tpl.if.ua
Sahifalar

Форум
MP3
Ислом
Фотоалбом
Шоу бизнес
Севги
Дунё хабарлари
Кизикарли хабарлар
Спорт янгиликлари
Кино олами
Жахон юлдузлари
Машхурлар хаёти
Пазандачилик
Авто олам
Табриклар
Фанатлар
Танишамиз
СмС Шерлар
Компютерингиз учун
Телефонингиз учун
Online тв ва fm pадио
Технологиялар
Web мастер
Сайт жуфтликлари
Смс юбориш
Сайт Конун - Коидалари
Шоир ва Шоираларимиз


Mini chat

 


Ob havo
??????.??????
??????.??????

Ovoz Bering!

Сайтимз хакида фикрингиз
Барча жавоблар: 344


So'ngi Foydalanuvchilar

Aldipova

16.01.2017


Asmucova

15.01.2017


Abjetova

14.01.2017


RichardHIX

01.11.2016


Joshuaer

18.03.2016


Hisoblagich


-----------------------

Барча Онлайн : 1
Мехмонлар : 1
Фойдаланувчилар : 0


-----------------------

[ Bugun saytga kirgan foydalanuvchilar ]
-----------------------








??????? » 2010 » Февраль » 12 » "Каран Жоҳар:Режиссёрлигимдан фахрланаман"


 
 

Тез орада режиссёр Каран Жоҳарнинг «Менинг исмим Хон» номли янги фильмининг халқаро премьераси бўлиб ўтади. Бу фильмда Болливуднинг машҳур жуфтлиги Шоҳрух Хон ва Кажол бирга суратга тушишган.

Премьера олдидан Каран Жоҳар ўзининг янги фильми, Шоҳрух ва Кажол, улар билан муносабати ҳақида сирларини ошкор қилди.

 

- Шоҳрух Хон ва Кажол билан қандай учрашгансиз? Қандай қилиб улар билан дўст тутингансиз?
- Улар билан 90-йиллар ўрталарида танишганман. Кажол аллақачон кино санъатида бош ролларни ўйнайдиган актрисага айланиб бўлган. У машҳурликка қизиқмас, унга рол ўйнашнинг ўзи завқ бағишларди. Шоҳрух эса юлдузлик сари илдам қадам ташлаётган актёр эди. Ҳар биримиз ўз йўлимизда эдик, хуллас. Мен «танлаган йўлим тўғримикан» деб ўйлаб юрган пайтларим эди. Шоҳрух эса жангари фильмларнинг юлдузига айланаётган пайтлари. Қизиғи, «Ўғирланмаган келин» учаламизнинг ҳам ҳаёт йўлимизни белгилаб берган.
- «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» фильми сизнинг режиссёрлик дебютингиз бўлган. Улар эса юлдуз эди. Ишлаш қийин кечмаганми?
- Улар режиссура оламига кириб келганимдан бери менга ҳурмат билан муносабатда бўлишади. Иккаласи ҳам менинг қобилиятимга ишонишарди. Бирор марта ҳам имкониятларимга шубҳа билан қарашмаган. Бу эса менга куч бағишларди. Ундан ташқари, ўзим ҳам имкониятларимдан хавотирланмаганман. Шунчаки ҳаяжон бор эди, холос. «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади»нинг титрига «режиссёр Каран Жоҳар» деб ёзаётганимда қанчалар фахрланганимни ҳозир тасвирлаб беролмайман.
- Аммо «Гоҳи шодлик, гоҳи ғам»ни суратга олмоқчи бўлган пайтларингизда вазият бир оз ўзгача эди?
- Тўғри, ўша пайтда Кажол турмушга чиққан, кинодан бир оз узоқлашиб қолган вақтлар эди. Бу фильм унинг қисқа танаффусдан сўнг суратга олиш майдонига илк ташрифи эди. Фарқи шаддод қиз энди оилали аёлга айланганди. Шоҳрух эса анча хавотирли кўринарди. Йўқ, унинг хавотири фаолияти билан боғлиқ эмасди. Бошқа ташвишлари бор эди. Аммо ўзини анча босиқ тутишга уринарди. Съёмкалар вақтида бир-биримиз билан яна-да яқинлашиб, сирдош бўлиб кетганмиз.
- Суратга олиш ишлари вақтида жуда ҳазилкаш бўлиб қоларкансиз?
- Нафақат съёмкалар вақтида, мен ҳар доим ҳазилкашман. Шоҳрух, Кажол ва мен кулгидан ичакларимиз узилгудек бўладиган пайтлар бўларди. Айниқса  эҳтиросли саҳналар суратга олинаётганда. Мен унча-мунчага ғазабланавермайман. Шунинг учун ҳам кўп куламан.
- Нима деб ўйлайсиз, ҳозирги Шоҳрух ва Кажол «Менинг исмим Хон» фильмида бир-бирига мос тушармикин?
- Биласизми, бу фильмда Шоҳрухни ҳамма одатларимдан маҳрум қилганман. Унинг жозибали табассуми ҳам, одамга хуш ёқадиган қилиқлари ҳам фильм қаҳрамони Ризвон Хонда йўқ. У бу ролни ўйнаб ўз карьераси учун катта таваккал қилмоқда. Севиб қолган аёл ролини эса ижро этиши мумкин бўлган актрисалар кўп. Аммо бемор одамни севиб қолган аёл ролини Кажолдан бошқаси ўйнай олмаса керак. Кажол буни қойил қилишига ишонганим учунгина бош ролни берганман.
- Сўнгги савол. Fийбатчилигингиз ростми?
- Рост. Негаки, актёрларнинг ахборот олиш имкониятлари чекланган. Мен уларни янги-янги миш-мишлар билан таъминлаб тураман.

Каран Жоҳар 1972 йил 25 майда продюсер Яш ва Хиру Жоҳарлар оиласида таваллуд топган. «Гринлоунс» мактабини тамомлагач, Тижорат ва Иқтисодиёт коллежига ўқишга кирган. Француз тили бўйича магистрлик даражасига эга.
Кинодаги фаолиятини оиласига тегишли «Дхарма Продакшнз» продюсерлик студиясида бошлаган. Бир нечта фильмларда орқа пландаги ролларни ижро этган. Кейин режиссёр Адитья Чопрага ассистентлик қилган.
Режиссёр сифатидаги дебюти «Ҳаётда ҳамма нарса бўлади» фильми бўлган. 1998 йилда бу фильм саккизта номинацияда «Filmfare» мукофотини қўлга киритган. Унинг охирги марта суратга олган фильми «Менинг исмим Хон» 12 феврал куни дунё бўйлаб катта экранларга чиқади.
У 2004 йилдан буён «Каран Жоҳар қаҳвахонаси» номли телешоуга муаллиф ва бошловчилик қилади.



 
 
O'qiganlar: 935 | Qo'shdi: Мехмон | Sana: 30.11.2024
 


????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[ ??????????? | ???? ]

Saytga kirish
Salom: Мехмон




Sherlar

Faol izohchilar

Mohigul77

Izohlar: 2292


uzbstar

Izohlar: 1110


AnDiJoNLiK_BeZoRi

Izohlar: 700


Yagona-Birdona

Izohlar: 680


_Yagona_

Izohlar: 545


Sms yuborish






Reklama
Sizning shahsiy:
Portalingiz,
OFFICE
MAGAZIN
MAHSULOT
BIZNES
ISH REJASI
Unda ushbu joy siz uchun !!!
Sifatli va arzon narhlarda REKLAMA o'rnating!
Malumot uchun:
E-Mail: Infomehmon@mail.ru
TeL.: +998 93 256-37-00


Portal ma'muriyati
PortaL Administratori:
Egamberdi Botirov
?????@mail.ru - Infomehmon@maiL.ru
TeL.: +998 93 256-37-00






Barcha huquqlar himoyalangan © 2010