??????? » 2010 » Февраль » 25 » "“Google” 100 баравар тез ишлайди"
|
|
|
|
"Google” компанияси келаси икки йил ичида сониясига 1 гигабит тезлик билан ишлайдиган тармоқ яратишга ваъда берди, дея хабар беради "РИА-Новости”. Бу интернет ҳозиргидан 100 баравар тез ишлайди, деганидир.
Ҳозирда тажрибада синалаётган оптик толали тармоққа бир вақтнинг ўзида 500 минг фойдаланувчи уланиши мумкин. Тармоқ 2011 йил мобайнида ишга туширилади. Хизмат нархи ҳозирча маълум қилинмаган, аммо компания бу лойиҳа "рақобатбардош” бўлишини таъкидламоқда. "Google” айни пайтда оптик толали тармоқ қанча одамни қизиқтириши мумкинлигини аниқламоқда. Тажрибанинг биринчи иштирокчилари 2010 йилнинг охирларида маълум қилинади. Эслатиб ўтамиз, "Google” интернет-қидирув хизматига асосланган жаҳоннинг энг машҳур компанияси бўлиб, унинг 2009 йилдаги даромади 6,5 миллиард долларни ташкил этган. Бу 2008 йилга нисбатан олганда 54 фоиз ўсиш деганидир.
|
|
|
|
|
|
|
????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[
??????????? |
???? ]