 2943. Бухори 3/28)
Абу Умома ал-Боҳилий шундай дейди:
“Расулуллоҳ (С.А.В) бизга хутба ўқидилар. Хутбаларининг аксарида Дажжол ҳақида гапириб бизни огоҳлантирдилар ва шундай дедилар :
Аллоҳ таоло Одам ( С.А.В) ни яратгандан бери ер юзида Дажжол фитнасидан кўра каттароқ фитна бўлган эмас. Албатта Аллоҳ жўнатган ҳар бир пайғамбар ўз умматини Дажжолдан огоҳлантирган. Мен охирги пайғамбарман, сизлар эса охирги умматсизлар. Шубҳасиз, у сизларга чиқади. У чиқганда, орангизда бўлсам, мен ҳар бир мусулмон учун у билан хужжатлашиб (ғолиб бўламан). Агар мендан кейин чиқса, ҳар ким ўзи хужжатлашади. Аллоҳ менинг ўрнимга, ҳар бир мусулмонга (ёрдам беради). Дажжол Шом билан Ироқ ўртасидаги Хулла деган жойдан чиқади. Ўнг ва чап тарафларни босиб ўтади. Эй Аллоҳнинг бандалари, эй инсонлар, собитқадам бўлинглар. Мендан олдин биронта пайғамбар айтмаган, унинг сифатларини, мен сизларга айтиб бераман. У ишининг бошида “ Мен Аллоҳнинг Набийсиман”-дейди. (Билингларки) мендан кейин набий келмайди. Сўнгра хаддидан ошиб, “Мен сизларнинг раббингизман”-дейди. (Билингларки) ўлмагунингизча раббингизни кўрмайсизлар. У ғилай бўлади. Раббингиз ғилай эмас. Унинг икки кўзи ўртасига “кофир” деган ёзув бўлиб, ўқишни билган ва билмаган ҳар бир мўмин уни ўқий олади. Унинг фитналаридан бири, унинг жаннати ва дўзахи бўлади. Аслида дўзахи жаннат ва жаннати эса дўзахдир. Кимда-ким унинг дўзахига тушиш билан имтихон қилинса, Алоҳдан паноҳ тиласин ва Кахф сурасининг аввалини ўқисин. Олов Иброҳим (алайҳис саломга) салқин ва саломатлик бўлгани каби, Дажжолнинг олови ҳам унга салқин ва саломатлик бўлади. Унинг фитналаридан яна бири,бир аъробийга айтади: “Агар ота-онангни қайта тирилтирсам, Раббинг эканлигимга гувоҳлик берасанми ?”
У:“Ҳа”- дейди .
Унга икки шайтон ота-онаси суратида гавдаланиб, айтадилар :
“Эй ўғлим, унга эргаш. У сенинг раббинг”.
Дажжолнинг фитналаридан яна бири, у бир кишига устун бўлиб, уни ўлдиради. Арра билан уни аралаб, икки бўлакка бўлиб ташлайди. Сўнгра одамларга шундай дейди :
“Қаранглар бандамга. Мен уни хозир қайта тирилтираман. Сўнгра у мендан бошқа раббиси борлигини даъво қилади. Аллоҳ у кишига қайта жон берганда, ёвуз, каззоб унга шундай дейди:
“Раббинг ким ?”
У айтади :
“Раббим Аллоҳдир. Сен Аллоҳнинг душманисан. Сен Дажжолсан. Аллоҳга қасамки, сен ҳақингда фикрим ҳеч қачон бугунчалик қатъийроқ бўлмаган”.*
*(Муслим 2943. Бухори 3/28)
Навос ибн Самъон Килобийдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ (С.А.В) бир куни туш вақтида Дажжолни эсга олдилар, уни камситдилар ва фитнасини катта санадилар. Хатто биз уни хурмозор тарафда, деб гумон қилиб қолдик. Сўнгра шундай дедилар:
“Мен сизларга Дажжол чиқишидан қўрқмайман. Агар у Мен сизларнинг орангизда бўлган вақтимда чиқса, Ўзим ҳар бирингиз учун у билан хужжатлашаман. Агар мен сизларнинг орангиздан кетган вақтимда чиқса, ҳар бир киши ўзи учун хужжатлашади. Аллоҳ менинг ўрнимга, ҳар бир мусулмонга (ёрдам беради).У, сочи жингалак, кўзи узумдек бўртиб чиқган, ёш йигитдир. Мен уни худди Абдул-Уззо ибн Қатанга ўхшатаман. Кимда-ким унга дуч келса, Кахф сурасининг аввалини ўқисин. Дажжол Шом билан Ироқ ўртасидаги Хулла деган жойдан чиқади. У ўнг ва чап тарафларда фасод тарқатади. Эй Аллоҳнинг бандалари, собитқадам бўлинглар”.
Биз сўрадик :
“ Эй Расулуллоҳ ! У ерда қанча туради ?”
“ Қирқ кун. Бир куни бир йилга тенг, яна бир куни бир ойга тенг, яна бир куни бир ҳафтадек, қолган кунлари эса, сизларнинг кунингиз кабидир.”-деб жавоб бердилар.
Биз яна сўрадик:
-“Эй Расулуллоҳ ! Мана шу бир йилга тенг келадиган кунда, бизга бир кунлик (5 махал) намоз кифоя қиладими ?”
-“Йўқ. Ўзингиз белгилаб (ўқийверинглар.)”-деб айтдилар.
-“Эй Расулуллоҳ ! Ер юзида у қандай тезликда ҳаракат қилади”-сўрадик биз.
Расулуллоҳ (С.А.В) жавоб бердилар:
- Шамол ҳайдаётган ёмғирли (булутга) ўхшайди.У бир қавмга келиб, даъват қилади. Улар унга иймон келтириб, даъватини қабул қиладилар. Шунда у осмонга буюради, бас ёмғир ёғади. Ерга буюрса кўкат ундиради. Одамларниг чорва ҳайвонлари кечқурун (яйловдан) катталашиб, елинлари сутга тўлиб, биқинлари семириб қайтади. Сўнгра бошқа қавмга келиб даъват қилади. Улар Дажжолнинг сўзини рад қиладилар. Дажжол улардан юз ўгириб кетганда, ерлар хосилсиз бўлиб, қўлларидаги молу-дунёларидан бирон нарса қолмайди. У хазиналар ( кўмилган) жойдан ўтаётиб, “ хазиналарингни чиқар”-дейди. Хазинаю-дафиналар, асаларилар она арига эргашганидек унинг ортидан эргашиб юрадилар.
Сўнгра барваста, ёш йигитни чақиради, уни қиличи билан уриб, ўқ етиб борадиган масофасигача бўлакка бўлиб ташлайди. Сўнгра йигитни чақиради. Йигит юзи ёришиб ( гўё ҳеч нарса бўлмагандек) кулиб келади. Дажжол шу холатда турганда, Аллоҳ Масих ибн Марямни жўнатади. У Дамашқнинг шарқидаги оқ минора ёнига, сариқ кийим кийган, қўлини икки фариштанинг қанотларига қўйган холда тушади. Исо ибн Марям бошини эгса сув томади. Агар кўтарса маржондек терлар оқади. Унинг нафаси етган кофир ўлмасдан қолмайди. Нафаси эса кўзи етган жойгача етади. У Дажжолни қидиради. Ниҳоят Лудда дарвозаси ёнида топиб, уни ўлдиради. Сўнгра Исо алайҳис-салом, Аллоҳ Дажжолдан сақлаган қавмнинг олдига боради. Улардан қўрқув ва машақатни кетказиб, жаннатдаги даражалари ҳақида гапириб беради. Холат шундай бўлиб турганда Аллоҳ таоло Исо алайҳис-саломга ваҳий қилади : “ Мен, уларга қарши жанг қилишга биронтасининг қудрати етмайдиган бандаларимни чиқардим. Бандаларимни Тур тоғига (олиб чиқиб) сақлагин”.Аллоҳ Яъжуж-Маъжужни жўнатади.
“Яъжуж ва Маъжуж (тўғони) очилиб, улар ҳар бир тепаликдан оқиб келадилар. (“Анбиё” 96) .
Уларнинг аввалгилари Табария кўлидан ўтиб, унинг сувини ичиб қўядилар. Охиргилари ўтаётганда, “Бу ерда олдин сув бор эди”-деб айтадилар. Исо пайғамбар ва унинг асхоблари қамал қилинади. Хаттоки улардан бирига хўкизнинг боши, бугунги кундаги сизларнинг юз динорингиздан афзал бўлади.(яъни, қаттиқ очарчилик бўлади) Исо пайғамбар ва унинг асхоблари дуо-илтижо қиладилар. Шунда Аллоҳ таоло Яъжуж ва Маъжуж бўйнига “нағаф” *(Нағаф- туя ва қўйларнинг бурнига тушадиган қурт ) қуртини туширади. Улар бир одам ўлимидек, ҳаммалари ўлиб битадилар. Сўнгра Исо пайғамбар ва унинг асхоблари ерга тушадилар. Бир қарич ҳам бўш ер топа олмайдилар. Ҳамма ёқни Яъжуж ва Маъжуж жасади ва бадбўй ҳиди босиб кетган бўлади. Исо ва асхоблари яна дуо-илтижо қиладилар. Аллоҳ ёмғир ёғдиради. Ёмғир, тошли уй бўлсин, жунли уй бўлсин, ҳаммасига тушади. Ерни ювиб, ойнадек (силлиқ ва покиза) қилиб қўяди.
Сўнгра ерга айтилади :
“ Меваларингни ундир, баракангни қайтар”. Ўша вақтда бир гуруҳ (одамлар) бир дона хурмони еб ( тўядилар) ва унинг шоҳи остида ҳаммалари сояланадилар. Аллоҳ таоло сутга барака беради. Хаттоки бир хомиладор туянинг (сути) бир гуруҳ одамга кифоя қилади. Хомиладор сигирнинг (сути) бир қабиланинг одамларига етади. Хомиладор қўйнинг (сути) бир уруғ аҳлига етарли бўлади. Улар шундай холатда эканликларида Аллоҳ хушбўй шамолни жўнатади. У одамларнинг қўлтиқлари остидан эсиб ўтади. Шу билан Аллоҳ ҳар бир мўмин ва муслимнинг жонини олади. (Ер юзида) фақат ёмон одамлар қолади. Улар эшаклар каби, ошкора аёллар билан яқинлик қиладилар. Уларнинг устига қиёмат қоим бўлади.
Бошқа ривоятда : Яъжуж-Маъжужнинг “ аввал бу ерда кўл бўлар эди”-деган сўзидан кейин, қуйидаги жумла келган. “ Сўнгра йўлларида давом этадилар. Ниҳоят “Хамар” деган тоғга етиб келадилар. У Байтул-Мақдисдаги тоғдир.
Улар айтадилар :
“Ердагиларнинг ҳаммасини ўлдириб бўлдик. Келинглар, осмондагиларни ҳам ўлдирамиз. Улар осмонга қарата ўқ ота бошлайдилар. Аллоҳ ўқларини қизил қонга бўялган холда ўзларига қайтаради.
Термизий “жомеъ” китобида юқоридаги хадисни, санадларини боғлаб келтирган.
“Аллоҳ таоло Яъжуж ва Маъжужни халок қилгач, бўйинлари туя бўйни каби йўғон қушларни жўнатади. Улар Яъжуж ва Маъжужнинг жасадларини чуқур ўрага олиб бориб ташлайдилар.”
Термизийдан бошқалар : “Қушлар Яъжуж ва Маъжужнинг жасадларини Мухаййалга олиб бориб ташлайди”,деб. ривоят қилганлар, (Мухаййал-кун чиқар тарафдаги денгиз).
“ Мусулмонлар Яъжуж ва Маъжуждан қолган ўқ-ёйларни етти йилгача оловда ёқадилар.”*
*(Термизи 2166. Муслим 5228)


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Mohigul77Дата: Пайшанба, 11.03.2010, 22:55 | Сообщение # 3
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline
Мўминга хушхабар

Дажжолнинг сийрати қўрқув ва ҳадикни пайдо қилади. Ҳа, унинг фитналарига алданиш, гуруҳига қўшилиб қолиш, дўзахига кириш ва ниҳоят унинг тобелари қаторида халок бўлиш қўрқувини пайдо қилади.
Расулуллоҳ ( С.А.В) умматларини Дажжолдан аниқ ва равшан қилиб огоҳлантирдилар. Биз бу хадисларнинг баъзисини хукмингизга ҳавола қилдик.
Шу сабабли, Дажжол зикр қилинганда мўмин киши, огоҳ бўлиши ва хадиксираши табий. Лекин ворид бўлган умумий хадислардан, Набиймиз (С.А.В) нинг умматларига меҳрибонликларини, улар учун ташвишланишларини ва уларнинг нажот топишига қанчалар иштиёқманд эканликларини билиб оламиз.
“ Мен сизлар устингизга Дажжол чиқишидан қўрқмайман. У чиқганда, орангизда бўлсам, мен сизлар учун у билан хужжатлашиб (ғолиб) бўламан. Агар у мендан кейин чиқса, ҳар бир киши ўзи учун хужжатлашади. Аллоҳ, менинг ўрнимга ҳар бир мусулмонни (ҳимоя қилади.)”
Бу сўзлар ҳар бир мўминга қалб оромини ва хотиржамликни бахш этади. Дажжол ҳақиқий мўминга зарар бера олмаслигига мана бу хадисни келтирамиз. Бу хадис эса, унга янада кўпроқ хотиржамликни келтиради.
Хузайфадан ривоят қилинади:Расулуллоҳ (САВ) дедилар:
“ Баьзиларингиз (томонидан содир бўладиган) фитна, Дажжол фитнасидан кўра менга хавфлироқ, биронта фитна, ҳоҳ кичик бўлсин, ҳоҳ катта, Дажжол фитнаси олдида арзимас бўлиб қолади. Кимда-ким олдинги фитналардан нажот топган бўлса, Дажжол фитнасидан ҳам қутулиб қолади. Аллоҳга қасамки у мусулмонга зарар бера олмайди. Унинг икки кўзи ўртасига “кофир” деб ёзилгандир.”*
*(Ахмад 5/389)
Имом Қуртубий айтади:
Агар сўрасаларки : “ Нима учун хадисда “Дажжол мусулмонга зарар бера олмайди.”-деб айтиляпти. Ахир Мадинадан унинг олдига чиқган кишини, арра билан икки бўлакка ажратиб, ўлдирадику. Бу зарар, бўлиб ҳам, энг катта зарар эмасми ? Биз шундай жавоб берамиз :” Хадисдан бу мақсад кўзланмаган. Балки хадиснинг маъноси-хақиқий мусулмон, Дажжолни белгиларидан танигани учун, Дажжол уни фитнага солиб, динидан чиқара олмайди. Кимнинг имони заиф бўлса, Дажжол қўлида содир бўладиган ғайриоддий ишларни кўриб, алданади ва унга эргашади.
Валлоҳу аълам**
**(Қуртубийнинг “Тезкира” китобидан)

Масих (Исо) Масих (Дажжол)ни ўлдиради

Хадисда келдики :
... Сўнгра Исо алайҳис салом ерга тушади. Сахар вақтида инсонлар олдига келиб шундай дейди :
“Эй инсонлар! Бу жирканч, каззобнинг олдига чиқишдан сизларни нима тўсяпти ?” Одамлар: ”Бу киши (ақлдан озган шекили)”- дейдилар. Ва бориб қарасалар Исо ибн Марям эканлигини кўрадилар. Намозга такбир айтилади. “Эй (Аллоҳнинг) Руҳи (имомлик қилиш учун) олдинги сафга ўтинг”-дейилади.
Исо айтади: “Имомингиз марҳамат қилиб (олдинга сафга ўтсин) ва сизларга намоз ўқиб берсин.”
Бомдод намозини ўқиб бўлишгач, ҳаммалари Дажжолнинг олдига чиқадилар. Каззоб Дажжол Исони кўрган заҳоти туз сувда эриганидек эрий бошлайди. Хаттоки дарахт ва тошлар (тилга кириб) нидо қилади: ”Эй Рухуллоҳ, бу (орқамга беркиб олган) яҳудий (Дажжол тобеларидан).” Исо Дажжол тобеларидан биронтасини қолдирмай ҳалок қилади.*
*(Ахмад 3/367)
Аввалги сахифаларда, Исо ибн Марямнининг тушиши ва Дажолнинг қатл этиши баён қилинган эди.
Абу Умома ал-Баҳилий ривоят қилган хадисда, “ Расулуллоҳ (С.А.В) Дажжол ҳақида зикр қилган вақтларида, Абу Аскарнинг қизи Умму Шурайк сўрайди :
“ Эй Расулуллоҳ ! (Ўша вақтда) араблар қаерда бўлади ?
Расулуллоҳ (С.А.В) жавоб бердилар: ”Улар жуда оз бўлади. Аксар қисми Байтул –Мақдисда бўлиб, Имомлари солиҳ киши бўлади. Одамларга бомдод намозини ўқиб бериш учун олдинги (сафга) ўтмоқчи бўлганида, уларнинг олдига Исо ибн Марям алайҳис-салом тушади. Исо одамларга (имом бўлиб) намоз ўқиб бериш учун, имом орқага чекинади. Исо алайҳис-салом унинг елкасига қўлини қўйиб шундай дейди:
“ Олдинги (сафга) ўтгин ва (одамларга имом бўлиб) бергин. Чунки сен учун (намозга) такбир айтилди.” У одамларга имом бўлиб намоз ўқийди. Намоз тугагач Исо алайҳис-салом айтади :
“ Эшикларни очинглар”. Бас эшиклар очилади. Ташқарида Дажжол, етмиш минг Бани Исроил яҳудийлари билан турган бўлиб, ҳаммаси, яланғочланган қилич ва аслаҳалар билан қуролланган бўлади. Дажжол Исони кўрган заҳоти сувда эриган туздек эрийди ва орқасига қоча бошлайди. Исо унга қарата :
“ Мен сенга бир зарба беришим керак. Менинг зарбамдан қочиб, қутула олмайсан”-дейди.
Исо Дажжолга Дамашқни шарқидаги “Луд” дарвозасида етиб олади ва унга зарба бериб, ўлдиради.Аллоҳ Дажжол тобелари бўлган-яҳудларни мағлуб этади. Улар биронта тош ёки дарахт ёхуд хайвоннинг орқасига яширинсалар, у тилга кириб, гапиради:
“Эй Аллоҳнинг бандаси ! Мана бу яҳудий (Дажжолнинг тобеларидан). Кел уни ўлдир. Фақтгина “ғарқада”*( Бақлажонлар оиласига мансуб бўлиб, баландлиги 1 метрдан 3 метргача бўлади) деган дарахт гапирмайди. Чунки у яҳудийлар дарахтидир.
Расулуллоҳ (С.А.В) шундай дедилар :
“Исонинг (ер юзида) туриши қирқ йил бўлади. Бир йили, (ҳозирги) ярим йилга тенг. Яна бир йили (ҳозирги) бир ой каби. Бир ойи бир ҳафтадек. Охирги куни учқундек бўлиб, бирингиз Мадинанинг бир эшигидан иккинчи эшигига боргунча кеч кириб қолади”.
“ Эй Расулуллоҳ ! Биз бу қисқа кунларда намозни қандай ўқиймиз”-деб сўралди.
“(Дажжол чиқган) ўша узун кунларда қилганингиз каби вақтни белгилаб, сўнгра намоз ўқийверинглар.”-деб жавоб бердилар.
Расулуллоҳ (С.А.В) яна шундай дедилар:
“ Исо алайҳис-салом, умматим ичида адолатли хакам ва одил имом бўлиб туради. Хочни синдиради, чўчқани сўяди (яъни ўлдириб юборади), жизъяни* (мусулмонлар ҳимоясида яшайдиган аҳли китоблар тўлайдиган тўлов) бекор қилади, (яъни аҳли китоб, исломни қабул қилади) садақани тарк қилади, қўй ва туяларнинг закотини олишга ҳаракат қилинмайди. (чунки садақа ва закотни ҳеч ким олмайди) нафрат ва адоват кўтарилиб кетади. Захарли жониворларнинг захари йўқолади. Хаттоки ёш бола илоннинг инига қўл суқса ҳам, илон уни чақмайди. Қиз бола шерга нарса суқса ҳам, шер зарар бермайди. Бўри худди итлардек қўйларни (қўриқлайди.) Идиш сувга тўлганидек, ер юзи тинчликка тўлади. Одамларнинг гапи бир хил бўлиб, фақат Аллоҳга ибодат қилинади. Уруш оловлари сўнади. Қурайш ўз мулкини қайтариб олади. Ер кумуш тоғорага ўхшаб, Одам алайҳис-салом даври (ўсимликларидек, катта) ўсимликлар ундиради. Хаттоки бир неча нафар киши бир бош узум устига жамланиб (ейишганда), узум уларни тўйдиради. Яна бир нечта одам анор (ейиш учун) тўпланадилар. Анор уларга етарли бўлади. Хўкиз шунча ва шунча пул баҳосида бўлади. От бир неча танга бўлади”. Савол берилди:
- “ Эй Расулуллоҳ ! Нима учун отлар арзон бўлади”
- “ Чунки, улар уруш учун минилмайди. (яъни уруш бўлмайди)”
- “ Эй Расулуллоҳ ! Хўкизлар нима учун қиммат бўлади.”
- “ Чунки улар билан ер ҳайдалади.
Расулуллоҳ (С.А.В) сўзларида давом этиб, шундай дедилар :
“Дажжол чиқишидан олдин уч йил қаҳатчилик бўлиб, одамлар қаттиқ очарчиликда қоладилар. Биринчи йил Аллоҳ осмонга ёмғирнинг учдан бирини ушлаб қолишини, ерга эса ўсимлигининг учдан бирини ушлаб қолишини буюради. Иккинчи йили келганда,Аллоҳ осмонга ёмғирнинг учдан иккисини, ерга ҳам ўсимлигининг учдан иккисини ушлаб қолишини буюради. Учинчи йили Аллоҳ осмонга бир қатра ҳам ёмғир ёғдирмаслигини буюради. Бир томчи ёмғир ҳам тушмайди. Ерга, ўсимлик ундирмасликни буюради. Ерда бир дона кўкат ҳам ўсмайди. Биронта уй ҳайвони ва ёввойи ҳайвон қолмай ҳалок бўлади. Аллоҳ ҳоҳлагани бундан мустасно.” Шу вақт савол берилди.
- “ Одамлар ўша замонда қандай ҳаёт кечирадилар ?”
Расулуллоҳ ( С.А.В) жавоб бердилар :
“Таҳлил, такбир, тасбиҳ, тахмид . Мана шулар, одамларга овқат ўрнига ўтади”.*
*(Ибн Можа 4077)
Бу хадиснинг қиймати ва аҳамияти ҳақида Ибн Можа шундай дейди :
“Абу Хасан Тананисдан эшитдим. У Абдурахмон ал-Мухарибийдан ушбу сўзларни эшитган экан: “Бу хадисни, муаллимлар, мактаб ўқувчиларига ўргатишлари лозим”.
Раббимиз тақдир қилган ишларни бажариш учун, Исо алайҳис-саломнинг ер юзига тушиши, киши чин имон келтириши лозим бўлган ҳақиқатлардан биридир. Буни сахих, мутовотир хадислар эътироф қилган. Биз ушбу хадисларни баъзиларини айтиб ўтдик.
Муслим ва Ибн Можа Абу Ҳурайра (Р.А)дан ривоят қилган хадисда, Расулуллоҳ ( С.А.В) шундай дедилар:
“ Ибн Марям адолатли хакам бўлиб ер юзига тушади. Хочни синдириб, чўчқани ўлдиради, жизъяни бекор қилади, туялар ташлаб қўйилади ва уларнинг закотини олишга ҳаракат қилинмайди. Нафрат, адоват ва хасад кўтарилиб кетади. Одамлар молидан садақа бериш учун бошқаларни чақирадилар. Лекин биронта одам ҳам садақа олмайди.”**
**(Муслим 155)
Абу Ҳурайрадан ривоят қилинган бошқа хадис
Расулуллоҳ ( С.А.В) айтдилар:
“ Исо ибн Марям сизлар орангизга тушганда , имомингиз ўзингиздан бўлса нима қиласизлар ?”
Бошқа хадисда :
“Ўзингиздан бўлган кишини имом қилса...”
Лафзи хусусида Ибн Абу Зиъб :” бунинг маъноси нималигини биласизларми ?”-деб сўради.
“Ўзинг айтиб берақол” –дейилди.
У жавоб берди: “Рабингизнинг китоби ва набийингизнинг суннатига биноан имомлик қилса”- деган маънодир.
Бир хадисда Набий (С.А.В) шундай дедилар ?
“ Нафсим қўлида бўлган Зотга қасамки, Исо Ибн Марям Равходаги тепаликда хаж ёки умра ёҳуд иккисини адо қилиш учун “лаббайка”ни айтади.

Исо Масих ер юзида қанча (муддат) туради

Исо алайҳис-саломнинг ер юзига тушгандан кейин, қанча муддат туриши хақида турли хил ривоятлар келган.
Тўғри, Унинг ер юзида қанча туришлигини белгилаб берган хадислар бор. Уларнинг баъзисида, Исо ер юзида йигирма тўрт йил туриши айилган. Лекин текширилган сахих хадислар, уни ер юзида етти йил туришини эътироф этади.
Абдуллоҳ ибн Амр ривоят қилган хадисда:
“... Сўнгра одамлар етти йил турадилар. (Бу вақт мобайнида) икки киши бир-бири билан жанжаллашмайди. Кейин Аллоҳ Шом тарафдан совуқ шамол юборади.”*
*(Муслим ривояти)

Исонинг ер юзига тушиши янги рисолат эмас

Исо алайҳис-салом охир замонда, ер юзига янги рисолат (шариат) олиб тушмайди. Пайғамбаримиз Мухаммад (С.А.В)-набийларнинг охиргиси. Аллоҳ таоло Ахзоб сурасида “ Набийларнинг охиргиси”-деб айтган. Расулуллоҳ (С.А.В) : “Мендан кейин пайғамбар бўлмайди”-деб айтганлар. Расулуллоҳ (С.А.В) яна :”Мен кузатувчиман”-деб айтганлар. Яъни “Мен пайғамбарларнинг охиргиси ва кузатувчисиман” дегани.
Шунингдек У зот Умар ибн Хаттобга шундай деганлар:
“Агар Мусо тирик бўлганда, фақат менга эргашишлик унга дуруст бўларди.”
Балки Исо алайҳис-саломнинг тушиши, охирги пайғамбар бўлган Мухаммад (С.А.В)дан олдин ўтган пайғамбарнинг келишидир. Лекин у бошқа пайғамбар каби Мухаммад алайҳис саломнинг шариатига эргашади.
“Эсланг (эй аҳли китоб). Аллоҳ барча пайғамбарлардан : “ Мен сизларга қандай Китоб ва Хикмат бермайин, кейин сизларнинг пайғамбарлигингизни тасдиқ этувчи бир пайғамбар (яъни Мухаммад алайҳис салом) келгач, албатта унга имон келтирурсиз ва ёрдам берурсиз”, деб аҳд-паймон олгач, уларга : “Мана шу аҳд-памонимни иқрор бўлиб қабул қилдингизми ?”- деди. У пайғамбарлар : “Иқрормиз”, деб жавоб қилишгач, Аллоҳ айтди : “ Гувоҳ бўлингиз ! Мен ҳам сизлар билан гувоҳ бўлгувчиларданман. (“Оли-имрон” 81)
Жобир ибн Абдуллоҳ айтади : Расулуллоҳ (С.А.В) шундай деганларини эшитдим. “ Умматимдан бир тоифаси қиёмат кунига қадар ҳақ устида курашадилар. Шу вақт Исо ибн Марям алайҳис-салоту вас-салом тушгач, амирлари айтади:
“ Кел ( эй Исо). Бизга (имомлик қилиб) намоз ўқиб бер.)
Исо айтади :
“ Йўқ. Аллоҳнинг бу умматга кўрсатган фазлу-карами туфайли, сизлар бир-бирингизга амирсиз.”*
*(Муслим ривояти)
Имом Қуртубий айтади:
“ Исо алайҳис-салом шариати Мухаммадияни эътироф этиб, уни янгилаб тушади. Чунки, у шариатларнинг охиргиси. Шунингдек Мухаммад (С.А.В) ҳам расулларнинг охиргиси. Исо адолатли хакам бўлиб тушади. Демак, у имом ҳам, қози ҳам, муфтий ҳам эмас. Балки мусулмонларнинг ўша вақтдаги султони бўлади. У вақтга келиб, Аллоҳ илмни кўтарган, одамлар шариатдан беҳабар бўлиб қолган бўладилар. Исо алайҳис-салом ерга тушишидан олдин, Аллоҳ таолонинг амри билан, одамлар ўртасида хукм қилиши, ўзи эса амал қилиши учун, шариат илмидан етарли миқдорда эгаллаган бўлади. Мўминлар Исо атрофида жамланиб, ўзлари устидан хакам бўлишини сўрайдилар. Чунки Исодан бошқа биронтаси бу ишга ярамайди. Шариат хукмини бекор қилиш эса мумкин эмас. Чунки ер юзида Аллоҳ, Аллоҳ деб айтилар экан қиёмат бўлмайди. Демакки шариат хукмлари амалда бўлади...
Шу ерда савол туғилади :
“ Нима учун Исо олдинроқ эмас, айнан шу вақт ер юзига тушади ?”
Келинг, саволга жавоб бериш учун, сўзни яна Қуртубийга берсак.
Имом Қуртубий айтади :
“ Биз бу саволга 3 хил жавоб берамиз :
Биринчи жавоб :
Яҳудийлар аввал-бошида Исо алайҳис-саломни ўлдириб, осмоқчи бўлдилар. Лекин воқеалар, Аллоҳ таоло китобида баён қилиб берган тарзда содир бўлди. Улар доимо Исони ўлдирганликларини даъво қилганлар. Шунингдек сеҳргарлик ва бошқа ярамас ишларни унга нисбат берганлар. Шунинг учун Аллоҳ уларга хорлик кийимини кийдирди. Айниқса Аллоҳ исломни азиз қилиб, байроғини юқори кўтарган вақтдан бошлаб, улар учун ер юзининг биронта қисмида на салтанат, на қувват, ва на обрў-эътибор қолди. Қиёмат яқинлашиб, энг кучли бўлган Дажжол чиққунига қадар шундай бўлади. У чиқгач биринчи бўлиб, Бани Исроил яҳудлари унга байъат беради. Шу билан улар гўёки мусулмонлардан ўч оладилар. Дажжолнинг тобелари шу ҳолатда бўлиб турган вақларида, Аллоҳ, улар “ ўлдирганмиз”, деб юрган кишини- Исони туширади ва уларга ва бошқа мунофиқ, фосиқларга унинг тирик эканлигини кўрсатади. Худоликни даъво қилаётган раислари ва йўлбошчилари устидан уни ғолиб қилади. Дажжолнинг аскарлари бўлмиш Бани Исроил яҳудларини ҳам Исо ва у билан бирга бўлган мўминлар қўли билан мағлуб қилади. Ўша куни қочишга жой топа олмайдилар. Агар улардан бири дарахт, тош ёки девор ортига яширинса, улар тилга кириб, нидо қиладилар:
“Эй Рухуллоҳ ! Бу ерда (менинг орқамда, Дажжолнинг тобеларидан бўлган) яҳудий бор” Хатто Исо унинг тепасига келганда, ёки исломни қабул қилади, ёки ўлдирилади. Бошқа миллатдаги кофирларнинг тақдири ҳам шундай бўлади. Ер юзида биронта кофир қолмагунча иш шу тахлит давом этади.
Иккинчи жавоб:
Исо алайҳис-салом ер юзига тушишининг сабаби, Дажжолни ўлдириш эмас, балки, ажалининг яқинлашгани учундир. Чунки Исо ибн Марям ҳозир тирик, Аллоҳ уни ўз хузурига кўтарган. Тупроқдан яралган махлуқ самода ўлиши мумкин эмас.
Аллоҳ таоло айтади: “Биз сизларни (ердан) яратдик, яна унга қайтарурмиз ва (қиёмат куни) сизларни яна бир бор ундан чиқарурмиз.”
(“Тоҳа” 55)
Аллоҳ таоло Исони ерга тушириб, биринчи марта уни ерга дафн қилади. Яқиндаги кишилар уни кўради, узоқдагилар у ҳақда эшитади. Сўнг унинг жонини олади. Мўминлар Исони дафнга тайёрлаб, намозини ўқийдилар. Кейин аждодлари бўлмиш пайғамбарлар дафн қилинган жой- “Муқаддас ер”га дафн қилинади. Қиёматда ҳам улар билан бирга қайта турғазилади. Исонинг ер юзига туширилишининг сабаби шу. Лекин унинг тушиши Дажжолнинг Луд дарвозасига етиб келган вақтига тўғри келиб қолади. Бу тўғридаги хадислар айтиб ўтилди.
Дажжолнинг фитнаси, худоликни даъво қилиш даражасига етади. Мўминлардан биронтасига уни ўлдириш насиб этмайди. Шунинг учун Исо унга юзланишга ва ўлдиришга ҳақли бўлади. Чунки Исо ибн Марям, Аллоҳ Ўз рисолатини етказиш учун танлаган, китобини нозил қилган, уни ва онасини оят-аломат қилган пайғамбарлардандир. Демак Исонинг ер юзига тушиш сабаби мана шу, айнан Дажжолни ўлдириш эмас. Валлоҳу аълам.
Учинчи жавоб :
Исо Инжилда Мухаммад (С.А.В) умматларининг фазилатини топган
“Мана шу уларнинг тавротдаги мисолларидир. Уларнинг Инжилдаги мисоллари эса...” (“Фатх” 29)
Сўнгра Аллоҳдан ўзини Мухаммаднинг умматидан қилишини сўраб дуо қилган, осмонга кўтарди.Охир замонда ислом динидан, яьни, Мухаммад (С.А.В) нинг динидан унитилганларини янгилаш учун Аллоҳ уни ерга туширади. Исонинг тушиши Дажжолнинг чиқишига тўғри келиб қолади ва уни ўлдиради.
Исонинг тушиши, одамлар фитнага дучор бўлган, Дажжолга қарши жанг қилиш ҳар бир мусулмонга фарз бўлган вақтга тўғри келади. Исо ҳам мусулмонлардан бири бўлгани учун, бошқаларга фарз бўлган нарса, унга ҳам фарз бўлади. У ҳам Мухаммад (С.А.В) тобеларидан бўлгани учун жангга киради ва одамлар кўз ўнгида Дажжолни ўлдиради.
Исонинг қаерга дафн қилиниши хусусида ҳар-хил гаплар бор. Халимий : “ Муқаддас ерга”, деб айтса, бошқалар, “Набийимиз Мухаммад (С.А.В) билан бирга дафн қилинади”, дейдилар. Валлоҳу аълам.”

Дажжолнинг чиқшига имон келтириш хақдир

Дажжолнинг чиқиши, қиёмат аломатларидан эканлиги ҳақ. Бу, аҳли сунна, аҳли фиқҳ ва аҳли хадисларнинг мазҳабидир. Дажжолнинг чиқишини фақат Хаворижлар инкор қиладилар. Лекин биз-аҳли сунна вал-жамоа, Дажжолнинг чиқишини кўзимиз билан кўрамизми, йўқми барибир имон келтирамиз. Чунки бу ҳақда бизга тўғри сўз Мухаммад (С.А.В) хабар берганлар. Набийимиз гўёки кўзлари билан кўриб тургандек, уни бизга таърифладилар, айбу-нуқсонларини очиб бердилар. Аввало пайғамбарликни даъво қилиб, сўнгра худоликни даъво қилишини ҳам хабар бердилар. Расулуллоҳ (С.А.В) пасткаш Дажжолнинг кимлигини бизга изохлаб ва огоҳлантириб шундай дедилар: “Албатта Аллоҳ ғилай эмас. Унинг кўзи ўртасида “кофир” деган ёзув бўлиб, уни, ўқишни биладиган , ёки билмайдиган ҳар бир мусулмон ўқий олади.”
Дажжол худоликни даъво қилган вақтда, мўминлар “Сенинг ёмонлигингдан, Аллоҳдан паноҳ сўраймиз”, дейдилар. Ўқишни биладиган ёки билмайдиган мўмин борки, унинг икки кўзи ўртасидаги “кофир” деган сўзни ўқиши ҳам ғайриоддий нарса бўлиб, Парвардигорнинг мўмин бандаларига берган неъматларидандир... Субҳаналлоҳ...
Кофир эса ўқишни билиши ёки билмаслигидан қатъий назар, жоҳиллиги, кофирлиги ва ғафлатдалиги учун, бу ёзувни ўқий олмайди. Шунингдек кофир, Дажжолнинг иллат, нуқсонларини пайқамайди. Унинг ожизлигини, яратувчи эмас, балки махлуқ эканлигини кўриб турса ҳам, уни илоҳ деб билади ва ибодат қилади. Мана шулар, Набийимиз Мухаммад (С.А.В) хабар берган, ғайб ишларини тасдиқлашдаги аҳли сунна вал-жамоанинг тутган йўлидир. Биз бу хабарларга ишонамиз ва бу воқеаларнинг содир бўлишига гувоҳлик берамиз.

Дажжол хозир қаерда?

Дажжолнинг тарихи, асрлар ва замонлар янгиланиши билан янгиланиб турувчи қадимий тарихдир.
Шубҳасиз, у малъундир. Барча пайғамбарлар уни лаънатлаган.
“Ҳар бир набий ўз умматини Дажжолдан огоҳлантирган”.
Бухорий ривоят қилган хадисда, Набий (С.А.В) шундай дедилар:
“Мен сизларни Дажжолдан огоҳлантираман. Ҳар бир Набий ўз қавмини ундан огоҳлантирган. Нух ҳам қавмини ундан огоҳлантирган. Лекин мен сизларга, у ҳақда биронта пайғамбар қавмига айтмаган сўзни айтаман. Билиб қўйинлар, Дажжол ғилайдир. Аллоҳ ғилай эмас.”
Абу Умома ривоят қилган хадисда Пайғамбаримиз Мухаммад (С.А.В) одамларга нидо қилиб, шундай дедилар:
“Эй инсонлар! Аллоҳ, Одам зурриётини яратгандан бери, ер юзида Дажжол фитнасидан кўра каттароқ фитна бўлмаган . Аллоҳ азза ва жалла биронта набийни юборган бўлса, албатта у умматини Дажжолдан огоҳлантирган. Мен набийларнинг сўнгисиман. Сизлар энг сўнги умматсиз. Шубҳасиз, у сизларга чиқади. Агар у, мен орангизда бўлган вақтда чиқса, мен ўзим ҳар бир мусулмон учун у билан хужжатлашиб (ғолиб чиқаман). Агар у, мендан кейин чиқса, ҳар бир киши ўзи учун хужжатлашади. Аллоҳ менинг ўрнимга, ҳар бир мусулмонга ёрдам беради...”*
*(Ибн Можа ривояти)
Шубҳасиз, Дажжол узоқ замондан бери мавжуд. Уламоларнинг эҳтимолий гапларига кўра, у Мусо алаҳис-салом даврида ҳам тирик бўлган.**
**(Мухаммад Исо Довуднинг “ Ал-хуйутул-хафия” китобидан)
Аллоҳ таоло башариятни, унинг ёмонлик ва мусибатларидан қутқариш учун Исо алаҳис-саломни ер юзига туширгунча, у мавжуд ва тирик бўлади.
Дажжолнинг бундай узоқ умр кўришининг сири, қуйидагича бўлиши мумкин. Дажжол, ёмонлик, фитна, залолат ва макр-хийла жиҳатидан Иблисга ўхшайди. Аллоҳ таоло Иблис ва унинг ёрдамчиларига қиёматга қадар яшамоқ учун мухлат берганидек, Дажжолга ҳам қиёматга қадар тирик қолишга рухсат берган. Зеро Дажжол бутпараслар пушту-паноҳи, сигирга сиғинувчиларнинг йўлбошчисидир.
Имом Ахмад муснадларида, Набий (С.А.В) дан шундай хадис ривоят қилинган :
Дажжолнинг ота-онаси ўттиз йил фарзанд кўрмайдилар. Сўнгра уларда ҳаммага зарар берувчи , манфати оз, ғилай фарзанд дунёга келади. Унинг кўзи ухласа ҳам қалби ухламайди”.
Ривоят қилинишича, саҳобалардан бири, кимсасиз оролда, занжирбанд этилган Дажжол билан учрашган. Бу ажойиб ва ғаройиб учрашувдан Дажжолнинг чиқиши билан бошланажак катта фитнадан олдин, унинг аҳволи қандай эканлигини билишимиз мумкин. Дажжол билан сахобанинг ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдан, унинг дунёда рўй бераётган баъзи воқеаларни, ҳаттоки Мухаммад (С.А.В) нинг пайғамбар бўлиши ва Мадинага ҳижрат қилишидан ҳам хабардор эканлиги маълум бўлади.
Келинг, Расулуллоҳ (С.А.В) бизга хабар берган, бу таъсирли учрашув ҳақидаги хадисга қулоқ тутайлик.
Имом Муслим “Сахих” китобида қуйидаги хадисни келтирган :
Омир ибн Шурахбил Шаъбий Заххок ибн Қайснинг синглиси, аввалги мухожир аёллардан бўлган Фотима бинти Қайсдан сўради : “Бошқа бировдан эмас, айнан Расулуллоҳ (С.А.В) нинг ўзидан эшитган биронта хадис айтиб берсангиз”.
Фотима :” Майли, хохласанг, айтиб бераман”
Омир :”Ҳа, албатта, айтиб беринг”.
Фотима қиссасини шундай бошлади:
Ибн Муғийрага турмушга чиқган эдим. У ўша вақтдаги Қурайш йигитларининг энг яхшиларидан эди. Эрим Расулуллоҳ (С.А.В) билан бўлган бир жиҳодда жароҳатланди. (сўнг мени талоқ қилди) Мен бева қолдим. Шунда бир неча саҳобалар билан бирга Абдурахмон ибн Авф менга совчи бўлиб келди. Шу вақтда Расулуллоҳ (С.А.В), озод қилган қуллари, Усома ибн Зайдга (турмушга чиқишни сўраб) совчи бўлиб келиб қолдилар. Мен илгари, Расулуллоҳнинг (С.А.В): “Ким мени яхши кўрса, Усомани ҳам яхши кўрсин”, деганларини эшитган эдим. Шунинг учун Расулуллоҳ (С.А.В) менга таклиф қилганларида, “Ўзингиз ҳоҳлаган кишига турмушга бераверинг”, дедим.
Расулуллоҳ: ”Ундай бўлса, Умму Шарикнинг уйига кўчиб ўтгин”-дедилар. Умму Шарик, ансорий аёлларнинг бадавлати бўлиб, Аллоҳ йўлида жуда кўп инфоқ-эҳсон қилар, кўпчилик унинг уйига меҳмон бўлиб тушар эди.
Мен :” Хўп бўлади”-дедим.
Расулуллоҳ : “Йўқ. Ундай қилмай қўяқол. Умму Шарик, меҳмони бисёр аёлдир. Рўмолинг тушиб кетиши ёки этагинг кўтарилиб, оёғинг очилиб қолиши, натижада (ўша ердаги) кишилар, сен ҳоҳламаган ҳолда баданингга кўзи тушиб қолишини истамайман. Яхшиси, амакингнинг ўғли Абдуллоҳ ибн Умар ибн Умму Мактумнинг уйига борақол”. (У қурайшнинг Бани Фиҳр қабиласидан бўлиб, мен унинг уруғидан эдим)
Мен, унинг уйига кўчиб ўтдим. Идда муддати тугаган куни, Расулуллоҳнинг муаззинлари “жамоат намозига (келинглар)”-деб нидо қилаётганини эшитдим.
Масжидга чиқиб Расулуллоҳ (С.А.В) билан бирга намоз ўқидим. Мен эркакларнинг охирги сафидан кейинги, аёллар сафида эдим. Расулуллоҳ (С.А.В) намозни ўқиб бўлгач, кулиб, минбарга чиқдилар ва “ҳеч бир инсон жойини тарк этмасин”, деб айтдилар. Сўнгра : “ Биласизларми, нима учун сизларни (бу ерга) йиғдим ?”-деб сўрадилар, ул зот. Одамлар : “Аллоҳ ва Расули билгувчироқ”. Расулуллоҳ :” Аллоҳга қасамки, Мен сизларни ихтиёрий равишда йиғмадим, қўрқанимдан ҳам эмас (яъни, беҳудага йиғмадим). Тўплаганимнинг сабаби, Тамим ад-Дорий* (Улуғ сахобалардан Ҳижратнинг 9-йили исломни қабул этиб, 40-йили вафот топган. Исломдан аввал Фаластинда яшаган. Христиан рохиби бўлган) насроний киши эди. У келиб менга байъат берди ва исломни қабул қилди. Сўнгра Масихи Дажжол хақида бир воқеани сўзлаб берди. Унинг гаплари, мен сизларга айтган хабарга тўла мос келяпти. Унинг менга айтишича, у Лахм ва Жузом қабиласидан 30 киши билан кемага минибдилар. Тўлқин уларни денгизда бир ойгача (ҳас-чўпдек) ўйнаган. Ниҳоят улар кун ботар тарафда, бир орол олдида лангар ташлаганлар. Қайиқларга ўтириб, қирғоқ томон сузганлар ва оролга қадам қўйганлар. Уларнинг олдига юнглари ўсиб кетган жонвор келган. Юнгининг кўплигидан олди қайси, орқаси қайси, била олмабдилар.
“Ҳолинга вой, кимсан ўзи ?”-деб сўрабдилар.
“Мен Жассосаман”. (маъноси : жосус)-жавоб берибди, у.
“Нима дегани, у Жассоса ?”-сўрабдилар яна.
Махлуқ айтибди : “Эй қавм, ибодатхонадаги анави кишининг (олдига) юринглар. Чунки у, сизларнинг хабарингизга муштоқ”.
Тамим ад-Дорий айтади :
“Махлуқ бизга, ибодатхонадаги кишини таърифлаб берган эди, бу махлуқ, шайтон эмасмикан”, деб чўчидик. Тез юриб, ибодатхонага кирдик. Қарасак, икки қўли бўйнига боғланган, тиззасидан тўпиғигача темир билан кишанланган жуда бахайбат инсонни кўрдик. Биз ундан сўрадик :
“Холинга вой бўлсин, сен кимсан ?”
У айтди :
“ Менинг хабаримни билдингиз. Менга хабар берингларчи, сизлар кимсиз ?”
Биз айтдик :
“ Биз араблармиз. Кемага минган эдик. (Сафаримиз) денгизда довул бўлган вақтга тўғри келиб қолди. Тўлқин бизни бир ойгача (ҳас-чўпдек) ўйнади. Сўнгра мана бу орол яқинига лангар ташладик. Қайиқларга ўтириб (қирғоқ томон суздик) ва оролга чиқдик. Шу вақт, юнгининг кўплигидан на олди ва на орқаси билинадиган, юнгдар жонивор олдимизга келди. “Ҳолинга вой, кимсан ўзи ?”-деб сўрадик. У:“Мен Жассосаман”, деди. Биз “Жассоса нима дегани ?”-деб сўрадик яна. У айтди : “Ибодатхонадаги анави кишининг (олдига) боринглар.У сизларнинг хабарингизга муштоқ”.
Биз сенинг олдинга тез юриб келдик. Махлуқдан, шайтон эмасмикан”, деб чўчидик. Бахайбат киши сўради : “ Байсон* (Фаластингдаги қадимий шахар)хурмозори ҳақида менга хабар беринглар ?”
Биз айтдик : “Унинг нимаси ҳақида сўраяпсан ?”
У :” Унинг хурмолари ҳақида сўраяпман. Мева беряптими ?”
Биз :” Ҳа”
У:” Яқинда, у мева бермай қўяди. Энди менга Табария кўли** (Байтул-Мақдис ёнидаги кўл) ҳақида хабар беринглар.
Биз: “Унинг нимаси ҳақида сўраяпсан ?”
У :” Унда сув кўпми ?”
Биз :” Ҳа. Унинг суви кўп.”
У : Кўлнинг суви (оз муддатдан кейин) қурий бошлайди. Энди менга, Зуғар булоғи*** (Шомни ғарб томонида жойлашган шаҳар) ҳақида хабар беринглар.
Биз: “Унинг нимаси ҳақида сўраяпсан ?”
У :” Булоқ суви борми ? Одамлар экинларини, булоқ суви билан суғоряптими ?”
Биз :” Ҳа. Булоқнинг суви кўп. Аҳоли ҳам экинларини булоқ суви билан суғоряпти.”
У :” Омиларнинг пайғамбари ҳақида менга хабар берингларчи ? У нима ишлар қилди ?”
Биз :” У Маккадан чиқди ва Ясриб (Мадина)га кўчиб ўтди.”
У :”Араблар, унга қарши жанг қилдиларми ?”
Биз :” Ҳа”
У :” У, араблар билан қандай (йўл тутди) ?”
Биз унга :”Пайғамбар, атрофдаги араблардан ғолиб келди. Оқибатда ҳаммалари унга бўйинсундилар”, деб жавоб бердик.
У :”Шундай бўлдими ?”
Биз :” Ҳа”
У :” Албатта, араблар унга итоат қилсалар, ўзлари учун яхши бўлади. Энди мен сизларга ўзим ҳақимда хабар бераман. Мен Масихи-Дажжолман. Яқинда менга чиқиш учун рухсат берилади ва мен чиқаман. Мен ер юзини қирқ кеча -кундуз ичида айланиб чиқаман.Макка ва Таййибадан ташқари биронта қишлоқ, шаҳарни қолдирмай, кираман. Бу икки шаҳарга (кириш) менга харом қилинган. Улардан бирига кирмоқчи бўлсам, бир фаришта, қўлида яланғочланган қилич билан пешвоз чиқиб, мени (йўлимни) тўсади. Макка ва Таййибанинг ҳар бир тепалигида фаришталар, уларнинг худудини қўриқлаб туради.”
(Хадис ровийси) Фотима бинти Қайс айтади :
Расулуллоҳ (С.А.В) асолари билан минбарларига ишора қилиб, “Таййиба, мана шу бўлади, Таййиба, мана шу бўлади”, деб (Мадинани назарда тутиб) айтдилар.
Кейин шундай дедилар :
“Огоҳ бўлинглар, Мен сизларга, бу ҳақда хабар берган эдимми?
Одамлар : “Ҳа”, деб жавоб бердилар.
Расулуллоҳ айтдилар : “ Мен сизларга, Дажжол ҳақида, Макка ва Мадина ҳақида айтган гапларим, Тамимнинг хабарига тўлиқ мос келиши, мени ажаблантирди. Билиб қўйинглар, Дажжол Шом ёки Яман денгизида. Йўқ, у машриқ тарафдан (чиқади) Ҳа, у машриқдан (келади), машриқдан (келади). “Қўллари билан машриққа ишора қилдилар. Мен Расулуллоҳдан мана шу сўзларни ёдимда сақлаб қолганман”-деди Фотима бинти Қайс.*
*(Муслим 5235)
Эътиборли жойи шундаки, Дажжолнинг номи Қуръонда очиқ-ойдин келмаган. Ҳақиқатда, нима учун у зикр қилинмаган ? Албатта бу мулоҳазада жон бор. Лекин Аллоҳ, Дажжолни эътиборга олмагани, унинг ишини назар-писанд қилмагани учун, бу пасткашнинг номини Қуръони Каримда зикр қилмаслиги, эҳтимол, мўминларнинг қалбига хотиржамлик бахш этар. Чунки, у ҳақиқатда заиф, ҳақир ва алдоқчи. У “Мен, ибодатга лоиқ илоҳман”,деб одамларни алдайди.
Ибн Касир айтади :
“ Дажжол, ўзи даъво қилаётган рубубият мақомига нисбатан нуқсони аниқ ва равшандар. Дажжолнинг Қуръонда зикр қилинмаслиги, мўмин бандаларга имонни, Аллоҳ ва расулига таслим бўлишни зиёда қилишини билгани учун, Аллоҳ уни зикр қилмади, каломида номини айтмади.*
*(Ибн Касир “Фитналар ва жанглар” китобидан)
Қуръон Дажжолни ошкора зикр қилмади, балки унга ишора қилиб ўтди. Бағавийнинг тафсирида,
“Шак-шубҳасиз осмонлар ва ерни яратиш инсонларни яратишдан каттароқ (иш)дир. Лекин кўп одамлар билмайдилар” (“Ғофир” 57)
Оятининг шархида имом Бағавий айтади :
“Оятдаги инсонлардан мурод Дажжолдир. Бу “озчилик ўрнига кўпчиликни ишлатиш” қоидасидир.
Баъзилар “Аллоҳ таолонинг ушбу оятида ҳам Дажжолга ишора қилинган”, дейишади.
“Парвардигорингизнинг айирим оят-аломатлари келадиган кунда эса илгари имон келтирмаган ёки имонида яхшилик касб қилмаган бирон жонга (энди келтирган имони) фойда бермас...”
(“Анъом” 158)
Бу оятни, Расулуллоҳ (С.А.В) нинг қуйидаги хадислари шархлайди.
“ Агар учта оят-аломат чиқса, илгари имон келтирмаган ёки имонида яхшилик касб қилмаган бирон жонга (энди келтирган имони) фойда бермас. Улар-Дажжол, ер хайвони ва қуёшнинг мағрибдан ёки ботар томонидан чиқиши”.**
**(Термизи Абу Ҳурайрадан ривоят қилган)
Яна Ибн Касир айтади :
“Дажжол улуҳиятни даъво қилгани сабабли, Аллоҳ уни камситиб, Қуръонда исмини ошкора зикр қилмади. Унинг иши оламлар раббиси наздида эслашга арзимайди. Унинг даъвосини ҳикоя қилиш энг ҳақир ва кичик нарсадир.”***
***(Ибн Касир “Фитналар ва жанглар” китобидан)

Биз эса, Набиймиз (С.А.В) ўз хадиси шарифларида, Дажжолнинг чиқишини таъкидлаганларига, унинг фитнасидан огоҳлантирганларига ишора қилиб ўтмоқчимиз. Зеро Расулуллоҳ (С.А.В) намозларининг охирида, ташаҳуддан кейин, Дажжолнинг ёмонлигидан паноҳ тилашни доимий одат қилганларининг ўзи бизга кифоя қилади.
Оиша (Р.А) дан ривоят қилинади :
Расулуллоҳ (С.А.В) шундай деб дуо қилар эдилар :
“ Аллоҳим ! Мен Сендан, дангасаликдан, қариб қартайишдан, гуноҳдан, қарздор бўлишдан қабр фитнаси ва қабр азобидан, дўзах фитнаси ва дўзах азобидан ва бойлик фитнасининг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. Мен Сендан яна фақирлик фитнасидан паноҳ беришингни, Масихи Дажжол фитнасидан паноҳ беришингни сўрайман. Аллоҳим ! менинг хатоларимни сув, қор ва дўл билан ювгин. Оқ кийим кирдан тозалангани каби қалбимни ҳам хатолардан тозалагин. Машриқ билан Мағрибни узоқлаштирганинг каби, мен билан хатоларим орасини ҳам узоқлаштиргин.”*
*( Бешовлари Оиша (Р.А) дан ривоят қилганлар)


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Mohigul77Дата: Пайшанба, 11.03.2010, 22:56 | Сообщение # 4
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline
Хулоса

Дажжол, барча пайғамбарлар тилга олган ғайб хақиқатларидан бири бўлиб, унинг суврати бизга маълум. У, китобимиз саҳифаларида келтирилган сахих хадисларда сифатланган. Шубҳасиз, Дажжол катта имкониятларга эга бўлади. Хаттоки, у ўз замонасининг илғор технологиясидан ҳам фойдаланади. Албатта унинг даврига келиб технология янада ривожланиб, тараққий этган бўлади.
Баъзиларнинг айтишига кўра, ўн тўққизинчи асрга келиб фанга маълум бўлган “Учар ликопчалар”ни бошқараётганлар ҳам Масихи Дажжолнинг лашкарлари эмиш. Учар ликопчалар эса, хадисларда баён қилинган, Дажжолнинг тез юрар улови эмиш. Албатта, булар далил хужжатга асосланмаган гаплар холос. Лекин, қандай восита билан бўлишидан қатъий назар, у ғайриоддий тезлик билан ҳаракатланиши хадисларда ворид бўлган.
Сахобалар Расулуллоҳ (С.А.В) дан :
“Дажжолнинг тезлиги қандай”, деб сўраганларида, у зот шундай жавоб бердилар.
“ Ер унга, қўчқорнинг териси ўралгандек ўралади. (яъни узоғи қисқа бўлади)”
Бошқа хадисда :
“ Унинг тезлиги, шамол ҳайдаётган ёмғир кабидир”, дейилган.
Навос ибн Самъон ривоят қилган хадисда :
“ Эй Расулуллоҳ , унинг ердаги тезлиги қандай ?”-деб сўрадик.
“Шамол ҳайдаётган ёмғир каби”-деб жавоб бердилар.
Хадиснинг шархловчилари шундай дейдилар :
Хадисдаги “ Ёмғир” сўзидан аслида булут назарда тутилган. Шунга биноан хадиснинг маъноси қуйидагича бўлади.
“ У ер юзида, кучли шамол ҳайдаётган булут каби харакат қилади”.
Эҳтимол, Дажжолнинг тезлигини булутга ўхшатиш замирида, унинг, табиатга Аллоҳ тарафидан берилган кучлардан фойдаланиши мумкинлигини билдирар.
Термизий ривоят қилган хадисда, Расулуллоҳ (С.А.В) шундай дедилар :
“ Дажжолга, юзлари тери қопланган совутга ўхшаш қавмлар эргашади”.
Яъни улар жангларда, кўпинча, душман зарбасидан сақловчи дубулға кийиб оладилар.
Шунингдек шарқий Осиё ҳалқларининг юзлари япалоқ, ёноқлари совутга ўхшаб бўртиб чиқган. Улар хозирги кунда тез суратларда ривожланиб бормоқдалар. Бу тараққиёт эса дабдаба, исроф ва турли хил маъсиятларнинг илдиз отишига сабаб бўляпти. Зеро Дажжолнинг чиқиши ҳам мана шундай фасоднинг кенг тарқалиш вақтига тўғри келади.
Аллоҳ таоло айтади:“... ҳатто ер чирой олиб, ясан-тусан қилганида ва ернинг аҳли унинг устида кучли-қудратлимиз, деб ўйлай бошлаганида, ерга кечаси ё кундузи Бизнинг фармонимиз келиб, Биз уни гўё куни-кеча обод бўлмаганидек вайронага айлантириб қўюрмиз...” (“Юнус” 24)
Нима бўлишидан қатъий назар, Дажжолнинг лашкари мағлубиятга учраганда, Исо Масих уни ўлдирмоқчи бўлганда унга куч-қудрати ҳам фойда бермай қолади.
Муҳими, Дажжолнинг чиқиши қиёматнинг катта аломатларидан бири эканлиги ва бу аломат кўхна дунёнинг умри ниҳоясига етаётганининг даракчиси эканлигини билишимиздир. Албатта бу босқич билан қиёмат қоим бўлиши орасида ўнлаб, балки юзлаб йиллар ўтиши мумкин.
Сўзимизнинг ниҳоясида суюкли Набийимиз Мухаммад (С.А.В), каззоб Дажжолга қарши бизга берган қурол билан қуролланишимиз қолди холос.
Набий (С.А.В) шундай дедилар :
“ Сизлардан биронта киши Дажжолга йўлиқса, унга Каҳф сурасиниг аввалини ўқисин.”*
*(Термизи 4/518)
Ҳазрати саййидимиз яна шундай дедилар :
“ Сизлардан биронта киши Дажжолга дуч келса, унинг юзига тупирсин ва Каҳф сурасиниг аввалини ўқисин.”**
** (Таборони 38794)
Аллоҳдан, Масихи Дажжол фитнасидан паноҳ беришини сўраймиз. Тавфиқ Аллоҳдан. Набийимиз Мухаммадга, саҳобаларига ва оила-аъзоларига Аллоҳнинг раҳмати ва саломи бўлсин.

Доктор : Отиф Ламоза.

www.muslimaat.uz saytidan olindi!


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Форум » Дилимизда Ислом » Ислом » Дажжол ҳақида нима биласиз?
  • Страница 1 из 1
  • 1
Поиск:

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010