??????? » 2010 » Март » 17 » "Германия Грецияга ороллар ва Акрополни сотишни тавсия этмоқда"
|
|
|
|
Германиянинг Насроний демократлар партияси депутати Йозеф Шларманнинг эътироф этишича, Греция банкрот бўлган корхоналар сингари қарзларини камайтиришга ёрдам берувчи барча нарсаларни, жумладан, аҳоли истиқомат қилмайдиган оролларни сотиши керак.
Озод демократлар партияси аъзоси Франк Шеффлер ҳам ҳамкасбининг фикрини маъқуллаб, Афинага машҳур Акрополни сотишни таклиф этган. "Reuters” ахборот агентлигининг хабар беришича, Греция ташқи ишлар вазири ўринбосари Димитрас Друтрас расмий Афина ҳеч қачон Акрополни сотмаслигини маълум қилган. Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Греция бюджетидаги камомад ва мазкур давлатнинг ташқи қарзлари ортиб кетгани боис, расмий Берлин ва Афина ўртасидаги муносабатлар сўнгги пайтларда анча ёмонлашган. Европа Иттифоқининг етакчи давлати бўлган Германия мазкур уюшманинг яна бир аъзоси ҳисобланган Грециянинг қарзларини ўз ҳисобидан қоплаб бермоқчи эмас. Расмий Берлин Грецияга моддий ёрдам беришни қатъий рад қилиб келмоқда.
|
|
|
|
|
|
|
????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[
??????????? |
???? ]