Ичишга яроқли, газланган, маъданли...
тетиклаштирувчи, фойдали, офисда истеъмол қилишга ва узоқ йўл учун
қулай... маъданли сувларни ҳамма хуш кўради. лекин танлашга келганда
кўпинча иккиланишади. хўш, бу турдаги сувларнинг энг яхшиси қандай
танлаб олинади?..
Маъданли сув ёрлиғига нималар ёзилганидан қатъи
назар, унутмангки, 100 фоиз табиий сув бўлиши мумкин эмас. Сабаби, сув
аввалига дағал зарралардан тозаланади ва шундан сўнг чуқур
тозаланадиган фильтрдан ўтказилади. Сув кимёвий элементлар: озон, хлор
ёки ултрабинафша нурлар ёрдамида зарарсизлантирилган ҳолатлар ҳам
учрайди. Шунингдек, витамин ва бошқа фойдали моддалар билан
тўйинтирилган турдаги сувлар ҳам бор.
Газланмаган ичимлик суви
Бундай сув икки турга бўлинади: биринчи ва иккинчи. Сувда мавжуд тузлар миқдори минимал даражада: 200-500 мг/л.
Фарқи: 1-турдаги сувларнинг кимёвий таркиби мутлақо хавфсиз. Тузлар миқдори ҳам балансга келтирилган.
Фойдали томонлари:
Салқинлаштирувчи хусусиятга эга, айниқса агар +10 даража совитилса.
Катталар ва кичик ёшдагилар чегараланмаган миқдорда истеъмол қилишлари
мумкин. Шунингдек, бу сувдан шўрва, компот, қаҳва тайёрлашда фойдаланса
ҳам бўлади.
Нуқсони: Таъмидан булоқдан
олинганми ёки озон ёрдамида зарарсизлантирилган водопровод сувими,
аниқлаш қийин. Тозаланган водопровод сувининг фойдаси камроқ эканлигини
айтмасак ҳам билсангиз керак.
Табиий газланган сув
Минераллаштирилиши даражаси оддий сувга нисбатан юқори эмас (200дан-500
мг/л), аммо сув карбонат ангидрид билан тўйинтирилган.
Фарқи: Сувни газ билан тўйинтиришдан мақсад уни зарарсизлантириш ва яроқлилик муддатини узайтириш.
Фойдали томонлари: Чанқоқни газланмаган сувга нисбатан яхшироқ босади. Сувнинг микроблардан холилиги кафолатланган.
Нуқсони:
Бу сув ошқозондаги кислота миқдорини ошириб юборади, ошқозон шиллиқ
пардасининг яллиғланишига олиб келади, шу боис гастритга чалинган
кишиларга тавсия этилмайди.
Пуфакчалар сувнинг ҳақиқий таъмини
«ниқоблаши» туфайли сувнинг сифатига баҳо бериш қийин. Сувнинг газини
чиқариб юбориш учун қопқоғини очиб қўйиш лозим.
Шифобахш маъданли сув
Таркиби бўйича энг
тўйинтирилган-минерал тузларга тўйинтирилганлиги даражаси бир литрга 10
г. Сувда битта актив микроэлемент миқдори ҳамиша юқори бўлади.
Фарқи: Шифобахш маъданли сувлар ҳар доим газланган бўлади. Шиша идишга қуйиб ичиш тавсия этилади, асосан дорихоналарда сотилади.
Фойдали томонлари:
Бу турдаги сувлар ошқозон-ичак, буйрак, жигар, нафас йўллари тизимига
оид касалликларни ҳақиқатан ҳам даволаш хусусиятига эга. Енгил
антисептик таъсирга эга (ярани йиринглашдан сақлайди). Сувнинг айрим
турлари ёрдамида ингаляция қилиш мумкин. Мисол учун, магний моддасига
бой сув тушкунликка учраган одамлар учун фойдали бўлса,
биокарбонатлиси-спортчиларга жуда қўл келади.
Нуқсони:
Сув бошқача (ёқимсиз) таъмга эга. Бу сувни ҳамма ичиши мумкин
эмас-фақатгина шифокор тавсияси билан, унда ҳам касаллик зўраймаган
ҳолатларда ичиш мумкин. Даволанишда хатога йўл қўйилган тақдирда сув
организмдаги минераллар балансини ниҳоятда ўзгартириб юбориши ва
натижада жигар, ўт пуфаги, ошқозон ва буйракни зўриқтириб қўйиши мумкин