tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Сайтимз хакида фикрингиз
Барча жавоблар: 344


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------






[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Форум » Аёллар учун » Пазандачилик » Жазоир таомлари
Жазоир таомлари
Mohigul77Дата: Пайшанба, 11.03.2010, 23:19 | Сообщение # 1
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline

ЯХНА ГАЗАКЛАР

Қаймоқли бодринг салати
Бодрингларнинг пўсти арчилиб, паррак қилиб тўғралади ва туз сепиб 20 дақиқа қолдирилади. Сўнгра ажралган сувини тўкиб, совуқсувда чайиб олинади. Суви селгигач салат идишга солинади ва устидан суюлтирилган қаймоқ қуйилади. Тайёр салат 2 соат совуқжойда тургандан сўнг дастурхонга тортилади.
5 та бодринг, ЮОгқаймоқ, туз.

Булғор қалампири ва зайтун ёғидан салат
Қизил булғор қалампири писта кўмир олови устида (ёки жуда иссиқ духовкада ёки қопқоқли товада) пишириб оли-нади. Ун'жг уруғи тозаланиб, майдароқ қилиб тўғралади. Сўнгра эзилади. Булғор қалампири эзилганда пюрега айланиб кетмаслиги керак. Устига туз солиб, оз-оздан зайтун ёғидан қуйиб аралаштирилади.
Салатни эзмасдан ҳам тайёрласа бўлади. Бунинг учун булғор қалампири жуда майда қилиб тўғралади. Салатга пўсти тозаланиб, майда тўғралиб қовурилган помидор ҳам солиш мумкин.
1 кг булғор қалампири, 3 ош қошиқ зайтун ёғи, туз.

Қовурилган булғор қалампири ва помидордан салат
Бутун булғор қалампири ва помидор бироз қовурилиб, пўсти ва уруғлари тозаланади. Кейин улар санчқи ёрдамида эзилиб, устига туз ва зайтун ёғи солинади.
500 г булгор қалампири, 1 дона гармдори, 3 та помидор, туз ва зайтун ёғи.

Саримсоқли анчоуслар
Агар анчоуслар (майда денгиз балиғи ва унинг консерваси) тузланган бўлса улар совуқ сувда ивитилади ва суякларидан тозаланади. Балиқлар бир неча марта ювилгач, майда бўлакларга бўлинади. Бошқа бир идишда майда тўғралган саримсоқ, петрушка, зайтун ёғи ва лимон шарбати яхшилаб аралаштирилади ва майдаланган балиқлар устига солинади.
Мазкур газакни сельд, салака ва килька балиқлари ёки уларнинг консервасидан ҳам тайёрласа бўлади.
500 г анчоус, 1 бош саримсоқ, петрушка, 1 дона лимон ва 3 ош қошиқ зайтун ёғи.

Соусли жигар
Жигар йирик бўлакларга бўлинади, устига туз ва озгина мурч сепиб, қизиб турган ёғда 10 дақиқа қовурилади.
1 дона қалампирга майдаланган саримсоқ, туз, қора мурч солиб аралаштирилади, устидан ўсимлик ёғи қуйилиб, алоҳида қозончага солинади ва 10 дақиқа давомида қовурилади. Устидан 0,5 литр сув, янчилган булғор қалампири қўшиб қайнатилади. Соус қайнаб чиққач, унга қовурилган жигар солинади ва қозоннинг қопқоғи маҳкам беркитилиб, ўртача оловда 30 дақиқа димланади. Жигар пишиб соус қуюлгач, устига сирка солинади.
Қўй жигари, бир бош саримсоқ, 1 дона гармдори, 1 чой қошикдан туз, янчилган булғор қалампири, қора мурч, зира, 4 ош қошиқ ўсимлик ёғи, 2 ош қошиқ сирка, қиздирилган ўсимлик ёғи.

ИССИҚ ГАЗАКЛАР

Гўшт ва пишлоқли ўрамалар
Пишлоқнинг бир қисми қирғичдан ўтказилади, қолгани юпқа қилиб кесилади. Қиймаланган гўшт ва қирғичдан ўтказилган пишлоқаралаштирилади, унга майдаланган петрушка, зираворлар ва туз қўшилиб, масаллиқ 1 ош қошиқсариёғда қовуриб олинади.
Д'юл қотирмаларига (улар қаттиқ хамирдан тайёрланади. Тузли сувга қорилган хамирдан ёнғокдек зувалачалар ясапади ва юпқа қилиб ёйилиб, қиздирилган мис идишда қотириб олинади) 1 ош қошикдан тайёр қийма солиниб, усти кесилган пишлоқбилан ёпилади, четлари қайрилади ва тамаки ўрагандек ўралади. Хамирли ўрамапар қизиб турган ёғда қовуриб олинади. Иссиқлигида лимон бўлакчалари билан дастурхонга тортилади.
300 г қийма, 100 г пишлоқ, 1 бош пиёз, бироз янчилган булғор қалампири ва долчин, сариёғ, петрушка, туз ва 12 та д'юл қотирмаси.

Гўштли турта
Эланган ун идишга солинади, ўртасига ўсимлик ёғи ва эритилган сариёғ куйилади. Тухум, туз, бироз сув солиниб юмшоқ хамир қорилади. Хамир зувалаланиб, тиндириб қўйилади.
Начинка тайёрлаш учун қийма гўштга тўғралган пиёз, петрушка, туз, зираворлар қўшиб, сариёғда қовуриб олинади. Тухум кўпиртирилиб, омлет тайёрланади.
Хамир 4 бўлакка бўлиниб, юпқа қилиб ёйилади. Тунука това ёғланиб, 2 қават хамир ўртаси ёғланиб қўйилади ва устига гўштли қийма солинади. Устидан тайёр омлет ёпилиб, қирғичдан ўтказилган пишлоқсепилади. Қолган хамирларнинг бири устидан ёпилиб ёғланади, устидан иккинчиси қўйилиб, четлари бирлаштирилади ва устига тухум оқи сурилади. Ўртача қиздирилган печда 20 дақиқа давомида пиширилади. Таом дастурхонга иссиғида тортилади.
300 г қийма, 1 бош пиёз, петрушка, сариёғ, бир чимдим мурч ва долчин, 4 та тухум, 2 ош қошиқ пишлоқ.
Хамир учун: 3 стакан ун, 100 г ўсимлик ёғи, 100 г сариёғ, тухум, туз, сув.

Исмалоқли турта
Қиздирилган сирли идишга 1 ош қошиқ сариёғ, майдаланган исмалоқ, туз, зираворлар солиб, суви буғланиб кетгунча димланади. Тунука това ёғланиб, 2-3 та д'юл қотирмалари терилади ва устига исмалоқсолинади. Устидан кўпиртирилган тухум қуйилиб, 2-3 та қотирма билан ёпилади. Туртанингустига сариёғ сурилади ва иссиқ духовкада тобига келтирилади.
1 кг исмалоқ, 4 та тухум, 50 г сариёғ, туз, бир чимдим қора мурч, зира, 6 та д'юл қотирмаси.

Исмалоқ ва пишлоқли хубизет
Гўштли туртаники каби хамир тайёрланади. Хамир сариёғ билан ёғланиб бироз ёйилади ва духовкада 10 дақиқа давомида пишириб олинади.
Тухум қаймоқ билан кўпиртирилади. Ийланган тухум туз, қора мурч, қирғичдан ўтказилган пишлоқ, исмалоқва петрушка билан аралаштирилиб начинка тайёрланади.
Хамирнинг ўртаси чуқур қилиниб, ўша жойга начинка солинади ва духовкада аввал баланд, сўнгра паст оловда 30 дақиқа давомида пиширилади.
150 г исмалоқ, 2 ош қошиқ майдаланган петрушка, 250 г пишлоқ, 2 та тухум, 50 г қаймоқ, туз, янчилган қора мурч, хамиртуруш ёки истеъмол содаси.

Помидор ва булғорили Кука-бурека
Эланган унга туз, эритилган ёғ солиб қўл билан яхшилаб аралаштирилиб ўртача қаттиқликда хамир қорилади. Хамир қайишқоқ бўлиши учун озгина сув қўшиб юбориш керак. Хамирдан кичик зувалачалар ясалади ва бироз тиндирилади.
Пиёз тозаланиб юпқа қилиб тўғралади, помидорнинг пўсти ва уруғлари олиб ташланиб йирик қилиб кесилади. Иккаласи ўсимлик ёғида бироз қовурилгач, туз ва бир стакан сув солиб паст оловда димланади. Қизил булғор қалампири уруғидан тозаланиб, майда тўғралади ва димланаётган помидорга қўшиб, димлаш давом эттирилади. Суви тўлиқ буғлангандан кейин оловдан олиниб совитилади.
Тинган хамир ёйилиб 20 смли квадратлар кесилади. Кесилган квадратларнинг ичига начинкадан солиб, иккала томони қайрилиб, ёпиштирилади. Ярим ой шаклига келтириш учун хамирнинг ортиқча қисми кесиб ташланади.
Улар ёғланган листга терилиб, устига тухум сариғи сури-лади ва духовкада ўртача оловда пиширилади.
3 дона пиёз, 2 та булғор қалампири, 2 та помидор, туз, мурч, ўсимлик ёғи.
Хамир учун: 3 стакан ун, 0,5 стакан эритилган ёғ, туз, сув.

Помидор, қалампир ва саримсоқли қуймоқ
Помидор 1-2 дақиқа қайноқ сувга солиб олинади, пўсти тозаланиб, майда тўғралади. Майдаланган саримсоқ ўсимлик ёғида бироз қовурилгач, устидан помидор ва бутун қалампир солинади, туз ва зира қўшилиб қовуриш давом эттирилади. Помидор пишгандан сўнг ийланган тухум қўшилиб, яна 4-5 дақиқа қовурилади.
4 та тухум, ўсимлик ёғи, саримсоқ, 1 дона кичикроқ қалампир, 4 та помидор, туз, зира.

Саримсоқ ва петрушкали қуймоқ
Майда тўғралган саримсоқ ва петрушкага туз ва зираворлар қўшилиб, сариёғда бироз қовурилади. Унга яна озгина сариёғ ва ийланган тухум солинади. Тухум тайёр бўлгач, қуймоқ труба шаклида ўралади.
8 та тухум, 6 та саримсоқ бўлаги, 1 ош қошиқ майдаланган петрушка, туз, мурч, 40 г сариёғ.

БАЛИҚЛИ ТАОМЛАР

Қовурилган сардинлар
Саримсоқэзилиб, туз, гармдори, қора мурч ва зира билан аралаштирилади. Балиқ бўлаклари олдин ушбу аралашмага, кейин унга беланиб, қизиб турган ёғда қовурилади. Ортиб қолган ун ва аралашмадан хамир тайёрланиб, кичкина узмалар ясалади ва улар ҳам ёғда қовуриб олинади. Тайёр таом лимон бўлаклари билан бирга дастурхонга тортилади.
1 кг сардин, бир бош саримсоқ, 1 дона гармдори, 1 та лимон, ун, ўсимлик ёғи, туз, зира, мурч.

Аччиқ соусли қовурилган балиқ
Тозаланган баликлар унга беланиб, яхши қизиган ёғда қизартириб қовурилади ва қоғоз салфеткада қуритилади.
Соус тайёрлаш учун эзилган саримсоқ ва гармдори, туз, мурч, зира, янчилган қизил булғори, ўсимлик ёғи ва ярим стакан сув керак бўлади. Барча масаллиқлар аралаштирилиб, 15 дақиқа паст оловда қайнатилади. Балиқни устига тайёр соусдан солинади. Таом иссиғида ёки совуқ ҳолда берилади.
1 кг майда балиқ, саримсоқ, туз, мурч, зира, 1 дона аччиқ гармдори, бир қошиқ янчилган қизил булғори, ун, ўсимлик ёғи.

Томат соуси билан димланган балиқ
Балиқнинг боши олиниб, биқини тилимланади, унга беланиб паст оловда қовуриб олинади.
Идишга майдаланган саримсоқ, пиёз, помидор, томат пастаси, туз, мурч, лавр япроғи, аджика (гўштга кўшиладиган аччиқ таъмга эга зиравор), тошчўп ва янчилган қизил булғори солинади. Устига ярим литр сув қуйилади ва паст оловда қайнатил^б, қуюқ соус тайёрланади. Балиқ бўлакларининг бир қисми товага жойлаштирилади, устидан соус қуйилади ва қолган балиқлар ҳам устидан терилади. Таом қиздирилган духовкада 20 дақиқа давомида пиширилади.
1 та йирик балиқ, 2 та помидор, 5 та саримсоқдонаси, аджика, 3 ош қошиқ томат пастаси, 1 ош қошиқ янчилган қизил булғори, тошчўп новдаси, 1 дона пиёз, мурч, туз, ун ва ўсимлик ёғи.

Жазоирча скумбрия қайласи
Қизил булғори майда тўғралади ва ўсимлик ёғида қовурилиб димланади.
Балиқнинг ичак-чавоғи тозаланиб ичига туз, зираворлар ва димланган булғор қалампири солинади. Балиқ противенга жойлаштирилиб, устига майда тўғраб димланган помидор сурилади, янчилган булғори ва толқон уни сепилади. Устидан ўсимлик ёғи қуйилади ва яхши қиздирилган духовкада пиши-рилади. Тайёр бўлгач, балиқнинг усти лимон ва петрушка билан безатилади.
1 кг скумбрия, 2 та булғор қалампири, 500 г помидор, 60 г қотрилган нон толқони, 1 та лимон, петрушка, туз, мурч.

ШЎРВАЛАР

Ясмиқли шўрва
Йирик қилиб тўғралган гўшт сирли идишга солиниб, устига қирғичдан чиқарилган пиёз сепилади. Устидан бир ош қошиқ эритилган ёғ, туз, мурч, долчин ва ярим стакан сув солиниб, 10 дақиқа димлаб пиширилади. Кейин яна сув қуйилиб, 30 дақиқа қайнатилади. Ясмиқ яхшилаб ювилади ва 10 дақиқа қайноқсувда ивитилади. Ивиган ясмиқ дуршлаг билан олиниб, қайнаб турган шўрвага солинади. Гуруч ёки оқланган тариқҳам солиниб, яна 10 дақиқача қайнатилади.
Майдаланган петрушкага лимон шарбати, бир қошиқча эритилган ёғ қўшиб, бироз димланади. Шўрвага тайёр бўлган аралашма қўшилади ва олов ўчирилади. Таом лимон шарбати билан иссиғида тортилади.
300 гмол гўшти, 300 гясмиқ, 1 пиёз, туз, мурч, долчин, ёғ, озгина гуруч ёки тариқ, петрушка, лимон.

Нўхатли шўрва
Гўшт йирик тўғралиб қозонга солинади. Устидан пиёз, туз, зира, долчин, ёғ ва бир стакан сув солиниб, оловга қўйилади ва 10 дақиқа димланади. Сўнгра устидан керагича сув қуйилиб қайнатилади.
Олдиндан қайнатиб пиширилган нўхат эзилиб, пюре тайёр-ланади. Шўрванинг гўшти пишгач, унга нўхат пюреси қўшилади.
300 г мол гўшти, 500гнўхат, пиёз, ёғ, туз, мурч, долчин, петрушка.

Сабзавотли шўрва
Картошка, сабзи ва шолғом тозаланиб, паррак қилиб тўғрапади. Кашнич, салатбарги, помидор майда тўғралиб, барча масаллиқлар қозонга солинади ва устидан 1,5 л сув қуйилади. Қозон оловга қўйилади ва 30 дақиқа қайнатилади. Шўрва пишгач, ичидаги сабзавотлар ёғоч қошиқ билан эзилади. Унга туз, мурч ва сариёғ қўшилиб, яна 10 дақиқа қайнатилади.
4 га картошка, 4дона сабзи, 1 дона шолғом, кашнич, салат барги, 1 дона помидор, ёғ, туз, мурч.

Сутли шўрва
Майда тўғралган пиёзга туз ва мурч солиниб, қизаргунча қовурилади. Устидан сув билан сут қуйилади ва қайнатиш учун оловга қўйилади. Шўрва қайнаб чиққач, вермишел солиниб, яна 10 дақиқа қайнатилади.
Таом дастурхонга мурч сепиб тортилади.
1 дона пиёз, озгина вермишел, ёғ, мурч, туз, 0,5 л сут, 0,5 л сув.

Ловияли шўрва
Ловия бир неча марта ювилади ва катта идишга солинади. Устидан сув қуйилади, унга саримсоқ ва гармдори солиниб 1 соат давомида милтиллатиб қайнатилади. Пишгандан сўнг ловия эзилади, қайтадан шўрвага солиниб устидан туз, мурч, сариёғ, зира қўшилади ва яна қайнатилади. Шўрвага озгина вермишел ҳам қўшиб юборилади. Шўрва косаларга сузилади ва устига майдаланган кашнич уруғи сепилади. Таом дастурхонга алоҳида идишларда сирка ёки лимон шарбати билан тортилади.
1 кг оқ ловия, бир бош саримсоқ, 1 дона гармдори, 50 г сариёғ, озгина вермишел, туз, мурч, сирка, кашнич уруғи.

Мдешта-манний ёрмасидан шўрва
Гўшт қиймалагичдан чиқарилган помидор эзилган саримсоқ, қалампир, ялпиз, янчилган қизил булғори, туз ва бир қошиқ сув билан аралаштирилиб, ўсимлик ёғи солинган чўян қозонда димланади. Помидор тайёр бўлгач устидан бир литрча сув қуйилиб, манний ёрмаси солинади ва қайнатилади. Ёрма тагига олиб кетмаслиги учун вақти-вақти билан ковлаб турилади.
4-5 дона помидор, саримсоқ, ялпиз, бир дона қалампир, янчилган қизил булғори, бир стакан ёрма, 50 г ўсимлик ёғи.

ПАРРАНДА ГЎШТИДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН ТАОМЛАР

Буғда пиширилган товуқ
Товуқ гўштига туз ва зираворлар сурилиб, олиб қўйилади, Чуқур сирли идишга дуршлаг ўрнатилиб, сув солинади ва оловга қўйилади. Дуршлаг сувга ботмаслиги керак. Дуршлагга тайёрлаб қўйилган товуқ жойлаштирилади ва идишнинг қопқоғи зич ёпилиб, 15 дақиқа димланади.
Сабзи ва картошка ўртача бўлакларга бўлиниб, туз ва зираворлар билан аралаштирилади. Сабзавотлар товуқ ёнига терилиб, яна 30 дақиқа буғлаб пиширилади. Таомга туз ва зираворлар сепилиб, дастурхонга тортилади.
1 та товуқ, 3 та сабзи ва 3 та картошка, туз, мурч, зира, янчилган булғори.

Яхни б'жеж (қовурилган жўжа)
Жўжа гўшти бўлакларга бўлинади, туз ва мурч сепилиб, пиёз билан паст оловда қовурилади. Пиёз қизаргач, қовурилаётган жўжа бўлаклари устига бир стакан сув солиб, димланади. Гўшт пишгандан сўнг олиниб, суякларидан ажратилади.
Ийланган тухумга ун, туз ва мурч қўшиб аралаштирилади. Ушбу аралашмага гўшт бўлаклари ботириб олиниб, қизитилган ёғда қовурилади.
1 та товуқ, бир бош пиёз, 2дона тухум, 2 ош қошиқ ун, туз, мурч, қиздирилган ўсимлик ёғи.

Тоблаб пиширилган товуқ
Товуқгўшти майда бўлакларга бўлиниб, косага жойланади, устидан эзилган саримсоқ, пиёз, майда тўғралган петрушка, кашнич кўкатлари, туз, мурч солиниб, ёғ билан аралаштирилади ва 1 соат олиб қўйилади.
Бир соатдан кейин гўшт бўлаклари духовка панжарасига терилиб, иккала томони ҳам яхшилаб пиширилади. Пишириш жараёнида духовканинг оғзи очиб қўйилади?
1 дона товуқ, бир бош пиёз, саримсоқ, петрушка, кинза, мурч, зира, туз ва бир ош қошиқ ўсимлик ёғи.

ГЎШТЛИ ТАОМЛАР

Ловия шўрваси

Гўшт майда бўлакларга бўлинади, ўсимлик ёғи солинган қозонда пиёз, гўштқиймалагичдан чиқарилган помидор, эзилган саримсоқбилан қовурилади. Қовурилаётган масалиққа туз ва мурч қўшилади, устидан 1,5-2 литр сув қуйилиб қайнатилади. Шўрва қайнашидан олдин қозонга ювилган ловия, кашнич солинади ва тузи ростланади.
250 г гўшт, 250 г қуруқ ловия, 4-5 та помидор, бир бош пиёз, ўсимлик ёғи, туз, мурч, кашнич.

Мактуфа шўрваси
Тўғралган гўшт пиёз, помидор, ўсимлик ёғи, туз, мурч, томат пастаси, аджика билан аралаштирилиб, қозонга жойланади. Устидан ярим стакан сув қуйилиб, 15 дақиқа димланади. 15 дақиқадан кейин яна сув қуйилиб, ловия, яшил нўхат ва бир хил шаклда тўғралган сабзавотлар солиб қайнатилади.
500 г қўйнинг қовурға ва бўйин қисми, 1 кг помидор, пиёз, ширин қовоқ, картошка, озгина ловия ва яшил нўхат, 2 боғ кашнич, 1 чой қошиқ аджика, долчин, ярим стакан ёрма ёки вермишел, таъбга кўра туз ва мурч.

Пишлоқли кабоб
Қўй гўшти майда бўлакларга бўлинади ва қозонга жойланади. Устидан пиёз, эритилган ёғ, туз солинади ва ярим стакан сув қуйилиб бироз димланади. Сўнгра кўпроқ сув қуйилиб, баланд оловда 30 дақиқа қайнатилади.
Пишган гўшт қозондан олиниб, суяклари ажратилади ва тунука товага терилади. Устидан гўшт қайнаган шўрвадан озгина солинади. Косада тухум билан қирғичдан ўтказилган пишлоқаралаштирилади ва гўштнинг устидан қуйилади. Това аввалдан қиздирилган духовкага қўйилади. Пишлоқли кабоб 20 дақиқа давомида пиширилади. Таом дастурхонга шўрваси билан тортилади.
1,5 кг қўй гўшти, 8 та тухум, 200 г пишлоқ, бир бош пиёз, зритилган ёғ, таъбга кўра туз, мурч ва долчин.

САБЗАВОТЛИ ТАОМЛАР

Картошка нончалари
Қайнатилган картошка майда тўғралган пиёз ва петрушка билан эзилади. Унга тухум, қирилган пишлоқ ва туз, мурч солиниб яхшилаб аралаштирилади. Тайёр массадан ёнғоқчалар ясалиб, унга беланади ва япасқиланади. Нончалар қиздирия.ан ёғда пишириб олинади.
1 кг картошка, 2 боғ петрушка, 2 боғ кўк пиёз, 100 г пишлоқ, 3 та тухум, ун, ёғ, мурч, туз.

Пиёз ва помидорли фасол
Фасол ярим соатча қайнатилади, бир соат суви селгитилади. Кейин унга туз, мурч, булғор қалампири ва ёғ қўшилади, пиёз билан пўсти ва уруғи олинган помидор майда тўғралиб солинади. Ҳаммаси яхшилаб аралаштирилиб, бироз қайнатилади.
500 г фасол, 3 дона пиёз, 4 дона помидор, ёғ, туз, мурч, янчилган қизил булғор қалампири.

Сабзавотли фри
Картошка сомонча шаклида, қолган сабзавотлар паррак қилиб тўғралади. Қиздирилганёғда дастлаб картошка, кейин қовоқча (кабачки) ва бақлажон қовуриб олинади. Қовурилган масаллиқлар ёғланган чуқур товага қават қилиб жойланади.
Паррак қилиб тўғралган пиёз туз ва мурч солинган сувда бироз қайнатилади ва сузиб олинади. Сузиб олинган пиёз майда тўғралган помидор билан аралаштирилиб, товадаги қовурилган сабзавотларнинг устидан солинади.
Эзилган саримсоқ, помидор ва янчилган лавр япроғи бирга аралаштирилиб томатли соус тайёрланади ва сабзавотлар устидан қуйилади. Товадаги сабзавотлар бир неча дақиқа духовкага қўйилади.
500 г картошка, 500 г қовоқча (кабачки), 500 г бақлажон, 500гпиёз, 1 кг помидор, саримсоқ, ёғ, лавр япроғи, туз, мурч.

Томат соусида димланган картошка
Қозонга ўсимлик ёғи солиб қиздирилади, унга эзилган саримсоқ, гармдори, зира, мурч ва туз солиниб, беш дақиқача қовурилади. Устидан ярим литр сув қуйиб, қайнатилади. Сув қайнаб чиққач, тўртга бўлинган картошкалар солинади. Устидан янчилган қизил булғори сепилади ва 30 дақиқа паст оловда димланади. Таом қуюқҳолатга келганда тайёр ҳисобланади.
1 кг картошка, бир бош саримсоқ, 1 дона гармдори, ўсимлик ёғи, зира, туз, мурч ва янчилган қизил булғори.

Димланган сабзи
Сабзи паррак қилиб тўғралади ва туз солинган сувда қайнатиб олинади. Саримсоқ ва помидор эзилади ва зайтун ёғида қовурилади. Устидан зира, гармдори сепилади ва пишган сабзи қўшилиб, 10 дақиқа паст оловда димланади.
1 кг сабзи, 3 дона помидор, 1 стакан зайтун ёғи, зира, саримсоқ, гармдори, туз.

Оқ соусли картошка
Картошкалар тўртга бўлинади ва қозонгажойланади. Устидан тўғралган пиёз, туз, мурч, сариёғ ва сув солиниб, 20 дақиқа димланади. Картошка пишгандан сўнг, унга тухум, лимон шарбати, петрушка қўшилади. Ушбу таом лимон шарбати билан берилади.
1 кг картошка, бир бош пиёз, 50 г сариёғ, туз, мурч, петрушка, 1 дона тухум, 1 та лимон.

ЁРМА ВА УНДАН ТАЙЁРЛАНАДИГАН ТАОМЛАР

Кускус ёрмасини тайёрлаш
Катта идишга манний ёрмаси эланади, устидан тузли сув қўшилиб, ўнг қўлнинг кафти билан бармоқларни ёзган ҳолда айлантириб қорилади. Айлантириш жараёнида устига оз-оздан ун қўшиб борилади. Бу иш аралашма кускус ёрмасига айлангунча давом эттирилади. Яна бир неча марта айлантирилгандан сўнг, унга бир гал сув, бир гал ун қўшиб айлантириш давом эттирилади. Кускус ёрмаси уваланиб кетса, у тайёр ҳисобланади. Ёрма аввал йирик кўзли элакда, кейин майдасида элаб олинади.
500 г манний ёрмаси, 500 г ун, озгина туз ва сув.

Кускусли балиқ
Тозаланган балиқнинг сузгичлари олиб ташланади ва бўлакларга бўлинади. Балиқ бўлаклари қозонга жойлаштирилиб, устидан пиёз, саримсоқ, селдерей, ёғ, туз, мурч ва зира солинади.
ПоМидор 10 дақиқа қайноқ сувга ботириб қўйилади, пўсти арчилиб, майда тўғралади. Помидор балиқнинг устидан солиниб сув қуйилади ва қозон паст оловга қўйилади. Устидан йирик қилиб тўғралган узунчоқ қовоқ (кабачки) терилиб, янчилган қизил булғори сепилади ва 20 дақиқа димланади. Шунгача кускус ёрмаси тайёрлаб олинади. Ёрма шўрвага солиниб тайёр бўлгунича қайнатилади.
1 та йирик балиқ, 500 г кабачки, бир бош пиёз, 3 дона помидор, саримсоқ, бир ош қошиқ аджика, ёғ, қизил булғори, 1 кг кускус ёрмаси, сариёғ, туз, мурч, селдерей, зира.

Прикрепления: 4462324.jpg(12Kb)


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Mohigul77Дата: Пайшанба, 11.03.2010, 23:20 | Сообщение # 2
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline
Жазоирча кускус
Кускус ёрмаси косага солинади, устидан сув қуйилиб, 10 дақиқага бўктириб қўйилади. Кейин у бармоқ учида енгил аралаштирилади ва дуршлагга солинади. Дуршлаг сув ёки шўрва қайнаётган қозонга ўрнатилади. Қозоннинг қопқоғи маҳкам ёпилади. 20 дақиқадан кейин ёрма олинади, косага солиниб сувга яна 10 дақиқага бўктириб қўйилади. Кейин туз ва зайтун ёғи қўшиб аралаштирилади ва яна қайтадан дуршлагга солинади. 15 дақиқа буғда қайнатилади, Гоҳида кускус ёрмаси уч марта алмаштирилиб пиширилади, Тайёр бўлгандан кейин таомга сариёғ қўшилиб, пишган гўшт ва сабзавотлар билан бирга тортилади.
1 кг кускус ёрмаси, зайтун ёғи, сариёғ, туз.

Сабзавотли кускус
Эзилган саримсоқ гармдори, туз, мурч билан аралаштирилиб, ўсимлик ёғида бироз қовурилади, устидан сув, янчилган қизил булғори, ясмиқ ва ловия солиниб, 30 дақиқа димланади.
Исмалоқ, селдерей ва карам майда тўғралиб, 10 дақиқага қайноқ сувга солиб қўйилади, суви оқизилиб, димланган шўрвага солинади. Шўрвага 2-3 га бўлинган картошка ва шолғом ҳам қўшиб юборилади. Ва яна 20 дақиқа димланади. Муҳими пишган таомнинг суви кўп бўлмаслиги керак.
Вақт оралиғида кускус ёрмаси тайёрланиб, буғда юқоридаги каби пишириб олинади. Пишган ёрма сариёғ ва тайёрланган қайла билан бирга берилади.
600 г кускус ёрмаси, бир боғ исмалоқ, кичикроқкарам, бир боғ селдерей, 2дона картошка, 2дона шолғом, озгина ясмиқ, ловия, гармдори, саримсоқ, сариёғ, туз, мурч, янчилган қизил булғор қалампири.

Яшил нўхатли угра
Ювилган яшил нўхат пиёз, туз ва гармдори билан ўсимлик ёғида бироз қовурилади, устидан 1 литр сув қуйилиб, 20 дақиқа қайнатилади. Бир вақтнинг ўзида тузли сувда угра ҳам қайнатиб олинади. Ўртача пишган угра совуқ сувда чайилиб, қайнаб турган нўхатли шўрвага солинади. Таом яна 10 дақиқа ўрта оловда қайнатилади.
1 кг яшил нўхат, 500 г угра, бир бош пиёз, ёғ, туз, мурч.

Манний ёрмасидан тайёрланган нон
Илиқ сувга манний ёрмаси, ун, хамиртуруш, туз ва зайтун ёғи солиниб, ўртача қаттиқликда хамир қорилади. Хамир 10 дақиқа тиндириб қўйилгач, иккига бўлинади ва зувалаланади. Зувалалар ёғланган товага солиниб, иссиқ жойга ўраб қўйилади. Хамир ошгандан кейин, устига сув ёки ун билан аралаштирилган тухум сариғи сурилади. Това қизиб турган духовкага қўйилиб, қизартириб пишириб олинади. Ноннинг пишганини пичоқ суқиб кўриб билиш мумкин.
500 г маний ёрмаси, 30 гхамиртуруш, 2 ош қошиқ ун, ярим стакан зайтун ёғи, туз, сув, тухум сариғи.

Келинбармоқ
Ун идишга тепача қилиб эланади, устидан чуқурча ясалиб, у ерга озгина туз, шакар ва тухум солинади. Дастлаб қошиқ ёрдамида, кейин қўл билан аралаштирилиб, хамир тайёрланади. Хамир тахтада айлантирилиб, диаметри 1 см келадиган арғимчоқ қилинади. У 5 см узунликда кесиб чиқилади ва бармоқ шакли берилади. Бармоқчалар қиздирилган ёғда, қизартириб пишириб олинади ва асал билан аралаштирилади. Ширинликни ҳам иссиқ, ҳам совуқҳолида истеъмол қилиш мумкин.
350 г ун, 60 г шакар, 200 г асал, 2 та тухум, ўсимлик ёғи, туз, сув.

Шоколадли пирожний
Сариёғ ва шакар қўл билан оппоқ кўпикка ўхшаган масса ҳосил бўлгунча аралаштирилади. Устига аралаштиришни тўхтатмасдан оз-оздан ун қўшиб борилади. Унга яна какао ҳам қўшилади. Хамир тайёр бўлгач, тухумдай зувалачалар ясалиб, листга терилади ва устига долчин сепиб, қизиган духовкада 10 дақиқа пишириб олинади.
500 г ун, 250 г сариёғ, 200 г шакар, 1 ош қошиқ какао, долчин.

ИЧИМЛИКЛАР

Жазоирча ялпизли чой
Сув қайнатилади. Идишга қуруқ чой солиниб, устидан қайнаган сув қуйилади. Устидан шакар солиниб, бошқа идишгаағдарилади. Бу усул 2-3 марта такрорланади. Шундай қилинса чойга ўзгача маза киради. Кейин чойни иссиқ сувда ювилган чойнакка қуйиб, чайиб ташланган ялпиз барглари солинади ва бир неча дақиқа ўраб қўйилади. Тайёр бўлган чой иссиғида ёки совитилган ҳолда берилади.
Ярим литрли чойнак учун: 0,5 л сув, 2 қошиқча қуруқ кўк чой, 6 қошиқча шакар, ялпиз.

Анор шарбати
Идишга минерал сув солинади. Устидан анор доналари солиниб, миксер билан аралаштирилади. Шарбат сузгичдан ўтказилиб, унга шакар, пушти сув қўшилади ва идишнинг оғзи беркитилиб, бир неча дақиқа чайқатилади. Ушбу шарбат совитилган ҳолда ичилади.
4 дона анор, 1 л минерал сув, 8 қошиқ шакар, ярим стакан пушти сув, озгина долчин.

Апельсин шарбати
Минерал сувга майдаланган шакар солиб аралаштирилади, унга флердоранж суви (гулоб) ва апельсин шарбати қўшилиб, идишнинг оғзи беркитилади. Бир неча дақиқа чайқатилгандан кейин шарбат тайёр бўлади.
8донаапельсин, 3қошиқшакар, 0,5лгазланмаган минерал сув, 3 қошиқ флердоранж суви.

Лимон шарбати
Шакар газланган минерал сувда эритилади, унга лимон шарбати ва пўсти солиниб, бир неча дақиқа чайқатилади. Кейин гази чиқиб кетиши учун идишнинг қопқоғи очиб қўйилади. Шарбат ичишдан олдин совитилади.
4 дона лимон, 8 қошиқ шакар, 1 л газланган минерал сув.


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Форум » Аёллар учун » Пазандачилик » Жазоир таомлари
Страница 1 из 11
Поиск:

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010