??????? » 2010 » Февраль » 26 » "Ишқибозлик ҳам санъат "
|
|
|
|
"Замонавийлаштирилган” антик- вар машиналарни
кўрганингизда беихтиёр ҳам ҳайрат, ҳам завқ билан боқишингиз аниқ.
Оддийгина, кўримсизгина машинага ўзгача чирой бериб, "янги” машинага
айлантириш учун ҳам одам санъатсевар бўлиши керак. Тошкент шаҳрида яшовчи Бобуржон Расулов исмли
тадбиркор ана шундай санъатсеварлардан. У 2006 йилда эски "Запорожец”
(халқ орасида «тошбақа» ҳам деб аталади) сотиб олганди. 1967 йилда
ишлаб чиқарилган "Запорожец”нинг аҳволини ўша пайтда кўрган одам
бугунги шаклини кўриб ишонмаслиги аниқ. Қизиқиш бўлса, ҳамма нарса
қилиш мумкин экан-да. – "Тошбақа”ни мана шу аҳволга олиб келгунча
уч йил вақтим кетди, – дейди Бобуржон Расулов. – Таниш усталар катта
ёрдам беришди. Бири кузовини ремонт қилган бўлса, бири моторини ўрнатиб
берди.
Бобуржон Расулов "Zero” деб ном берган машинанинг капоти остида
"Тико”нинг двигатели ўрнатилган. Шассилар "Нексия” ва "Тико”дан
ўзлаштирилган. Узатиш қутиси эса автоматик тарзда ишлайди. Олд қисми
деярли 80 фоиз "Матиз”дан олинган, орқа фаралар эса "Ласетти”ники.
Автомобилнинг салони ҳам тамомила ўзгартирилган. Торпедалар "Матиз”дан
олинган, ўриндиқлар эса "Москвич 2141”ники. Фақат бироз ўзгартириш
киритилган. Умумий ҳисобда турли машиналарнинг 26 хил эҳтиёт
қисмларидан фойдаланилган. Эски "Запорожец”нинг кузови, бензобаки,
ойналари ва ойна артгичи қолган, холос.
– Йўл ҳаракати хавфсизлик хизматидан бу ўзгартиришлар учун рухсат олиш
бироз қийин бўлаяпти, – дейди Бобуржон Расулов. – Лекин ҳаммасини
қонуний қилганмиз. Двигателниям бирорта машинадан ечиб олганимиз йўқ.
Экспорт қилинган, рақамли двигатель сотиб олганмиз.
«Нега эски машинани янгилашга қарор қилдингиз?» деган саволимизга автоишқибоз шундай жавоб берди:
– Шунчаки ҳавас учун. Таниш-билишларнинг кўзини қувнатай дегандим-да.
|
|
|
|
|
|
|
????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[
??????????? |
???? ]