tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Ким биз билан ?
Барча жавоблар: 192


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------






[ Новые сообщения · Участники · Правила форума · Поиск · RSS ]
Страница 1 из 11
Форум » Аёллар учун » Саломатлик сирлари » Bo'qoq kassalligi (zop)
Bo'qoq kassalligi (zop)
Mohigul77Дата: Сешанба, 09.03.2010, 19:49 | Сообщение # 1
Оила
Группа: Админ
Сообщений: 2292
Репутация: 15
Статус: Offline

БЎҚОҚ КАСАЛЛИГИ: КЕЧА ВА БУГУН
Бўқоқ касаллиги қалқонсимон безнинг катталашиб кетиши билан белгиланади. Қалқонсимон без қандай аҳамиятга эга? У инсон танасидаги барча аъзо ва тўқималарнинг ривожланишига ва меъёрий фаолиятига катта таъсир кўрсатади ва муҳим гормонлар ишлаб чиқаради...

Қалқонсимон без ички эндокрин аъзолардан бирмунча катта вазнга эга бўлиб, кекирдакнинг олд томонида, ҳиқилдоқдан пастда жойлашган. У ҳаётий фаолиятимизда муҳим аҳамият касб этади.

Қалқонсимон без касалликлари қадим даврлардан бери маълум. Машҳур табиб ва олим Абу Али ибн Сино бебаҳо тиббий китобларида ушбу без тўғрисида фикр юритган ва беморларни даволаган. Ибн Синогача келтирилган манбаларда эса Хитой табиблари бу касалликни бартараф этишда ҳайвон безини қуритиб, дори сифатида қўллашгани қайд этилган.

Ўрта Осиёда бўқоқ касаллиги борлиги тўғрисида маълумот берган инсон — машҳур саёҳатчи Марко Поло. У XIII асрда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудларидаги кўплаб одамларда мазкур хасталик борлигини аниқлаган эди. Бундай беморларнинг бўйни йўғон ва иссиқ эканини ўз таассуротларида битган. Ўша даврларда Фарғона водийси бўқоқ касаллиги маркази бўлиб, мазкур хасталик аҳоли ўртасида кенг тарқалган эди. Бу борадаги илк чоп этилган маълумот ҳарбий шифокор К.Шалигинга тегишли (1878 й). У шахсий текширувлари асосида Қўқон аҳолисининг 50 фоизи бўқоқ хасталигига чалинганини аниқлаган. Бундай касалликларнинг аксарияти катта ҳажмдаги бўқоқ эди.

Йод моддаси организм учун ниҳоятда зарур бўлиб, қалқонсимон безнинг меъёрий фаолияти учун керакли кимёвий унсур ҳисобланади. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига қарашли эндокринология институти ходимлари маълумотига қараганда, ҳар бир одамнинг йодга бўлган эҳтиёжи бир кунда 40-80 мкг.га тўғри келади.

Ҳозирги кунда аҳоли орасида йодланган ош тузидан фойдаланишни татбиқ этиш катта аҳамиятга эга. Бу борада 2007 йилда қабул қилинган қонун муҳим ҳужжат бўлди. Мазкур қонунни тегишли идораларга таништириш, фикр-мулоҳазаларни умумлаштириш жараёнида каминанинг ҳам хизмати бор.

1893 йилда рус шифокори В.Сукачев Самарқанд шаҳрига яқин Даҳбет қишлоғи аҳолисининг ҳаммасида бўқоқ хасталиги борлигини аниқлади. Бухоро амирлигида эндемик бўқоқ кенг тарқалганини маълум қилган олим эса И.Греков бўлиб, у бу ҳақда "Бухоро ва унинг санитар ҳолати" мақоласида ёзган эди. 1904 йилда Қўқон шаҳрида бўқоқ касаллиги ялпи тарқалгани ҳам ёритилган. В.Дедов ўз мақоласида Фарғона вилоятидаги Қўқон шаҳрида 82 минг одам истиқомат қилиши, шундан 60 минг кишида бўқоқ касаллиги борлигини айтиб ўтади.

Тўла-тўкис йодланган ва кафолатланган ош тузи бўқоқ касаллигининг олдини олади. Болалар поликлиникаларида мактаб ўқувчиларига, ўсмирларга антиструмин дори воситасини ҳафтада 1 марта берилиши керак. Ҳар хил йод эритмасию йодни очиб қўйиб даволаниш бефойда. Йодни сут билан томчилаб қабул қилиш ҳам мумкин эмас. Бу баъзиларда аллергик касалликларни келтириб чиқаради. Ошқозонга ҳам зарари бор.

Ўзбилармон табиблару мутахассис бўлмаган кишилар хурмо, ёнғоқ ейишни тавсия қилишади. Афсуски, бунинг ҳам иложи йўқ. Бир кунда 3,5 кг. хурмо ва 2,5 кг. ёнғоқ истеъмол қилиб бўладими? Бунинг инсон физиологик ҳолатига тўғри келмаслиги аён. Икки-уч кундан сўнг истаган киши хурмо ёки ёнғоқдан қочадиган бўлади. Қолаверса, хурмо ва ёнғоқда йод миқдори жуда кам. Чунки республикамиз тупроғи, сувида йод унсури етарли эмас. Шунинг учун ҳам фойдали ва дунё тан олган препаратлар билан даволаниш керак.

Тоҳир ИБРАГИМОВ, терапевт-эндокринолог,

тиббиёт фанлари доктори, профессор


Gul bo'lsayu hid bo'lmasa chaman hayf,
Rabbisiga ishq bo'lmasa tana hayf.
Peshonasi Sajda ko'rmay o'lib ketsa,
U bandaga janozayu kafan hayf!
 
Форум » Аёллар учун » Саломатлик сирлари » Bo'qoq kassalligi (zop)
Страница 1 из 11
Поиск:

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010