tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Сайтимз хакида фикрингиз
Барча жавоблар: 344


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------

Барча Онлайн : 1
Мехмонлар : 1
Фойдаланувчилар : 0


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------








??????? » 2010 » Март » 10 » "Юз миллион доллар керак эмасми?"


 
 

Анчадан буён интернетдаги товламачиликлар ҳақида ёзмоқчи бўлиб юрган эдим. Йил бошидан буён электрон почтамга келган хатларга ишонадиган бўлсам (икки ой ичида), менга 5та лотереяда катта ютуқ чиққан, ипотека қарзимни тўлаб беришга тайёр бўлган банклардан ўндан ортиқ таклиф ва мен яхши танимайдиган, лекин менинг "очиқкўнгил ва яхши инсон” эканлигимга ишонувчи бир инсон менга бир неча миллион долларлик ишни таклиф қилган эди.

Унинг ёзишича, Нигерияда катта лавозимда ишловчи ўша киши қурилиш ишларидан ортиб қолган бир неча миллион долларни менинг ҳисобимга ўтказиб беришга тайёр эканлигини билдирганди. У ўзининг пулларини менинг ихтиёримга топшириб, ўз хоҳишимга кўра бирон фойдали ишга инвестиция киритишимни сўраган эди...

Электрон почталарга келувчи хатларнинг мазмуни, ким томонидан жўнатилишидан қатъи назар, уларда бир-бирига ўхшаш жиҳатлар кўп. Одатда, эрининг бойлигини банкдан ололмаётган бева, бедаво касалга йўлиққан осиёлик миллиардер, ўгай онасидан қолган меросни қўлга киритиш илинжида юрган қиз ва бошқалардан хат келади.
Шу тур электрон спамлар, мутахассислар томонидан "Нигерия хатлари” (Нигерия бу тур фириблар ватани ҳисобланади) ёки "419-схема” (Нигерия қонунчилигига кўра, шу каби товламачилик учун бериладиган жазо қайд этилган модда) деб номланувчи алдов мактублар сўнгги пайтларда анча кўпайиб кетди.
Бу алдовларга кимлар ишонади?
Халқаро ташкилотлар берган маълумотларга кўра, 2009 йилда спамерлар 152 мамлакатнинг ишонувчан фуқароларидан 9,3 миллиард АҚШ долларини (!) ўзлаштирганлар. 2008 йилда эса товламачи спамерлар "атиги” 6,3 миллиард доллар "ишлаб топган” эдилар.
Товламачилар қўлга киритаётган "ютуқ”лар чиндан ҳам ҳайратланарли. Масалан, бир АҚШ фуқароси интернет орқали мактуб йўллаган "камбағалларга мурувват кўрсатувчи” инсон ҳисоб рақамига 2,1 миллион доллар ўтказиб берган. МДҲ мамлакатлари орасида эса белоруссиялик тадбиркорнинг 260 минг долларга чув тушгани маълум. Фирибгарларнинг йирик ёки майда гуруҳларга бўлиниб ишлашлари ҳали аниқланмаган. Уларнинг асосий раҳнамолари кимлигини топиш ҳам жуда мушкул. Лекин ҳозиргача қўлга тушган спамерлар Нигерия ва унга қўшни давлатларда қўлга олинганлар.
Ишлаш механизми
Товламачилар қўлга киритилган паспорт ёки бошқа банк ҳужжатларидан устамонлик билан фойдаланадилар (ҳеч қачон уларга шахсий маълумотларингиз қайд этилган ҳужжатларни жўната кўрманг). Сўнгра улар паспорт эгаларини "масалани жойида ҳал этиш учун” Африканинг бирон давлатига таклиф қиладилар. Уларнинг так- лифи билан келган "ўлжа” дарров фирибгарлар томонидан қўлга олинади ва қариндошларидан унинг ҳаёти эвазига катта миқдорда пул сўралади.
Ҳар ким ҳам Африкага боравермайди, шунинг учун ҳам товламачилар бошқа, ишончли йўлни танлайдилар. Яъни, кўпинча "бир неча миллион доллар пулни ўтказишда дуч келинган техник муаммоларни ҳал этиш учун” "арзимаган” пул сўралади. Вазият деярли бундай бўлади:
Биринчи босқич: дастлаб товламачилар хатда ёзилгандек, сиздан ҳеч нарса талаб қилмайдилар, бироқ электрон почтангизга ўнлаб турли печатлар босилган ҳужжатлар кела бошлайди. Албатта, уларнинг аксариятида сизнинг ҳам исмингиз бўлади. Айтганча, ўша ҳужжатлардаги телефон рақамларга қўнғироқ қилсангиз, ростдан ҳам бу вазият билан таниш бўлган кимдир сизга жавоб беради.
Иккинчи босқич: фирибгарлар амалий ишга ўтадилар. Банкдан пул ўтказиш учун маблағ (100 доллардан бир неча минг долларгача) етишмаётгани айтилади. Бу ваъда қилинган маблағ олдида "арзимаган чақалар” экани тайин. Улар сиз берган рақамга қўнғироқ қилишиб, ўзларининг "жиддий инсон” экан- ликларини намойиш этадилар.
Учинчи босқич: яна ҳам кўпроқ пул керак эканлиги "маълум бўлади”. "Лотерея ютиб олган”лар учун ютуқ пулини бирданига эмас, балки йигирма қисмга бўлиб ўтказиш кераклиги ва ўз-ўзидан яна банк харажатларига пул етишмаётгани айтилади...
Сизнинг молиявий аҳволингиз ва қанча пул бера олишингизга қараб, босқичлар сони турлича бўлиши мумкин. "Спамер”ларга қарши курашишга бағишланган сайтларда берилган мутахассисларнинг фик- рича, маълум бир босқичдан сўнг руҳият билан боғлиқ фурсат юзага келади. Яъни, фирибгарларга пул бериб қўйган шахс ўзининг алданганини тан олгиси келмайди ва пул жўнатишда давом этаверади...
Спамерлар жўнатадиган мактуб- лар мазмуни ҳам вақт ўтиши билан ўзгариб туради. Аввал фақат "Африкалик миллионер”лардан хат келган бўлса, сўнгги вақтда "Ироқда хазина топиб олган аскар”лар ва "тазйиққа учраган нефть магнатлари”дан ҳам хатлар кела бошлаган.
Қадрли муштарий, сизга ҳам шу мазмундаги мактублар келганми? Бу вазиятда сиз қандай йўл тутгансиз? Хатларингизни кутиб қоламиз.



 
 
O'qiganlar: 1508 | Qo'shdi: Мехмон | Sana: 27.11.2024
 


????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[ ??????????? | ???? ]

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010