??????? » 2010 » Январь » 14 » "Клярли товуқ бўлаклари"
|
|
|
|
Товуқ гўшти-400гр.
Тухум -1 дона.
Қатиқ-0,5 стакан.
Ун-1,5-2 ош қошиқ.
Янчилган кашнич уруғи.
Туз, мурч.
Толқон.
Ўсимлик мойи (қовуриш учун). Тайёрланиши: Ушбу
таом учун товуқнинг суяксиз гўштли қисми маъқулдир. Товуқ гўшти бир
неча бўлакларга ажратиб олинади. Тухум,қатиқ,ун ва таъбга кўра
зираворлар (янчилган кашнич уруғи, мурч, майдаланган саримсоқ пиёз
бўлаклари) обдон аралаштирилади. Ушбу аралашма (кляр) қуюқ қаймоқ
кўринишида бўлади. Қиздирилган тавага ўсимлик мойи қуюлиб, товуқ
бўлаклари клярга ботирилиб,аввал қовуриладиган тарафига толқон
сепилади ва шундан сўнг тавага ташланади.Товуқ бўлаклари бир тарафлама
қизариб чиққач, чой қошиқ ёрдамида унинг устки тарафига толқон
сепилгандан сўнг тўнтарилади ҳамда қовуришда давом этилади. Қовуришнинг
яна бир усули мавжуд.Бунинг учун товуқ бўлакларига аввал толқон
сепилади сўнг клярга беланиб,икки тарафлама қиздирилган мойда
қовурилади. Юқоридаги икки усулда ҳам товуқ бўлаклари мазали ҳамда
чиройли етилади. Ҳохишга кўра товуқларни буғ (водяная баня)да ёки газ
печида димлаб олсангиз ҳам бўлади. Агар товуқ бўлаклари кичикроқ бўлса
димлашнинг ҳожати йўқ.
|
|
|
|
|
|
|
????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[
??????????? |
???? ]