??????? » 2009 » Декабрь » 28 » Чой Су Жонг: Шон-шуҳратнинг умри қисқа
|
|
|
|
Йигирма йиллик актёрлик фаолиятига назар ташлаган Чой Су Жонг «Актёрлик йўли узун, шон-шуҳратнинг умри эса қисқа», дейди. Оммавий ахборот воситаларида оиласи ва касбига бўлган садоқати ҳақида кўп бора ёзилганига қарамай, Чой оила сирларини ташқарига чиқармасликка ҳаракат қилади.
Тендошларига нисбатан анча ёш кўринишининг сабабларини эса соғлом турмуш тарзи тарафдори эканлиги, яъни мунтазам спорт билан шуғулланиши ва тановул қиладиган таомларига алоҳида эътибор бериши билан изоҳлайди. Фаолияти давомида шаънига бирор марта доғ туширмаган Чойнинг обрўсига 2007 йили содир бўлган жанжал соя солди. Ўша пайтда эфирга узатилган янгиликларда Кореянинг бир нечта таниқли актёрлари ўзларининг таълим олишларига доир маълумотларини сохталаштирганликда айбландилар. Чой ҳам ана шу рўйхатда исми қайд этилганлардан бири эди. Ўшанда актёр кўзига ёш олиб, мухлисларидан уни кечиришларини сўраган эди. Чойнинг актриса Ха Хи Ранг билан қурган оиласи Кореяда анча машҳур. Хи Ранг ҳомиладорлик пайтида Чой бутун рўзғор ташвишларини, жумладан, овқат тайёрлашни ҳам ўз бўйнига олган эди. Дўстларининг таъкидлашича, Чойни кўпинча турмуш ўртоғига қўнғироқ қилаётган ёки СМС ёзаётган пайтида кўришган. У ҳатто суратга олиш жараёнида ҳам Хи Рангни эсдан чиқармайди. Ҳатто, «Денгиз ҳукмдори» фильми суратга олинаётган жараёнда уни СМС ёзаётганини атайин суратга олишган экан. Чой актёрлар орасида қувноқлиги билан ажралиб туради. Суратга олиш майдонида ҳам ҳаммани кулдириб юргани учун ҳам уни «Кулги устаси» деб аташади. У бошқаларга ҳам ўз хатолари устидан кулишни ўргатади. Бўш вақтларида Чой футбол ўйнашни яхши кўради. Якшанба кунлари эса эрталабдан стадионга йўл олишни канда қилмайди. Бундан ташқари, бўш вақтларида турмуш ўртоғи билан биргаликда хайрия ишлари билан шуғулланади. Улар ногирон болаларга кўмаклашувчи ташкилотлар ва денгизга тўкилаётган нефтга қарши курашувчи ташкилотларнинг кўнгилли аъзолари ҳамдир. Ўтган йилдан бошлаб эса Чой инглиз тилини ўрганишга астойдил киришган. Чой 2008 йил декабрида Сеул шаҳрининг халқаро миқёсда танилиши учун хизмат қилувчи «Ажойиб бешлик» гуруҳи аъзоси этиб сайланди. Бўйи: 174 см. Оғирлиги: 68 кг. Сочи: қора. Кўзлари: малла. Ойша Нур тайёрлади.
|
|
|
|
|
|
|
????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[
??????????? |
???? ]