??????? » 2009 » Декабрь » 27 » Rossiya yevropada ikkinchi !
|
|
|
|
2009 йил якунларига кўра, Россия янги автомобилларнинг сотилиши бўйича Европанинг иккинчи энг йирик бозори эканлиги ойдинлашди. Экспертларнинг фикрича, бу соҳада русларнинг биринчи ўринга кўтарилишида жаҳонда ҳукм сураётган иқтисодий кризис халақит бериб қолган. Энди Россия 2009 йилда ҳам шу ўринни сақлаб қола оладими, йўқми, буни ҳозирча ҳеч ким башорат қилишга ботина олмаяпти. Дастлабки маълумотларга кўра, Россияда 2008 йилда 2,75 миллионта янги автомобиль сотилган. Бу эса 2007 йилга нисбатан 20 фоизга кўп демакдир. Кўрсаткич ёмон эмас, гарчи 2008 йил ўрталарида сотилажак автомобилларнинг сони 3 миллиондан ошиши тахмин қилинган эса-да. Агар шу даражага етилганда ҳам Россия биринчи ўринни эгаллай олмасди, бироқ Европада етакчи бўлган Германияга жуда яқинлашарди. (Немисларда 2008 йилда 3,1 миллион автомобиль сотилган). 2009 йилда нима бўлади? Бозорнинг қисқариши кундек равшан, бироқ қанчагалиги номаълум. Экспертлар бу кўрсаткични 15-45 оралиғида баҳолашмоқда. Бунга сабаб фақатгина кризис эмас. Россияда янги автомобиллар импортига 2009 йилдан жорий этилган 30 фоизлик бож машиналар нархининг ишлаб чиқарувчисига қараб 5-15%га ошириб юбориши башорат қилинмоқда.
|
|
|
|
|
|
|
????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[
??????????? |
???? ]