??????? » 2010 » Январь » 1 » ЯНГИ ЙИЛИНГИЗ БИЛАН, АЗИЗ ВАТАНДОШЛАР!
|
|
|
|
Ҳар йили бир байрамни интизорлик билан кутамиз. Ахир, бу кун 365 кунлик сарҳисобин қилиб, келгуси 365 кун учун яхши умидлар боғлаймиз! 31 декабр...Эски ва янги йил учун остона! Унгача етиш ва ундан ҳатлаб ўтиш ҳам бир бахт! Чунки, дақиқалар бизга қараб ўтирармиди?! Умр лаҳзалари эса инсоният билан ҳисоблашармиди? Биз вақтни яшаб битирамиз...Бир йиллик ҳаётни 365 кун тўлдирадиган бўлса, унинг неча кунини алам, яна қанчасини хушнудлик, яна неча кунини беморлик, яна неча бирини айриқлик билан ўтказдик...31 декабрда кечирган онларимиз кўз олдимиздан фазовий тезликда ўтиб кетади. Янги йилдан эса умидларимиз катта! Ҳар гал улкан улкан орзуларимиз ушалишини сўраймиз. Бахт, моддий ва маънавийликка етишиш, яхши ўғил-қиз кўриш ва уларни камолга етказиш, ота-онамиз розилигини олиш, том маънода олганда, Ватан учун муносиб фарзанд бўлиш! Мана, 2009 йил билан хам хайрлашдик. Кўнглимизда ҳаяжон билан қаршилаймиз, Янги йилни! Ер планетасидаги жамики инсон зоти интиқ кутган байрам...Ҳар йил бир анъанага амал қилган ҳолда соат миллари 24.00 да бонг урганда, кўнглимиздан энг ширин тилаклар ушалишини такрор-такрор айтамиз! Барча ғам-андуҳ эски йилда қолгани рост бўлсин! Шундай экан, хайр, дард! Янги йил янги гўзаллик ва яхшиликлар улашиши рост бўлсин! Шундай экан, салом, янги орзулар! Ҳаммамизга, 2010 йил бахт олиб келган булсин! Ватанимиз, оиламиз ҳамиша тинч бўлсин! Келгуси 365 куннинг ҳар бир лаҳзаси хотирангизга ширин ва унутилмас бўлиб муҳрлансин, азиз Ватандошлар!
|
|
|
|
|
|
|
????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[
??????????? |
???? ]