??????? » 2010 » Февраль » 21 » "Чегара билмас “Hummer”"
|
|
|
|
1981 йилда ҳозирги шаклдаги "Hummer”нинг илк кўриниши "Humvee” АҚШ қуролли кучларига қабул қилинади. Ўтган йиллар давомида "Hummer” бир қанча ҳарбий ҳаракатларда иштирок этди. Айниқса, Форс кўрфазидаги ҳарбий ҳаракатлар бу автомобилнинг рекламаси сифатида хизмат қилди, десак хато бўлмайди. Шунинг учун ҳам ҳозирда бир қанча давлатларнинг қуролли кучлари ушбу автомобилдан фойдаланади.
"Hummer H1” ҳарбий аждодидан деярли фарқ қилмасди. Фақат зирҳлар ва қурол ўрнатиладиган ускуналар олиб ташланган, унинг ўрнини магнитола, кондиционер каби қулайликлар эгаллаганди. Шундай бўлса-да, қулайликлар замонавий талабларга жавоб бермас, бу улкан машина учун катта пул тўлашни истайдиганлар доим ҳам топилавермасди. Шунинг учун компания лойиҳачилари харидорларнинг талабларига тўлалигича жавоб берадиган янги "Hummer H2”ни яратишди. 2000 йил Детройтда ўтган автошоуда бу жип оммага намойиш этилди. Лойиҳачилар биринчи вариантнинг ташқи кўринишини бироз кичрайтиришган, шаҳар ичида ҳаракатланиш талабларига жавоб берадиган қиёфага келтиришганди. Шу билан бирга яна-да кичикроқ шаклдаги "Baby Hummer” жиплари ҳам ишлаб чиқарила бошланди. 2005 йилда эса "Hummer H3”лар пайдо бўлди. "Hummer” автомобиллари ҳозирга қадар "General Motors” концерни таркибида ишлаб чиқарилади. Аммо 2009 йилнинг охирларида "General Motors” концерни "Hummer” маркасини сотишга қарор қилгани, асосий харидор Хитойнинг "Сичуан Тэнчжун” компанияси эканлиги ҳақида хабар пайдо бўлди. Маълумотларга қараганда, "Hummer” маркаси акцияларининг 80 фоизи Хитой автокомпанияси назоратига ўтади. 20 фоиз акцияларни эса Гонгконглик тадбиркор Суоланг Дуоджи сотиб олади. У "Сичуан Тэнчжун” компаниясининг акциядорларидан бири ҳисобланади. "General Motors” компанияси бу хабарларни тасдиқлаб, акциялар 2010 йилнинг 31 январ куни янги эгаларига топширилишини айтганди. Бироқ яқинда компания савдо куни кечиктирилганини ҳамда назорат пакети 28 февраль куни янги эгаларига топширилишини маълум қилди. Концерн "Hummer”ни қанчага сотаётганини маълум қилмаган. Аммо миш-мишларга қараганда, савдо нархи 500 миллион доллар деб белгиланган. Шу билан бирга, "Сичуан Тэнчжун” компанияси маркани сотиб олгач, АҚШдаги заводларини ёпишини маълум қилган. Агар "Hummer” хитойликлар қўлига ўтса, америкаликларнинг севимли машинаси энди АҚШга фақат импорт тарзида келади, холос. Машиналар фақат Хитойда ишлаб чиқарила бошлайди. Баъзи маълумотларга қараганда, "Сичуан Тэнчжун” компанияси келаси уч йил ичида "Hummer H4” ва "Hummer H5” автомобилларини ҳам ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
1992 йилда "American Motors General” компанияси фуқаролар учун мўлжалланган "Hummer”ларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйди. Бу автомобиллар, айниқса, машҳур инсонлар орасида жуда тез оммалашди. Бундай жипларнинг илк харидорлари Арнольд Шварценеггер ва Сильвестр Сталлонелар бўлишди.
|
|
|
|
|
|
|
????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[
??????????? |
???? ]