??????? » 2010 » Январь » 14 » "Шимолий Кореяда чет эл валютаси тақиқланди"
|
|
|
|
Шимолий Корея ҳукумати мамлакат ҳудудида чет эл валютасидан фойдаланишни тақиқлади, дея хабар беради Reuters агентлиги. Хитой ОАВларининг ёзишича, 2010 йил 1 январидан бошлаб, Шимолий Корея ҳудудидаги дўконлар, бозорларда маҳсулотларни доллар, евро ва бошқа хорижий валюталарга сотиб олиш қатъий тақиқланган.
Фақат миллий валютада савдо қилишга рухсат этилган. Маълумотларга қараганда, бу тақиқ меҳмонхоналар ва аэропортларда ҳам жорий этилади. Бу тақиқ чет эл фуқароларига ҳам тааллуқлидир. Энди хорижликлар Шимолий Корея ҳудудида бирор нарса сотиб олиш учун банкка бориб, пулларини миллий валютага айлантириб олишлари шарт бўлади. Ҳтган йилнинг ноябри охири, декабри бошларида Шимолий Кореяда пул деноминацияси амалга оширилганди. Унга кўра, 100 эски вон 1 янги вонга алмаштирилган. Шимолий Корея марказий банки раҳбари, пул ислоҳоти мамлакатнинг бозор иқтисодиётига ўтаётганидан далолат бермаслигини таъкидлаган. Унинг айтишича, бу амалдаги тузумнинг мустаҳкамланиши учун хизмат қилади.
|
|
|
|
|
|
|
????????? ??????????? ????? ?????? ?????????????????? ????????????.
[
??????????? |
???? ]