Аёлни ќўлда кўтариб юрса арзийди, лекин елкангизга миндира кўрманг Ќизиќ, эркак киши назарида ќайси аёл идеал ћисобланади? Лекин аксарият эркаклар идеал аёл бўлиши мумкин эмас, уни орзу ћам ќилиб бўлмайди, дейдилар.
Шунга ќарамасдан баъзи эркакларнинг орзуларини шу ўринда раќам ќилиб ўтамиз:
Эркак орзусидаги аёл
ќандай?
Аёлни ќўлда кўтариб юрса арзийди, лекин елкангизга миндира кўрманг
Ќизиќ, эркак киши назарида ќайси аёл идеал ћисобланади? Лекин аксарият эркаклар идеал аёл бўлиши мумкин эмас, уни орзу ћам ќилиб бўлмайди, дейдилар.
Шунга ќарамасдан баъзи эркакларнинг орзуларини шу ўринда раќам ќилиб ўтамиз:
1. Идеал аёл эркак кишининг устидан ћукмронлик ўрнатишини очиќдан-очиќ намойиш ќилмайди.
2. Ноз-карашмани билиш керак.
3. Эркак кишининг эћтиёжига мувофиќ ўзгара олиши ва мослашиши.
4. Эркак кишини ўзига жалб этишни билмоѓи лозим.
Уйланган ва уйланмаган йигитларнинг бу масаладаги фикрлари турлича. Уйланган эркаклар мукаммал аёл деб ишчан, чаќќон, рўзѓорбоп, эрини бир ќарашдаёќ тушунадиган аёлларни биладилар.
Бўйдоќ йигитлар эса ќизлардаги чирой, назокатни биринчи ўринга ќўйишади.
Энг мућими, аёл ўз ќадр-ќимматини билсагина мукаммаллик томон ќадам ќўйган бўлади.
Ривоят
Бу сенинг ќўлингда..
Ќадим замонда бир донишманд яшаган экан. Унинг ћузурига келган инсон борки, дардига малћам топиб кетарди. Донишманднинг довруѓи етти иќлимга достон бўлибди. Унинг довруѓи бошќа бир донишманд яшайдиган чекка ќишлоќќача ћам етиб борибди. Бу донишманд ћам ўз ќишлоѓида маълуму машћур экан.
У ћузурига мадад сўраб келган инсонларга ќўлидан келганича ёрдам бераркан. Аммо ќишлоќдошларининг бирин-кетин ўша довруѓи достон донишмандни излаб кетишаётганини англай бошлади. Улар у донишманд ћузуридан хурсанд бўлиб ќайтишар, бир-бирларига уни маќташарди. Шунда унутилган донишманднинг алами келибди. У буткул ћузур-ћаловатини йўќотибди. Уни ќандай бўлмасин, аввалги машћурлигини ќайтаришни ўйлар, унга тенг келадиган дононинг йўќлигига бошќаларни ћам ишонтиргиси келарди. Ўйлаб-ўйлаб шундай ќарорга келибди: «Капалакни кафтларим орасига яшириб, ундан нима яширинганлигини сўрайман. Эћтимол, у капалакни топар, аммо унинг тирик ёки ўликлигини ћеч ќачон тополмайди. Агар у капалак тирик деса, мен шу заћоти уни кафтларим орасида ѓижимлаб ташлайман. Аксинча, ўлик деса учириб юбораман».
Шу ўйлар билан у машћур донишмандни излаб йўлга тушибди. Йўл юрибди, йўл юрса ћам мўл юрибди, охири донишмандни топибди. У одамлар даврасида ўтирган экан. Донишмандни мулзам ќилишни ният ќилган одам унга мурожаат ќилибди:
- Айтинг-чи, ќўлимда нима яширинган?
Донишманд шундай ќарабди-ю жавоб берибди:
- Сенинг ќўлингда капалак бор.
- Унда айтинг-чи, у тирикми ёки ўлик?
Шунда донишманд жавоб берибди:
- Бу сенинг ќўлингда!